Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet35/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Ключевые слова: фразеология, устойчивые сочетания, лексика, фразеология, фразеологизм, фразема, лексикология.
Key words: phraseology, fixed combinations, vocabulary, phraseology, phraseologism, phraseme, lexicology.
Ҳар бир тил турли йўллар билан ўзининг сўз бойлигини кенгайтириб туради. Унда жуда кўплаб иборалар, сўз бирикмалари ва уларни ҳосил қилувчи сўзлар сақланади. Юқорида таъкид- ланган йўллардан бири фразеологизмларнинг ясалиши орқали сўз таркибининг бойиши ҳисобла- нади. Тил сўз бойлигининг кенгайишида турғун бирикмаларнинг ўрни аҳамиятга эгадир. А.Искос ва А.Ленковаларнинг фикрларига кўра, “тил сўзлардан ва сўз бирикмаларидан иборат. Сўз бирик- малари лексик бирикмалар сифатида бўлиши мумкин. Лексик бирликлар таркибига нафақат сўз- лар, балки фразалар, мустаҳкам нутқ бирликлари, турғун бирикмалар, нутқ турлари, фразеоло- гизмлар киритилади. Сўзлар тилда эркин синтактик сўз бирикмалари шаклида мавжуд бўлади. Бу каби бирикмалар алоҳида-алоҳида олинган тақдирда ҳам ўз маъносига эга бўлади. Масалан, ein lustiges Kind (қувноқ бола), ein schönes Kind (чиройли бола), ein kleines Haus (кичик уй), ins Kino ge- hen (кинога бормоқ) ва бошқалар. Аммо шундай сўз бирикмалари борки, улар бир маънога эга бў- лади. Уларни алоҳида-алоҳида қилиб кўрганимизда, кутилган маънога эришмаймиз. Масалан: etwas (jemanden) in der Hand haben ёки halten (ниманидир ёки кимнидир қўлида ушлаб турмоқ), “er hat die Regierung in der Hand“. Ўзбек тилига қуйидагича таржима қилиниши мумкин: “Ҳокимият унинг қўлида”.1 Инсон нутқида фразеологизмларнинг аҳамияти муҳим ўринга эга ҳисобланади. Мазкур турғун бирикмалар ёрдамида нутқнинг таъсирчанлиги, бўёқдорлиги оширилади ҳамда тилда экспрессивлик, эмоционаллик, образлиликни қўллаш учун фойдаланилади.


1 Iskos A., Lenkova A. Deutsche Lexikologie. Ленинград, “Просвещение”, 1970, с. 173.
Ана шундай турғун бирикмалар, фразеологизмлар билан шуғулланувчи ҳамда уларни тадқиқ этувчи соҳа фразеология деб аталади. Фразеологизмлар тилнинг лексик таркибига кириши сабаб- ли фразеологияга тилшуносликнинг лексикология соҳасига кирувчи бир бўлими сифатида қарала- ди”.1 Бизга илмий адабиётлар орқали шу нарса маълумки, фразеология соҳаси лексикология фа- нидан ажралиб чиққан ҳамда бу борада кўплаб амалий ишлар олиб борилган. Ушбу фаннинг тил- шуносликда ўз ўрнига эга бўлишига ҳамда фразеология атамасининг фанга кириб келишида Шарл Баллининг ҳиссаси беқиёсдир.
Ш.С.Имяминованинг “Немис тили фразеологияси” ўқув қўлланмасида келтирилишича, “тилшуносликда ҳар бир тилнинг луғат таркиби лексик ва фразеологик қатламлардан иборат ҳамда луғат таркибидаги фразеологик қатлам фразеология деб юритилади ва у тилшуносликнинг мустақил соҳаларидан биридир. Фразеология ҳозирги замон тилшунослигининг асосий тармоқла- ридан бири бўлиб, ҳар бир тилдаги турғун бирикмаларнинг маъноси ва тузилишини ўрганади”.2 Дунё тиллари, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ўзида турли хил сўз бирикмаларини, фразеоло- гизмларни жамлайди. Уларни, албатта, ўрганиш билан фразеология соҳаси шуғулланади. Ушбу йўналишга бўлган қизиқиш анча йиллар илгари бошланди ва ҳозирги кунда шахдам қадамлар би- лан ривожданиб бормоқда.
Шу ўринда, тилшуносликда алоҳида соҳа сифатида аҳамиятга эга ҳисобланган фразеология фани, унинг тадқиқот предмети, вазифаларига тўхталиб ўтиш лозим. Фразеология ҳар бир тилдаги фразеологик қатлам, уларнинг ҳосил бўлиши, тузилиши ҳамда функцияларини ўрганувчи фан са- налади. “Фразеология термини икки маъноли ҳисобланиб, биринчидан, у муайян бир тилдаги тур- ғун сўз бирикмалари, яъни, фразеологизмларнинг жамланмаси сифатида тушунилса, иккинчидан, тилнинг турғун бирикмаларини тадқиқ қилувчи соҳасини англатади”.3
Кўриб ўтганимиздек, фразеология фани тилимиз бўёқдорлигини ошириб турувчи турғун сўз бирикмаларини таснифлаш, уларни ўрганиш, тадқиқ қилиш ишларини олиб боради. Фразеология муайян тилдаги фразеологизмлар мажмуидир. Фразеология тилшуносликнинг бўлими сифатида фразеологизмлар табиатини, уларнинг категориал белгиларини ўрганишга, шунингдек, фразеоло- гизмларнинг нутқда қўлланиш қонуниятларини аниқлашга қаратилган. Мазкур бўлимнинг энг му- ҳим муаммоси нутқдаги фразеологизмларни фарқлаш ва уларнинг белгиларини аниқлаш ҳисобла- нади. Фразеолигиянинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиб ўтиш белгилаб қўйилган:
фразеологик таркибнинг изчиллигини аниқлаш;
фразеологизмларнинг хусусиятларини ўрганиш;
фразеологизмларнинг омонимлиги, синонимлиги, антоним ва паронимлигини тавсифлаш;
фразеологизмларда қўлланувчи сўзлар ва уларга хос маъноларнинг ўзига хос хусусиятлари- ни аниқлаш;
фразеологизмларнинг сўз туркумлари билан ўзаро муносабатларини ойдинлаштириш;
уларнинг синтактик ролини аниқлаш;
фразеологик бирликлар таркибида сўзларнинг янги маънолари ҳосил бўлишини ўрганиш ва бошқа шу каби вазифалар”.4
Юқорида берилган вазифалардан кўриниб турибдики, нисбатан ёш соҳалардан бири сана- лувчи фразеология фани тилшуносликда ўзига хос аҳамиятига эгадир.
Фразеология фани мустақил тармоқ сифатида ХХ асрнинг 40-йилларида пайдо бўла бошла- ган. Унинг ривожланишида А.А.Потебня, И.И.Срезневский, А.А.Шахматов, Е.Д.Поливановлар ўз- ларининг ҳиссаларини қўшишган. Ўзбек ва немис тилшунослигида эса бу жараён ХХ асрнинг 50- йилларига тўғри келади. Ўзбек тилшунослигида фразеология соҳаси Ш.Раҳматуллаев, Б.Йўлдо- шев, А.Маматов, М.Содиқова каби тилшуносларимиз томонидан турли жиҳатларига кўра ўрга- нилди ва луғатлар яратилди.
Сўнгги вақтларда ҳам айнан лексикология, фразеология фанларини билан шуғулланиш, ўз- бек ва бошқа тиллардаги фразеологизмларни тадқиқ этиш ишлари ҳам самарали тарзда йўлга қў- йилган. Кўпгина профессорларимиз, тилшуносларимиз фразеология ва фразеологизмларни тадқиқ этишга бағишланган илмий асарларни вужудга келтирмоқдалар. ХIХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб



1 Abduazizov A.A. Tilshunoslik nazariyasiga kirish. Toshkent, “Sharq”, 2010, 78-bet.
2 Имяминова Ш.С. Немис тили фразеологияси. Тошкент, “Мумтоз сўз”, 2011, 3-bet. 3 Iskos A., Lenkova A. Deutsche Lexikologie. Ленинград, “Просвещение”, 1970, с. 176. 4 O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi. Toshkent, davlat ilmiy nashriyoti, 2002, 310-bet.
немис ва ўзбек тилидаги фразеологизмлар қиёсий аспектда ўрганила бошлади. М.Е.Умархўжаев, Ш.Раҳматуллаев, Ш.С.Имяминова каби тилшуносларнинг бир қатор илмий мақолалари, илмий асарлари сўзимизнинг исботидир. Мазкур тадқиқотларда немис тили фразеологизмлари, уларнинг классификацияси, ўзига хос хусусиятлари, уларнинг ўзбек тилига берилиш муаммолари ва улар- нинг ўзбек тилидаги эквивалентлари кўриб чиқилди. Хусусан, Ш.С.Имяминова томонидан тузил- ган ҳамда яратилган илмий манбалар сирасига қуйидагилар киради: “Хорижий мамлакатларнинг лингвистик назарияси”, “Филологиянинг долзарб масалалари”, “Немис ва ўзбек тилларида жуфт сўзлар” ва бошқалар. Мазкур асарлар ўз даври ҳамда ҳозирги замон тилшунослиги учун илмий ишлардан ҳисобланади.
Бундан ташқари, фразеология соҳаси, унинг ривожи борасида немис тилшунослигида ҳам самарали тадқиқотлар амалга оширилган, ҳозирги кунда ҳам бу фаолият давом этмоқда. Германия тилшунослигида фразеологизмларни ўрганиш ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланди. Кўриниб турганидек, мазкур соҳа, яъни фразеология соҳаси ёш илм-фан йўналишларидан саналади. 1973 йилда илк бор Ҳаралд Бургер “Idiomatik des Deutschen” номли китобини нашрдан чиқарди. Бунда муаллиф фразеологик бирликларга бўлган лингивистик қизиқишлар ҳамда фразеология соҳасида олиб борилиши мумкин бўлган илмий изланишлар ҳақида сўз юритган. 1981 йилда эса Клаус Диетер Пилц библиографик тарзда йиғилган жамланмалар хусусида маълумот бериб ўтди. Ундан кейинги йилларда мазкур йўналиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бора бошлади. Ҳаралд Бургер томонидан немис тили фразеологизмларининг моҳиятини очиб берувчи “Handbuch der Phraseolo- gie” қўлланмаси яратилди”.1 Ушбу илмий ишлар қаторига кирувчи немис тилшуносларидан В. Флайшернинг “Phraseologie der deutschen Gegenwartssprache” китобида ёзилишича, ХХ асрнинг 2- ярмида рус тилшунослигида вужудга келган фразеология фани ва фразеологик тадқиқотлар, ке- йинчалик, О.Есперсен, Ш.Баллиларнинг бу йўналишда амалий ишлар олиб боришларига туртки вазифасини бажарди. Албатта, ушбу соҳада Ш.Баллининг олиб борган изланишлари алоҳида аҳа- миятга молик ҳисобланади. Унинг бир қанча илмий ишлари тилшуносликда ўз ўрнига эгадир. Ш. Балли фразеологизмларни семантик жиҳатларини кўриб чиққан ва уларни “идиоматик хусусиятга эга бўлмаган сўз бирикмалари”ҳамда идиоматик жиҳатлари мавжуд бўлган сўз бирикмалари”га ажратади.
Бу ҳозирги кунда ҳам мунозарали масалалардан саналади. В.Виноградовнинг ташаббуси би- лан фразеология рус тилшунослигида алоҳида мустақил фан соҳаси бўлиб ажралиб чиқди. Унинг назариясига фразеология фани фразеологизмларни уч турга бўлиб тадқиқ қилиши керак бўлган, кейинчалик илмий қараш Р.Клаппенбах томонидан немис тилида ҳам жорий этилди”.2 Немис тили фразеологияси илк бор рус тилшуноси ҳамда тадқиқотчиси И.И.Чернишева томонидан қиёсий жи- ҳатдан ўрганила бошлади. Фразеология фани лексикология фани доирасида шаклланган ҳамда мустақил фан шаклида вужудга келган. 1931 йилда Е.Д.Поливанов фразеологияни алоҳида бўлим сифатида илгари сурди. Унинг фикрича, фразеология, худди лексикология каби, сўзларнинг эмас, балки сўз гуруҳларининг, сўз бирикмаларининг маъносини ўрганиши шарт бўлган. Бир неча йил- лардан сўнг эса рус олими В.Архангелский қуйидагича таърифни ифодалаб берди: ”Фразеология мустақил лингвистик соҳа ҳисобланиб, у сўзларнинг комплекс жамланмасидан иборат бўлган тур- ғун комбинацияларни ўз ичига олади ва тилда мавжуд бўлади ҳамда сўзловчилар томонидан ишга туширилади. Ушбу изланишлардан сўнг фразеологиянинг қуйидаги бўлимлари ишлаб чиқилди:


  1. Download 2,07 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish