Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet33/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Таҳлил ва натижалар. Қаҳрамон саргузаштли даврга у билан нимадир содир бўлаётган шахс сифатида киради. Қаҳрамонларга боғлиқ бўлган давр, асосан, ҳозирги замонда ифодаланиб, фольклор матни якунигача тугамайди, давомийлиги таъминланиши учун ҳам келажак билан боғ- ланиб кетади.1 Нарратор анъанавий ёки ноанъанавий усулда дискурснинг яратувчиси ва ташаббус- кори сифатида нарратор воқеа ҳодиса вақтини тасаввур қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Муал- лифнинг воқеаларни сиқиб қўйилган тарзда тақдим этиши, сюжет вақтининг ўтишини тезлаштира- диган, маконни кўриб чиқиш учун унинг йўналишини тўхтатувчи таъсир ва композицон вақти сю- жет вақти билан бирин-кетин гавдаланганда, драматик эпизодлар ўртасида чегаралар пайдо бўли- ши мумкин.
Фольклор жамоасининг жамоавий онгида илдиз отган ва вақт ва макон ҳақидаги билим ва ғоялар дуёнинг лингвофольклористик тасвирида тизимлаштирилади ва таснифланади, ушбу тас- вирда этнос оламининг бир парчаси ноёб фольклор воқелик акс этган. Содда фазовий ва вақт тасвирлари тузилиши ва тўлиқлигини аниқ англаш учун ушбу категориялар ҳақидаги барча лин-



1 Путилов Б.Н. Фольклор и народная культура. СПб., 1994.
гвистик маълумотларни фольклорнинг асосий “вақт” ва “макон” компонентларини жамланма кў- ринишида умумлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Кумулятив майдон тушунчаси Т.В.Симашко, Т.С.Нифанова, С.А.Цапенко ва бошқаларнинг Северодвинск лингвистик мактабида ишлаб чиқилган концептуаллаштириш ва дунёнинг лингвис- тик тасвирини яратишнинг денотатив назарияси доирасида пайдо бўлди.1 Фольклор материални тадқиқ этиш натижаларини кумулятив соҳалар шаклида тақдим этиш ғояси китобхонларга жуда ҳам жозибали бўлиб, фольклор тил каби йиғувчи функцияни бажаради. Фольклор онгини қайта ишлаган бир хил тил бирликлари ўзларида нафақат тил ва маданиятда сўзлашувчиларнинг оддий тажрибасини, балки мифоэтик ва диний тафаккурнинг парчаларини ҳам тўплайди. Тадқиқотчилар кумулятив соҳанинг тўртта асосий характеристикасини ажратиб кўрсатади. У оддий тушунчага асосланади, тил массивидан фақат индуктив тарзда “ажралади”, дедуктив тарзда амал қилмайди.
Кумулятив майдон ёки замон бирикмалари таркибига функционал, генетик хусусиятларидан қатъий назар уни ўрганувчи оддий соҳага мазмунли боғланган барча бирликлар киради. Ушбу бирликлар туфайли дунёнинг тил тасвирини қайта яратилган қисми яхлитлиги билан ажралиб ту- ради, кумулятив воқеаларнинг таркибий элементлари орасидаги семантик алоқаларнинг узлуксиз- лиги унинг бир хиллигини таъминлайди ва соҳанинг қатъий чегаралари ва бошқа соҳалар билан кесишиш имконияти ўзида намоён қилади. Фазо ва вақт тушунчалари аста-секин ва эмпирик тарз- да шаклланади. Фольклор матнларида айнан зачинлар эркак нарраторлар репертуарига хос: Once upon a time, and a very good time it was, though it was neither in my time nor in your time nor in any one else’s time, there was an old man and an old woman, and they had one son, and they lived in a great forest (Jack and His Golden Snuff-Box).
Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, карға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, тошбақа тарозбон экан, қур- бақа ундан қарздор экан. Қадим замонларда ажойиб бир шаҳар бор экан (Қаҳрамон).
Дунёнинг турли тасвирлари (мифологик, диний, фольклор, илмий ва бадиий) доирасида олинган вақт ва фазовий тасаввурларнинг узоқ ривожланиш йўли бу воқеликнинг парчалари ранг- баранг ва хронологик жиҳатдан инсон онги томонидан чуқур ўзлаштирилганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, “вақт” ва “макон” тушунчаларининг семантик кенглиги ва инклюзивлиги, шу- нингдек, фазо-вақт синкретизми ғояси “вақт” кумулятив соҳаларида ҳам семантик алоқаларнинг узлуксизлиги ҳақида гапиришга имкон беради.
Тақвим, маросим ва меҳнат қўшиқлари, афсунлар, дуолар, достонлар, эртак ва балладалар каби халқ оғзаки ижоди жанрларига мутлақо бошқа мавқеда қаралади. Улар кичик фольклор жанр- ларидан фарқли ўлароқ, таркибий-семантик бирлик ҳосил қилмайди ва улар билан яқинлашмайди. Бу матнларда фазовий ва замон маъносига эга бўлган бирликлар содир бўлаётган воқеа-ҳо- дисалар баёни тўқимасига тўқилган бўлиб, ҳаракат даври ва жойининг ёрқин белгиси вазифасини ўтай олади. Шу сабабли бу бирликлар ва уларни ўз ичига олган контекстлар асосий фонддан таш-
қарига чиқади ва уларни перифериядан бири деб ҳисоблан мумкин.2
Таҳлил бирликлари нафақат лексемалар, фразеологик бирликлар ва кичик лирик бўлмаган шакллар, балки тегишли денотатив синфларнинг номларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган матн парчалари ва шеърий контекстлардир. Уларни семантик бирликлар сифатида қараш мумкин, улар вақт ва маконнинг у ёки бу концептуал атрибутлари жамланганда акс этади.
Матнинг жалб қилинган қисми ҳажмини инглиз фольклор тафаккури тадқиқот мақсадларига мувофиқ тарзда белгиланали, шунинг учун асосий танлов мезонлари орасида тасвирнинг яхлит- лиги фольклор жамоаси ҳаётининг вақт ва фазовий жиҳатлар алоҳида ажралиб туради.
Халқ оғзаки ижодида макон табиат ва қаҳрамонни ўраб олган муҳит орқали жуда ёрқин тас- вирланади. Кўпгина эпитетлар фаол иштирок этади, хусусан: бепаён дала, тоғлар, ям-яшил табиат, кўм-кўк денгиз, тўлин ой, гуллар, ўт-ўланлар. Ушбу эпитетлар бежиздан барқарор эмас, улар ўзи ифодаланаётган сўзлар билан мустаҳкам боғланган бўлади, гўё тошга айланган, улар қадимда дун- ёни англатувчи, қабила тарихини сақлайдиган мифлар, ривоятлар ва меҳнат қўшиқлари ва мақол- лар каби хулқ-атвор қоидалари ва меъёрларини етказувчи жанрларда асосий ўрин эгаллайди. Айнан шу каби скептик қарашлар маконлар номи билан кўпроқ аёллар фольклор матнларида кўп-



1Симашко Т.В. Языковая картина мира и способы ее фрагментации. Языковая картина мира в кумулятивном аспекте. Монография (Т.В.Симашко, Т.С.Нифанова, А. Г.Бондарева и др.).
2 Бабкин А.М. Русская фразеология, ее развитие и источники. СПб., “Книжный мир”, 2000, с. 29.
роқ ёритилган: There is a place on the shore of Scattery Island, where, according to the most ancient tradition, a sacred well once existed, with miraculous curative powers. But no one could ever discover the place, for at high water the sea covered every point up to the edge of the land, and the shifting sand made all efforts to find the locality of the well vain and fruitless (St. Seenan’s Well).
Тўғри йўлдан кетавер. Бир қора тош бор, ўшани сал кўтариб кўр, сув чиқса, секин жойига ташлаб, орқангга қайт. Агар қон чиқса, секин жойига ташлаб, орқангга қайт. Агар қон чиқса, тошини кўтариб боқ! “Қирқ қозоннинг ҳақига шу қозонни менинг юртимга олиб бориб қўйинг- лар”, десанг қозонни қирқта дев қулоғидан ушлаб, айтган жойингга олиб бориб қўяди, сенга зарар қилмайди (Гулиқаҳқаҳ).

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish