Афсоналар хақида тушунча. Бу жанирни кексалар орасида афсоналарни қизиқарли қилиб айтувчилар кўп учрайди. Бундай афсоналар кишиларни яхши инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
«Ривоят қилишларича, олдинги даврда ҳазрати Жаброил кишилар билан бирга яшар, улар билан мулоқатда бўлар эканлар. Бир куни бир йигит сафарга чиқибди, йўлда бир киши билан йўлдош бўлибди. У киши билан бориб, бир ерда иккаласи икки томонга йўли ажралибди. Бир оз юриб, бола ўйлабди:
«У йўлдошимнинг номини, кимлигини сўрамадим-ку? » дебди.
Эй, йўлдош, сиз кимсиз, ҳатто, кимлигингизни сўрамабман?-деб бақирди.
Шунда у жавоб берди:
Мен ҳазрати Жаброилман.
Унда сен айт-чи, жонимни қачон оласан?
Қачонки уйланганингдан кейин, қаллиғингни олдига кираётиб, бир оёғинг бўсағадан ичкарига, бири ташқарида турган вақтда сенинг жонингни оламан, -деди.
Йигит ўйланиб қолди ва йўлида давом этди.
Уни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлди. Йигит кўнмади. Кейинчалик оғайнилар ота-онасининг қистови билан мажбурий ҳолда уйлантирилди.
Қаллиғини тушириб келгач, уч кун дўстлари билан юрди. Қайлиғининг олдига бормади.
Ота-онаси мажбур қилишган эди, у бўлган воқеани айтиб берди. Ота-онаси: «Шунга ҳам ўйланасанми, майли, келса, бизнинг олдимизга юбор, биз жонимизни берамиз», деди. У рози бўлди ва кираётиб, бўсағанинг устига ҳазрати Жаброил келиб ушлади: «Қани* йигит, қарзингни берчи?» Жаброилни отасининг олдига юборди, Жаброил йигитнинг отасига бориб, жонини сўради. отаси: «Майли, олгин» деди. Жонини оғритиб, қаттиқроқ ушлади. Отаси вой- войлаб, «Менга тегма, ким учун келган бўлсанг, ўшани(нг) жонини ол», деди. Жаброил «Отанг жонини бермади», деди. Иигит «Унда онамга бор», деди. У йигитнинг онасига борди. Уни(нг) ҳам жонини қаттиқроқ оғритиб бураган эди, онаси ҳам дод солиб юборди ва «Ўзини(нг) жонини олиб кетавер!» деди.
Жаброил йигитга: «Онанг ҳам жонини бермади», деди. Ва йигит: «Ажаб, энди нима қилай экан? Ҳа, айтгандай, менинг
дўстларим бор, мен ўшалар билан маслаҳатлашай», деди.
У дўстларини(нг) олдига борди. Дўстлари тўда бўлиб ўтирган экан. Улар йигитни(нг) келаётганини кўриб, бир-бирлари билан маслаҳат қилишди. «Ҳозир боплаб бир урамиз, бир-икки кун биздан аразлаб, келиннинг олдига борсин (турсин), кейин яна бориб ярашамиз» дебди. Шундай деб турган экан, у йигит дўстларига (воқеани) айтибди.. «Дўстларим, мени(нг) бошимга мушкулот тушиб қолди», деб бўлган воқеани айтиб берибди. Дўстлари унга ёрдам
беришини, уни(нг) ўрнига ўзларини(нг) жонини беришларини айтибди.
Жаброилга йигит айтибди. «Дўстларим жонини беришмоқчи экан», дебди. Жаброил дўстларини(нг) олдига бориб, уларни(нг) жонини олмоқчи бўлибди. Улар рози бўлибди. Қанчалик дўстларини қийнаса ҳам, «Майли, жонимни ол», деб тураверибди.
Дўстларнинг бир-бирига бўлган садоқатини кўрган Жаброил уларга қойил қолибди. Йигитга ҳам, дўстларига ҳам (худо) 75 ёшдан умр берибди. Ана шундан буён одамзодни(нг) қарилик (ёши) 75 ёш ҳисобланар экан.
Шундан кейин улар асойишта. Тинч умр кечира бошлабди ва 'мурод-мақсадларига етибди.
Бу афсона ғоят ибратли бўлиб, ёшларни дўстликда садоқатга ўргатади. Дўст ҳар қандай шароитда ҳам дўст бўлиб қолиши, ҳатто дўст учун қурбон бўлишга, жон беришга ҳам тайёр туриши даркор. Афсонада дўст ҳамма нарсадан улуғ этиб тасвирланган, ҳатто ота- она имкониятидан ҳам юқори имконият эгаси сифатида қадрланган.
Дарҳақиқат, инсоннинг кўп умри дўстлар даврасида ўтади, яхши-ёмон кунлари билан боғланади, аччиқ-чучугини улар билан баҳам кўради. Ёзма ва оғзаки адабиёт манбаларида шунинг учун ҳам дўстлик юксак-юксак улуғланади. Халқ оғзаки ижодининг ана шу дурдоналаридан маънавий озуқ олган Алишер Навоий асарларини бир эслайлик. Уларда қандай ажойиб садоқатли дўстлар образлари яратилган. Шунинг учун ҳам «Садди Искандарий» достонидан Искандарнинг матбмсаро онаси унинг дўстларига шундай дейди:
«Бу матом ғами менга нисбатан сизда кўп, чунки Искандар мендан кўра сизга яқин эди. Унинг ҳоли-аҳволи сизларга маълум; қанчалик билим ва камолоти борлигидан сиз хабардор эдингиз, сафар кунларида сиз унга ёр, ватанида истиқомат қилган кунларида эса сиз унга ғамҳўр улфат эдингиз. Мен, у сизнинг шоҳингиз эди, демайман, йўқ ;у сизнинг меҳрибон дўстингиз, дилхоҳингиз эди. У ҳар бирингизнй ошкора ҳам, махфий ҳам икки жаҳонданда ортиқ кўрар эди».
Дарҳақиқат, чинакам дўст ўз дўстини жонидан ортиқ кўради, уни оға, ини деб билади, унинг ота-оналарини ўзининг ота-оналари даражасида кўради, оғаларини оға, иниларини иним, сингилларини сингил, янгаларини янга, қариндошларини қариндош деб билади. Бундай туйғулар инсонда бирданига пайдо бўлмаган, балки катта ҳаётий синовлар, тажриба асосида, халқ донишмандлигининг бебаҳо ҳикматлари асосида чиниққан, сайқал топган. Юқоридаги афсона ҳам шундай ҳаётий эҳтиёжлар талаби билан юзага келган.
Бизнингча, бу афсонанинг биринчи варианти қадимий ва ғоявий мазмун жиҳатидан муваффақиятлидир. Чунки унда ҳалол меҳнат кишиси улуғланган. Иккинчиси замонавийлаштирилиб тўқилган афсона, ароқхўр образи муваффақиятсиз киритилган. Чунки куну тун ароққа берилган, ақлсиз-тентак бўлса, бундай кишининг худога, унинг қудрати ва иродасига ишончи ҳам мустаҳкам бўлади дейиш қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |