O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


Рол-Олтой қабилаларининг мифологик тасаввурлари



Download 0,56 Mb.
bet14/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

Рол-Олтой қабилаларининг мифологик тасаввурлари. Малумки, тилшуносликда “олтой тиллари оиласи “проолтой тил каби тушунчалар мавжуд. «Олтойшунослик назарияси» тарафдорларининг фикрича, туркий, мўғул-бурят, тунгус-манчжур (баъзилар корейс ва япон тилларини ҳам шу таркибга киритадилар) халқларининг қадим аждодлари аслида ягона бир қабилага мансуб боииб, улар “проолтой тили” ёки “проолтой шевасида сўзлашганлар.
Биз ҳам ана шу назариянинг асосий хулосаларига суянган ҳолда, туркий-мўғул-бурят-тунгус-манчжур тилиарида сўзлашувчи халқлар фольклоридаги типологик муштаракликни ташкил этадиган эпик қатлам бу халқлар оғзаки ижодиёти тарихининг олтой даврига мансуб қадимий сюжетлар силсиласидан иборат, деб ҳисоблаймиз. Ана шу муштарак эпик анъананинг асосий қисми архаик мифларнинг қолдиқ ҳолда етиб кел- ган кўринишлари боииб, бу асотирлар тарихан “проолтой фоïклорр ёки “проолтой мифологиясФнинг таркибий қисмини ташкил этган. Мушта- рак вариантлари ёки ўхшаш намуналари мўғул-бурят ва тунгус- манчжур халқлари оғзаки ижодида ҳам мавжудлиги аниқланган о£збек мифлари (ёки муайян сюжет элементи, образ, мотив тарзида сақианиб қолган миф қолдиқлари) “проолтой мифологияси”га мансуб асотирлар сирасига киради. Ўзбек мифологияси ривожининг бу даврига оид фольклор асарларидан энг характерлиси бўри тўғрисидаги тотемистик мифлардир,
2. Қадимги туркий қавмлар мифологияси. Ўзбке фольклорида сақианиб қолган архаик мифларнинг асосий қисми қадимги туркий мифологиянинг эпик диффузияси натижасида етиб келган. Қадимги туркий қабилалар оғзаки ижодиётида оламни мифологик англаш асосида яра- тилган космогоник, тотемистик, анимистик, этиологик ва этногенетик мифлар асосий ўринни эгаллаган.
3. Зардўштийлик билан богҲиқ мифологик тасаввурлар. Халқ оғзаки ижодида анъанавий тарзда қўлланилувчи аждар, дев , пари, Се- мурғ, Жўмард, Аранжа бобо, Ахриман, аранглар, Заҳҳок, Сиёвуш, Ҳубби, Ашшадарози, Сустхотин, Ҳайдар каби кўплаб асотирий образ- ламинг тарихий асослари зардўштийлик мифологиясига бориб тақалади.
“Авесто” мифологияси ва зардўштийлик ритуаллари негизида ке- йинчалик ўзбек маросим фольклоридаги айрим жанрлар шаклланган. Ёмғир чақириш мақсадида ўтказиб келинган Суст хотин маросими, Амудажё сувининг мўл бўлиши ҳамда тошқин ҳалокатининг олдини олиш мақсадида Оролча авлиё деган жойда шу ном билан аталувчи афсонавий ҳомий шарафига ҳўкиз сўйиб. қурбонлик қилиш, наврўз байрамини ўтказиш, сумалак пишириш, баҳор фаслида анъанавий гул сайллари (бойчечак сайли, лола сайли, гули сурх сайли, қизил гул сайли кабилар)га чиқиш, сафар қочди ва охир чоршанба маросимларини ўтказиб, оловдан ҳатлаш, шамол пири сифатида эътироф этилган Ҳайдар ёки Аждар бобога мурожаат қилиб, шамол чақириш, сумалак пиши- раётганда Ашшадарози ўйинини ташкил этиш, келин-куёвни олов атрофида айлантириш, марҳумлар мозорига “қушлар ҳақи” деб буғдой сепиб қўйиш, дарёдан ўтаётганда Ҳуббига сиғиниш ва сувга туз ташлаш, далага биринчи қўш чиқаришдан аwал ҳўкизларнинг шохини мойлаш каби анъанавий маросим ва удумларимизнинг тарихий асослари бевосита зардўштийлик ҳамда “Авесто” мифологиясининг эътиқодий инончлар тизимидаги талқинларига богианади.
Ўзбекистоннинг истиқлолга эришиши қадимги тасаввурлар билан богииқ фольклор асарлари, жумладан, мифологик сюжет ва мотивларни кенг кўламда ўрганишга катта имкониятлар яратди.
“Мифологик мактаб” вакилларининг илмий тадқиқотлари архаик мифлар ҳақидаги илмий тасаwурлами бойитиш, қадимги туркий, ҳинд, эрон, гер- ман, келт, славян ва бошқа халқлар мифологиясини кенг кўламда ўрганиш ҳамда халқ оғзаки бадиий ижоди асарларини тўплаш ва тад- қиқ этиш билан богииқ кўпгина назарий муаммоларнинг ҳал қилини- шига асос бўлди. Бевосита “мифологик мактаб” концепциялари асосида мифология, фольклор ва адабиётни қиёсий ўрганиш ёииалиши шаклланди. Шунинг учун ҳам бу мактаб илмий концепциялари қа- димги мифларни тадқиқ этишда бугунги кунга қадар муҳим назарий асос вазифасини ўтаб келмоқда.
Фольклоршуносликдаги “мифологик мактаб”нинг тадқиқотларида ай- рим чалкашликлар ҳам мавжуд бўлган. Хусусан, фольклорни ҳаддан зиёд архаиклаштиришга уриниш; халқ оғзаки бадиий ижодиётининг келиб чиқишида тарихий воқеликнинг ролини эътиборга олмаслик, фольклор санъатининг барча турларига миф асос боиган, деган қарашни илгари суриш; тарихий шахслар образи талқинидан ҳам мифологик тасаввур- ламинг изларини излаш каби хатоликлар шулар жумласидандир.
“Мифологик мактабнинг методологияси ва, айниқса, унинг “қи- ёсий мифшунослик”ка оид тадқиқотларида акс этган назарий қарашлар, шунингдек, бу йўналиш вакилларининг илмий изланишлаири натижасида тўпланган кенг кўламли фактик материаллар кейинчалик фольклоршунос- ликда “сюжетламинг кўчиб юриши” ёки “сайёр сюжетлар назария- си” номини оиган “миграцион мактаб”нинг шаклланишига асос бўлди.
«Фин мактаби». Фольклор асарларини ўрганиш, айниқса, эпик сю- жетлар ва мотивларнинг генезиси ҳамда тарқалиш ареали хусусида фикр юритиш, халқ эпоси, оғзаки насрий асарлар бўйича каталог ва кўрсаткичлар тузишда “фин фольклоршунослик мактаби”нинг илмий- назарий қарашлари, хусусан, унинг “тарихий-жўғрофий методи”дан фойдаланилади. Фольклоршуносликдаги “тарихий-жўғрофий метод”нинг юзага келиши ва илмий тадқиқотлар амалиётига жорий этилиши муай- ян фольклор асарини турли вариантлар асосида ёзиб олиб, нашр этиш ва илмий таҳлилда вариантларни қиёслаб ўрганиш усулининг қоиланилиши билан боғланади.
Халқ оғзаки бадиий ижоди асарларини тўплаш ишлари Финланди- яда ХВИИ аср охирида бошланган. Ўзининг бутун умрини шод- ланд ва ирланд халқ қўшиқларини тўплашга бахш этган инглиз шоири Ж.Макферсоннинг асарларини севиб мутолаа қилган фин филологи Э.Г.Портан 1776-1788-йилларда ўз халқининг қадимий қўшиқларидан айрим намуналами ёзиб оиган. Фин руналари эса илк бор Топелиус то- монидан кашф этилган. 1831 -йилда «Фин адабиёти» жамияти ташкил этилгач, оикада фольклор асарларини тўпíаш билан қизиқувчи кишилар учун катта итмкониятлар юзага келди. Дунё халқлари бадиий тафак- кури тарихида муҳим ўрин тутадиган фин руналари - “Калеваланинг ёзиб олиниши эса, асли касби табиб боиган фин фольклоршуноси ва тилшуноси Элиас Лёнрот (1802-1884) фаолияти билан богииқдир. Э.Лёнрот талабалик йилларидаёқ халқ табобатига доир материаллар тўплаётганида ҳар хил хасталикларни давоиаш раақсадида ижро этилади- ган афсун-авраш матнларини ёзиб оиган. Шу тариқа, у фин халқининг ота-боболари томонидан яратилган лиро-эпик қўшиқлар - руналарн- инг сеҳрли оламига кириб борди. Оддий деҳқон кийимини кийиб олиб, фин руналарини тўплашга киришган ёш Э.Лёнрот 1828-1844-йилларда Шарқий Финландия ва Карелия бўйлаб сафар қилган. Ҳар бир ижрочи унга ўзи ёддан биладиган вариантни куйлаб берган. Аммо синчков олим бу вариантларнинг ҳар бири мустақил асар эканлигини сезиб қолган. Шунинг учун ҳам Э.Лёнрот ўзи ёзиб оиган руна намуналаридан фойдаланган ҳолда, барча вариантлар асосида фин халқ эпоси — “Калевала” достонини қайта тиклаган. У фин халқ қўшиқлари тўплами (“Кантелетар”, 1829-1831), фин мақол ва маталларини ҳам тўплаб, чоп эттирган.
Халқ қўшиқларини турли вариантлари билан бирга ёзиб олиш амалиёти аслида биринчи марта серб шоири ва фольклоршуноси В.С.Караджич (1787-1864) томонидан қоиланилган. У ўзи ёзиб оиган серб халқ қўшиқларини 1813—1815-йилларда Венада бир неча жилдлик китоб ҳоли- да чоп эттирган. Лекин Э.Лёнрот тадқиқотларининг аҳамияти шунда эдики, у фин руналарининг вариантларидан тарихий-реконструктив мақсад- да фойдаланиб, аллақачонлар яхлит асар сифатида жонли ижродан тушиб қолган улкан халқ эпосини тиклашга эришди.
Эпос генезисини ойдинлаштириш билан боғлиқ бу методни Й. Крон ўзининг 1988—йилда чоп эттирилган “Калевалан тоисиннот” асарида мувафФақият билан қўллаган. У халқ эпоси вариантларини мавзу тип- лари ва мазмунига қараб таснифлаш билангина чекланиб қолмасдан, фольклоршуносликда биринчи инарта достонлами яратилиш даври ва тар- қалиш ҳудудига кўра ҳам гуиоиҳлаштириш мезонларини ишлаб чиқди.
Ўзининг Скандинавия филологиясига доир тадқиқотлари билан фольклор асарларини ёзиб олиб, нашр этиш ва илмий ўрганиш со- ҳасида янги йўналишга асос солган даниялик профессор Свен Грундтвиг (1824-1883) узоқ йиллик фольклор тўпловчилик фаоли- яти давомида халқ эпоси ва қўшиқларининг кўплаб вариантларини ёзиб олди. У ўз мамлакатининг барча ҳудудларидан тўпланган ва шаклланиш тарихига кўра турли даврларда яратилган фольклор асар- ларини нашрга тайёрлаб, “Даниянинг қадимий халқ қўшиқлари” (1853-1899 йилларда чиқарилган етти жилдлик бу мажмуа “Данмаркс гамле фолкевисер” дейилади) номи остида чоп эттирди. Ўзидан ав- валги фольклоршунослардан фарқли равишда, С.Грундтвиг вариантлилик- қўшиқларнинг халқчиллигини белгилашдан ташқари, халқ поэтик ижодиёти анъанасининг тараққиётини кўрсатувчи бадиий қонуният ҳам эканлигини қайд қилган.
Немис ёзувчиси Вилгелм Рил (1823-1897) эса ўзининг немис халқи тарихига доир тадқиқотида мамлакатнинг жўғрофий тузилиши ва унда истиқомат қилувчи аҳоли орасидан тўпланган фактик мате- риалларни тарихий-жўғрофий метод асосида тавсифлади. Унинг издоши В.Шварц эса немис деҳқонларининг урф-одат ва маросимларида сақланиб қолган қадимги тасаввурларнинг қолдиқ ҳолда етиб келган кўринишларини уларнинг тарихий-жўғрофий жиҳатдан тарқалиш доира- сига кўра ўрганди. Шу тариқа, даниялик С.Грундтвигнинг фольклор асарларини барча вариантлар асосида илмий тавсифиаш усули ҳамда В.Рилнинг фактик материаллараи тарихий-жўғрофий жиҳатдан тарқалиш доирасига кўра баҳолаш мезони Й.Крон томонидан ишлаб чи- қилган “тарихий-жўғрофий метод”нинг юзага келиши учун илмий- назарий асос вазифасини ўтаган.
“Тарихий-жўғрофий метод”нинг ривожланиши ва такомиллашиши- да Й.Кроннинг ўгии, Хелсинки университети профессори, халқ оғзаки бадиий ижоди ва қиёсий фольклоршунослик бўйича йирик мутахассис, “ўзлаштирма назарияси”нинг ўзига хос талқини ҳисобланган “гео- график-тарихий метод” муаллифи Каарле Крон (1863-1933)нинг хиз- матлари катта боиди. К.Крон отасининг “Калевала”ни ўрганиш бора- сидаги илмий изланишларини давом эттиргани ҳолда, ўз назарий қараш- ларини қуйидагича талқин қилган:
1) эпос ва халқ қўшиқларининг байналмилал характери фақат унинг
ғоясида эмас, балки сюжетида ҳам акс этади;
2) сюжет муайян мотивлар тизимидан ташкил топади;
3) сюжетнинг илк манбаи унинг барча вариантларини қиёслаш нати- жасида аниқланади;
4) адабий арранада мавжуд боиган барча вариантлар жонли оғзаки
ижро жараёнида ёзиб олинган боиса, жўғрофий жиҳатдан иасниф қилинади;
5) тадқиқотни то иа якунлаш учун ҳар бир вилоят, ҳар бир провин- сия, ҳар бир қишлоқдан ёзиб олинган вариантлар керак боиади. Муайян фольклор асарининг барча вариантлари таҳлил қилинганда, унинг архетипи аниқланади.
К.Кроннинг бу таиимоти ўша пайтда Европа фольклоршимослигида ғоят кенг ёйилган эди. 1893-йилда “Золушка” (“Етим қиз”) типидаги халқ эртакларининг Ж.Куокс томонидан тавсифланган 350 та варианти нашр этилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.
“Тарихий-жўғрофий метод” кейинчалик Й.Крон ва К.Кронларнинг шогирди, фин фольклоршунослик мактабининг йирик намояндаси Антти Аматус Ааме (1867-1925)нинг ишларида давом эттирилди. Унинг 1910-йил- да нашр этилган “Эртак типларининг кўрсаткичи” (“Верзеичнис дер Марчентйпен”), 1913-йилда чиқарилган “Қиёсий эртакшунослик асослари” (“Леитфаден дер верглеиченден Марченфоршунг”) каби асарлари тарихий-жўғрофий метод асосида яратилган. А.Аарне дунё халқлари эртакларини “мотивлар силсиласидан ташкил топган сюжет”лар бўйичатаснифлаб, муайян типларга ажратган. Бу асар ҳозирга қадар фольклоршуносликда эпик сюжетлар ва мотивлами системалаштиришнинг илмий-назарий асоси сифатида фойдаланиб келинмоқда.
А.Аарненинг “Кўрсаткичи” асосан Европа халқлари эртаклари асосида тузилган бўлиб, унда эртаклар қуйидагича таснифланган:
И. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар; ИИ. Соф эртаклар: а) сеҳрли эртаклар;
б) афсонавий эртаклар; д) новеллистик эртаклар; э) лақма шайтон (ёки “паҳлавон”) ҳақидаги эртаклар; ИИИ. Латифалар.
Бу гуруҳларга мансуб эртаклар мавзу типлари бўйича тавсифлан- ган бўлиб, ҳар бир эртак ўзининг алоҳида тартиб рақамига эга.
Олим “Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар”ни 1-299, “Соф эртаклар”ни 300-1199, “Латифалар”ни эса 1200-1999 рақамлари билан белгилаган.
Ҳар бир монографик тадқиқотнинг вазифаси мазкур эртакнинг илк сюжет асосларини топиш ва у юзага келган жойни аниқлашга қаратил- ган бўлиб, бунда эртакнинг барча вариантлари бир хилда баҳоланади ва таҳлил схематик-статистик усулда олиб борилган. Бундай тадқиқот натижасида эса, эртакнинг
Эртакшуносламинг 1935-йилда Лунде шаҳрида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманида А.Аарне кўрсаткичининг бойитилган ва тоидирилган намунасини тайёрлаш лозим, деган хулосага келинди. Аввалги изланишлардан фарқли оиароқ, янги кўрсаткични яратишда фақат эртаклар билан чекланиб қолмасдан, дунё халқлари фольклори- даги миф, афсона, латифа ҳамда бадиий жиҳатдан қайта ишланган ада- бий эртаклар материалини ҳам жалб қилиш тавсия қилинди. Бу ғоят машаққатли ва коиамдор тадқиқотни амалга ошириш эса С.Томпсон зиммасига тушди.
С.Томпсон жаҳоннинг турли мамлакатларида чоп эттирилган ва Фольклор архивларида сақланаётган улкан ҳажмдаги фактик материални таҳлил қилишга киришар экан, “фин мактаби” асосчилари томонидан қоиланилган “типларга ажратиш методи” бу даражадаги катта мате- риални системалаштира олмаслигини сезиб қолди. Ўз салафларидан фарқли оиароқ, С.Томпсон сюжетларни типларга ажратишнинг энг кичик рубрикатив бирлиги сифатида сюжетни эмас, балки мотивни танлади ва шу асосда иш олиб борди. Шунинг учун ҳам 1936-йилда нашр этилган 6 жилдлик каталог “Эртак рнотивларининг кўрсаткичи” деб аталган бўлиб, илк жилднинг аwалидаги сўз бошида “Кўрсаткич”нинг моҳияти ҳа- қида маълумот берилган эди.
С.Томпсон ўзининг мазкур “Кўрсаткич”ига киритилган мотив- лами қуйидаги тартибда гуруҳлаштирган:
1) қадимги космогоник миф мотивлари;
2) тотемизм, магия, инонч-эътиқодлар, халқ қарашлари, ғай- риоддий кучлар ҳақидаги тасаввурлар ҳамда жониворламинг рамзий образлари билан алоқадор мотивлар;
3) “инсон тақдири ва характерининг индивидуал сифатлари” тасвири билан богииқ мотивлар;
4) қироллар, шаҳзодалар. шоҳона урф-одатлар, ижтимоий табақалар ва касб-ҳунарлар билан богТиқ насрий асарлар мотивлари (С.Томпсон бу гуруҳни “ижтимоий тизимга оид мотивлар” деб номлаган);
5) тақдирлаш ва жазолаш билан боғлиқ мотивлар;
6) қочиш, жоҳиллик, шаҳвоният, уйланиш ва туғилишга оид мотивлар;
7) диний мотивлар;
8) юмористик мотивлар.
Халқ насри асарларини сюжет типлари бўйича эмас, балки сюжет қурилишини ташкил этувчи анъанавий мотивлар силсиласи асосида тасниф- лашнинг С.Томпсонтомонидан таклиф қилинган усули фольклоршунослар томонидан қўллаб-қуwатланди. Чунки аввалгисига нисбатан му- каммалроқ бўлган бу усулнинг афзаллиги - эпик сюжетлар миграция- сининг ҳудудий қамровини янада аниқроқ белгилаш, таҳлил қилинажак фактик материал қамровини кенгайтириш ҳамда фолкломинг эртакдан бошқа жанрларига ҳам татбиқ этилиш имкониятига эгалигида эди.
С.Томпсон 1946-йилда Индиана университети (АҚШ) ҳузурида Фольклор институтини ташкил этди ва фольклоршуносликдаги “антропологик мактаб” вакилларининг баҳс-мунозараларига қарамай, «тарихий- жўғрофий метод» асосидаги илмий тадқиқотларни изчил давом эттирди.
Ўзбке фольклоршунослигида тарихий-жўг!рофий метод асосига қу- рилган йирик тадқиқотлар яратишга эндигина киришилаётган боТса- да, халқ эртакларининг сюжетини Ааме-Томпсон, Ааме-Андреев кўрсаткичларига солиштириб ўрганиш тажрибаси анчадан буён қоиланилмоқда. Хусусан, профессор Ғ.Жалоловнинг “Ўзбке халқ эр- таклари поэтикаси” (1976) асарида ўзбек фольклоридаги оригинал сюжетли эртаклар мавжудлигини илмий далилланган.
Ўзбек эртаклари орасида баъзи бир умумийлик” мавжудлигини қайд қилган тадқиқотчи, ўзбек халқ эртакларининг сюжети халқаро эртак сюжетларига монанд боисада, бу эртаклар ўзбек халқининг қадимий маданияти билан боғлиқ ҳолда вужудга келган, деб ҳисоблайди.
Фольклоршунос Т.Раҳмонов ўгайлик мавзусидаги халқ эртакла- рининг ўзбек фольклорида оммалашган сюжет типларини аниқлашга доир илмий ишида шартли равишда “бегуноҳ жабрланганлар” деб атал- ган мавзу гуруҳининг “Ўгай она ва ўгай қиз”, “Сохта келин”, “Опа ва ука”, “Қўлсиз қиз”, “Билмасвой”, “Ўгай она ва ўгай ўғил” “Ғаройиб болалар” (АТ-707); “Ўгай онам ўлдирди мени”, “О иик маиика ёхуд сеҳрли ойна”, “Туҳматга учра- ган хотин”, “Туҳматга учраган қиз”, каби сюжет типлари.
«Миграцион мактаб». ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, фолк- лоршунослар мифларни қиёсий ўрганиш мақсадидажуда бой фактик ма- териал тўпладилар. Бу эса жаҳоннинг турли жойларида истиқомат қилувчи халқлар оғзаки бадиий ижоди ва ёзма адабиётида кўпиаб ўхшаш сюжет, мотив ва образлар мавжудлигини кўрсатди. Аниқланишича, та- рихий-этник келиб чиқишида умумийлик боимаган халқларнинг эртак- лари орасида сюжет қурилиши ва мотивлар тизимига кўра бир-бирига жуда ўхшаш асарлар кўпчиликни ташкил этар экан. Дунё халқлари фолк- лоридаги бундай муштаракликларнинг сабабини ўша давр фольклоршу- нослигидаги асосий йўналиш ҳисобланган “мифологик мактаб”нинг “ҳинд-европа бобосюжетлахПъни ўрганишга асосланган “қиёсий- филологик” методи ёрдамида аниқлашнинг имкони боимади. Чунки эпик сюжетларида ўхшашлик мавжудлиги аниқланган халқлар бир-бири- дан жўғрофий ўрни, этник мансубияти, диний-эътиқодий қарашлари ва турмуш тарзига кўра жиддий фарқланиб турарди. Шу тариқа, фольклорнинг бу ўзига хос хусусиятини янги илмий концепция ва назария асо- сида тадқиқ этиш эҳтиёжи тугилди ва турли-туман халқлар фольклоридаги ўхшашликларнинг сабабини тушунтиришга қаратилган “сайёр сюжет- лар назарияси” юзага келди.
Ҳар хил халқлар сўз санъатидаги муштарак эпик ҳодисаларни фолк-
лоршуносликда “миграцион назария”, “ўзлаштириш назарияси”, “кезувчи сюжетлар назарияси”, “сайёр сюжетлар назарияси” каби турли хил номлар билан аталувчи мазкур илмий йўналиш ХИХ аср- нинг 50-йилларидан эътиборан Ғарбий Европа фольклоршунослигида “миграцион мактаб” номини олди.
Турли халқлар эпик сюжетларининг ўхшашлиги биринчи марта “Ка- лила ва Димна” масалларини тадқиқ этган француз олими Силвестер де Саси томонидан аниқланган эди. У узоқ йиллар мобайнида “Панчат- антра” устида илмий тадқиқот ишлари олиб борди ва 1816-йилда “Калила ва Димна” ёки араб тилидаги «Бидпай масаллари” номли китобни чоп эттирди. С.Саси буддавийлик ақидаларини тарғиб этувчи адабиётларни, хусусан, будда коҳинларининг афсона, ривоят, нақл ва масаллари- ни ўрганиб, буддизм инқирозидан кейин бу таълимотнинг маърифий-адабий меросидан брахманлар фойдаланиши ва “Панчатантра”нинг шаклланиш тарихига доир қимматли фикрлар билдирди.
Гарчи бу тадқиқотда эпик сюжетларнинг кўчиши хусусида фикр юритилмаган бўлса-да, С.Сасининг илмий қарашларини давом эттир- ган Л.Делоншаннинг “Ҳинд масаллари ва уиаминг Европага тарқалиши- ни ўрганиш тажрибасидан” (1848), В.Вагенеминг “Ҳинд ва юнон апологлари орасидаги ўзаро алоқалар ҳақида очерк” (1852) асарида халқ оғзаки бадиий ижоди асарларининг оммалашишида ўзаро таъсир ва маданий алоқалар муҳим рол ўйнаганлиги эътироф этилди. Бу икки тадқиқотчи қадимги юнон масалларининг маълум бир қисми Осиё халқлари фольклорининг таъсирида юзага келганлигини асослаб, ҳинд ада- биётининг маърифий характердаги адабий жанри - апологларнинг юнон- лар томонидан ўзлаштирилиши натижасида масал жанри келиб чиққан, деган қарашни илгари сурдилар.
Л.Делоншаннинг ҳинд апологлари ва юнон масаллари орасидаги алоқадорлик тўғрисидаги гипотетик қарашлари таниқли немис филолог олими, қиёсий тилшунослик ва ҳинд филологияга доир кўплаб илмий асарлар муаллифи, Гёттинген университети профессори Теодор Бенфей (1809-1881) томонидан яратилган “миграцион назария”нинг келиб чиқишига асос бўлди.
Т.Бенфей “мифологик мактаб” вакилларининг фольклор асарлари ғоят қадимий асосларга эгалиги ҳақидаги илмий қарашларини маъқуллагани ҳолда, “халқ оғзаки бадиий ижодиётининг тараққиёти ўзаро маданий ва адабий таъсир жараёни билан чамбарчас боғлиқдир”, деган хуло- сага келди. У фолкломинг ривожланишида миллий менталитет ва тарихий омилларнинг аҳамиятини эътибордан соқит қилганига қарамай, ўзининг ҳинд адабиёти сюжетларининг бошқа халқлар фольклорига “кўчиб ўтиши” ҳақидаги илмий қарашлари билан фольклоршунослик тарихида бу- рилиш ясади.
Т.Бенфей қадимги ҳинд эртаклари, нақл ва масаллари тўплами “Панчатантра”(милодий И аср)ни немис тилига таржима қилди ва 1859- йилда нашр эттирди. Олимнинг ана шу нашрга сўз боши сифатида илова қилинган қарийб 600 саҳифалик тадқиқотида санскрит эртаклари жаҳондаги бошқа халқлар фольклорида мавжуд боиган эпик сюжетлар билан ўхшашлигига кўплаб далиллар келтирди. Шунинг учун ҳам Т.Бенфейнинг ана шу сўз боши-тадқиқоти фольклоршунослик тарихидаги “миграцион мактаб” назариясининг бошланғич нуқтаси боиди.
Чунки Т.Бенфей “Панчатантра” ва Европа халқлари эртаклари сюжет тизимидаги ўхшашликнинг сабабини ҳинд-европа халқлари- нинг этник тарихидаги муштараклик (яъни “мифологик мактаб” тараф- дорлари таъбири билан айтганда, “ҳинд-европа бобосюжетлари”)дан эмас, балки бу халқлар ўртасидаги ўзаро маданий-тарихий алоқалардан излаш лозим, деб ҳисоблади. Унинг фикрича, Шарқ маданиятининг Ғарбий Европа халқларига таъсири бир неча тарихий босқичларни ўз ичига олади. Искандар Зулқарнайннинг юришлари ва эллинизм даври (милоддан бурунги ВИИИ асрлар)да амалга оширилган савдо-иқтисодий, маданий алоқалар “эпик сюжетларнинг кўчиши” жараёни рўй бер- ган биринчи босқич боиса, араб истеиочиларининг хуружи ва салб юришлари даври иккинчи босқич деб талқин қилинади. Т.Бенфейнинг тахминича, Осиё халқлари адабиётининг Европа фольклорига таъсири сезиларли даражада кучайиши билан характерланган ана шу “иккин- чи бочқич”да Шарқ адабиёти Европага асосан уч йўналиш бўйлаб кириб келган: 1) Ўрта ер денгизи соҳиллари мамлакатлари, шунингдек, Испаниянинг араблар томонидан истеъло этилиши ҳамда “Мавритания маданияти”нинг юзага келиши; 2) Шарқ маданияти- нинг Юнонистон архипелаги орқали Ситсилия ва Италияга кириб келиши;
3) фольклор асарлари ва адабий сюжетларнинг Ўрта ва Кичик Осиё- дан Византия ҳамда Болқон ярим ороли орқали Шарқий Европага “Буюк ипак й о ии” бўйлаб кириб келиши.
Т.Бенфейнинг ёзишича, “Х асрдан эътиборан Ҳиндистонга ис- лом динининг кириб бориши натижасида ёзма адабиёт оғзаки бадиий анъана устидан устунлик қила бошлади. Ҳинд адабиёти намуналари араб ва форс тилларига таржима қилиниб, арабларнинг босқинчилик юр- ишлари туфайли Осиё, Африка ва Европанинг турли мамлакатларида я- шовчи аҳоли орасида кенг ёйила бошланди”. У ҳинд адабиёти сю- жетларининг Европа халқлари орасида тарқалишида мўғуллар истеълоси муайян даражада аҳамият касб этганлигини ҳам эътироф этади: “милодий И асрда буддавийлик адабиёти билан бирга ҳинд масаллари, нақл ва афсоналари аwал Хитойга, сўнгра Тибетга кириб борган. Тибет орқали эса бу масал, нақл ва афсоналар буддавийлик ақидалари билан бирга Мўғулистон аҳолиси орасида тарқалган. Бизга маълумки, ҳинд адабиётининг кўпгина намуналари мўғул тилидан таржима қилинган ва шу тариқа, ҳинд ҳикоятлари мўғулламинг қарийиб икки юз йиллик ҳукмронлиги даврида Европага кенг ёйилган”.
Шарқ ва Ғарб халқлари ўртасидаги адабий алоқаламинг ана шун- дай мураккаб тарихий-фольклорий тавсифини илмий жиҳатдан далиллаганлиги учун ҳам Т.Бенфей концепцияси фольклоршунослик тарихида “тари- хий-ориенталистик метод” номини олди.
Т.Бенфей билан деярли бир вақтда фольклор анъанасининг ривожланиши ва тараққий этишида “сайёр сюжетлар”нинг бир халқ оғзаки бадиий ижодидан бошқасига “кўчиб ўтиши” жараёни муҳим рол ўйнашини рус олими А.Н.Пипин ҳам кашф этган эди. Унинг 1858-йилда нашр этил- ган “Кўҳна рус қиссалари ва эртакларининг адабий тарихидан очерк- лар” номли асари қадимги рус адабиётининг Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари билан ўзаро алоқаларини ўрганишга бағишланган.
“Сайёр сюжетлар назарияси” ХИХ асминг охиридан бошлаб кўпгина фольклоршуносларни ўзига жалб этди. Жаҳон халқлари фолкло- рининг ўзаро таъсири ва алоқаларини ўрганишга Р.Кёлер, М.Ландау,

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish