O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


ФОЛЬКЛОРНИНГ ТУР ВА ЖАНРЛАРГА БЎЛИНИШИ



Download 0,56 Mb.
bet12/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

ФОЛЬКЛОРНИНГ ТУР ВА ЖАНРЛАРГА БЎЛИНИШИ. Халқ оғзаки ижоди намуналари ҳам барча санъат асарлари каби ту- зилиши, ижро ўрни, кўриниши, бажарадиган вазифаси, мусиқага богииқлик даражаси, ғоявий - бадиий хусусиятларига кўра, муайян тур, гуруҳ ва жанрларга боииб қаралади. Бу хил тур, гуруҳ ва жанрларга ажратиш, таснифлаш нафақат ижрочилар, балки тингловчилар, ҳодисани тадқиқ этувчилар учун аҳамиятли боииб, фольклор намуналарининг табиати, шаклланиши, тадрижий тараққиёти, у ёки бу тур ва жанрларнинг пайдо боииши, муккаммал шаклга келиши, ўзгаришларга учраши, ўрин алмашиниши ва инқирозга юз тутиши каби жараёнларни кузатиш, ўрганиш имконини беради. Фольклор асарлари ўз таркибига кўра уч турдан иборат кўринишда намоён боиади. Уларни умимий шаклда эпик, лирик, драматик турларга ажратиб тасниф этиш қабул қилинган. Ўз навбатида бу турлар ички жанрлардан ташкил топган. Эпик тур нарау-наларида воқелик кенг кўламли, объектив сюжетли-ҳикоявий шакл- ларда тасвирланса, лирик турда субъектив ҳолда инсоннинг воқеликдан оиган таассуротлари, ички ҳис-ҳаёжонлари акс этади. Драмада эса пер- сонажламинг нутқи ва ҳаракатлари орқали воқелик тасвирлари берилади. Эпик тур - достон, эртак. афсона, ривоят, нақл, латифа ва бошқа жанрлардан, лирик тур - маросим лирикаси, меҳнат қўшиқлари, тарихий қўшиқлар, лирик қўшиқлар, алиа, болалар қўшиқлари, драматик тур эса оғзаки драма, қўғирчоқ ўйин, аския каби намуналарни ўзида қамрайди.
Фольклоршуносликда тур дейилганда воқеликни ифодалаш йўли, усули тушунилса (эпик, лирик, драматик), жанр деганда бадиий шакл типлари (достон, эртак, қўшиқ, мақол...) тушунилади. Аммо бар бир жанр ҳам ички хилма-хилликларга эга, бу унинг мавзу моҳиятидан келиб чиқади. Масалан, эртакларнинг ички кўринишлари сифатида ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртаклар каби хиллари мавжуд. Бир қатор мутахассислар мақол ва топишмоқлами махсус тур сифатида тилга олиб ўтишади.
Фольклор жанрларини ижро хусусиятлари ва функцияларига кўра икки йирик гуруҳга ажратиб тасниф этиш кенг тарқалган. 1. Маросим фольклори жанрлари. 2. Маросим билан богииқ боимаган фольклор жанрлари. Фолк- лор асарларининг кимга моижалланганлигини ҳисобга олиб ҳам айрим гуруҳларга боииш мумкин. Болалар фольклорини алоҳида олиб ажратиш шундан келиб чиққан.
Фольклоршуносликда гоҳи-гоҳидатурлараро қоришиқҳолатдаучров- чи намуналарга нисбат лиро-эпик қўшиқ ёки эртак афсона сингари атамалар қоиланилса-да, бу ҳолат умумий ҳолат эмас.
Халқ бадиий тафаккурининг тарихий тараққиёт даражаси фольклор наму- наларининг тадрижида акс этгани каби, у ёки бужанминг юзага келиши, турғунлашувида муҳим ўрин эгаллайди. Инсоният мифологик тафак- кур босқичидан мифопоэтик, сўнгра бадиий эстетик тафаккур тадрижига эришди. Ўзбке фольклоридаги аксарият жанр намуналари айнан бадиий эстетик тафаккур даражасида мумтоз ҳолатга келганлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳам ўзбек мифологияси хусусида сўз кетса, халқ достонлари, эртаклари мағзида турувчи мифологик тасаwурлами, уламинг бу асарлар сюжети, етакчи мотивлари ва образлар қатидан ажратиб, тиклаб қараш лозим боиади, ўзбек фольклорининг жанрлар таркиби—бойлиги, хилма-хиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Шу ўринда дунёнинг барча халқлари учун умумий боиган - эртак, мақол, топишмоқ каби жанрлар қаторида ас- кия, лоф каби фақат ўзбек халқ ижодига хос жанрлар мавжудлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.
ўзбек фольклори жанрлари хилма-хиллиги ижодкорларнинг фаолияти ва уларнинг профессионаллашуви билан ҳам чамбарчас богииқ. Хусусан, достон, эртак, оғзаки драма, аския каби жанрлар ижроси махсус тайёргарликни, муайян устоздан таиим олишни талаб этади. Бу жанрлар ижроси махсус мактабларнинг пайдо боиишини, уларнинг ўз анъаналари доирасида шаклланиб ривожланишини таъминлайди.
ўзбек фольклори жанрлари ижро усуллари, яъни якка ижро, жамоавий ижро, созли ва созсиз ижрога кўра ҳам фарқланади. Эртак, афсона ва ри- воят айтилса, достон ҳам куйлаш, ҳам ижро этишга моижалланган. Лапар куйлаб ва рақсга тушиб ижро этилса, оғзаки драма наму- налари сўз (баъзан куйлаб, куй жўрлигида) ва ҳаракат омухталигида кўрсатишга, намойиш қилишга моижалланган. Оианлар тарафма- тараф куйланган. Латифа ва лофлар якка ижро этилган.
Ўзбек фольклорининг жанрлар тизими ғоявий-бадиий принципларининг умумийлиги, тарихан тараққий этган ўзаро муштарак муносабатга эгалиги билан яхлит тизимни ташкил этади. Уларнинг барчасида халқ ҳаёти, унинг ўзлигини намоён этувчи хусусиятлар, руҳият, орзу- интилишлар акс этади. Фолкломинг барча жанрлари учун бадиий-эстетик принциплар ҳам умумий кўринишга келган. Содда шакл, дониш- мандлик, бадиий-тасвирий воситалар тизимидаги умумийлик, рамзийлик, шартлилик, қаҳрамонламинг юксак аҳлоқий мезонлар асосида аниқ баҳога эгалиги, сюжет ва композицион қурилишдаги анъанавийлик ус- тувор кўриниш олади.
Халқ билан бирга тугилган бу хусусиятлар халқнинг тарихи, мадани- яти, турмуши, эътиқоди ва тилигахос хусусиятлами, миллий ўзига хос- ликни ёрқин ифода этади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish