ГЛОССАРИЙ
Абрук чиқариш Бошқа чорвадорлар билан биргаликда (чорванинг юлдузлар ҳолати ва сайёралар ҳаракатини баракасини яхши билувчи ҳисобдонлар маслаҳати билан сақлаб қолиш) белгиланган куни баҳорги яйловга кўчиб кетолмаган чўпон оиласи ўзининг бирор рўзғор анжомини кўчувчилардан бериб юбориш удуми.
Бойчечак сайли Бойчечак чиққанлиги - қиш-қировли кунлар ортда қолиб, кўклам яқинлашганлигини ангîатган.
Бўғча Эрта кўкламда юлдузларнинг туришигаташланди қараб, деҳқонлар дала ҳовлиларига кўчиб чиқмоқчи бўлганларида, ўзиари танлаган жойга пичоқ суқиб белги қилиш ва банд қилиш учун бирор бўғчани ташлаб келиш одати.
Қизил гуи (Гули Аграр культлар ва ҳосилдорлик ғоясини ўзида сурх) сайли мужассамлаштирган қадимий маросим.
Дарвешона Ҳар йили баҳорда серҳосиллик ниятида ўтказиладиган маросим.
Шохмойлар Эрта кўкламда далага қўш олиб чиққан деҳқонларнинг ҳўкизларининг шохини ёғ билан мойлаш удуми.
Кади синдирди Наврўз сайили куни маҳалла аҳли бир ергажам бўлиб, идиш сифатида фойдаланиб келинаётган сув ва мойқовоқламинг бир нечтасини ерга уриб синдириш удуми.
Қозон тоиди Наврўз байрамига ўтар кечаси оила даврасида ўтказииадиган удум.
Ҳалинчак учиш Кўкламда қиз-жувонламинг арғи.мчоқ
учиш удуми.
Сумалак Сумалак пишириш билан боғлиқ анъанавий пишириш маросим.
Ашшадарози Сумалак пишириш билан алоқадор маросим
175
II БОБ. СУРХОН ВОҲАСИ МАРОСИМ ФОЛЬКЛОРИНИНГ ПОЭТИК ТРАНСФОРМАЦИЯСИ…………………………………….
2.1.Мавсумий маросим фольклори жанрларининг сақланиш даражаси
2.2.Оилавий-маиший маросим фольклорининг постфольклор ҳолати
2.2.Оилавий-маиший маросим фольклорининг
постфольклор ҳолати
Халқ орасида қатъий анъанага айланиб қолган бир қатор ҳатти-ҳаракат-тадбирлари борки, улар кишига сиҳат-саломатлик тилаш, унинг турмуш тўкин-сочинлиги, кундалик ҳаётда омадли бўлишини ёки унинг ҳаётидаги муҳим нуқталарни нишонлашни кўзлаб ўтказилади. Бундай тадбирлар маросим дейилади.
Бундай маросимлар халқда қадимдан сақланиб келади. Улар кишилик жамиятининг маълум даврларида юзага келиб, вақт ўтиши билан баъзилари унутилади, баъзилари сақланиб қолади, айримлари замонавийлик касб этиб, такомиллашиб боради. Маросимлар кучли анъанавийликка эга, турли ижтимоий ҳодисаларни расмийлаштириш, табиат ҳодисаларига таъсир этишга интилиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам улар ижтимоий ҳаётда катта ўрин тутадилар.
Фольклоршуносликда маросим фольклори: 1) Мавсумий маросимлар фольклори ва 2) оилавий-маиший маросимлар фольклори деб иккита катта қисмга ажратилади. Бунда уларнинг ўтказилиш вақти, ўрни ва тарзи, вазифалари ва иштирокчилари тартиби назарда тутилади.
Сурхондарёда ҳам қадимдан кўпгина мавсумий ва оилавий-маиший маросимлар мавжуд. Афсуски, уларнинг кўплари вақт ўтиши билан, шароит ўзгариши тақозоси билан урфдан чиққан, улар ёзиб олинмагани учун унутилган.
Масалан, илгари ариқ, анҳор қазувчиларнинг «лой тутиш» маросими бўлар эди. Унда ариқ қазувчилар ёнидан ўтаётган кишига белда лой тутилади. Йўловчи бунга жавобан бирор ҳунар кўрсатиши, қазувчиларни меҳмон қилиши ёки қазиш ишларида иштирок этиши лозим эди. «Шоҳ мойлар» далага қўш чиқариш билан боғлиқ маросимдир. Унда қишлоқ аҳли иштирок этар, хилма-хил таомлар, егилигу ичимликлар билан дала бошига келишарди. Оқсоқол қўш мавсуми бошланиши билан деҳқонларни дуо қилар, сўнг қўшга олиб чиқилган ҳўккизлар шоҳи мойланар эди. Бунда ёмон руҳ ва ёмон кўзлардан асраш нияти кўзда тутилади. Экин-тикин ишлари техникалашуви муносабати билан бу маросим ҳам эскирди ҳозир у қишлоқларда қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |