1.16-расм. Шамол солиштирма қувватини назарий
тақсимланиши
1.11-жадвалда шамол турбиналарини ишлаб чиқарган
компаниялар тайѐрлаган қуввати 600 кВт бўлган, Stall қувватни
ростловчи тизимли RE power 45/600 ШЭҚ си ҳисоблаш
параметрлари келтирилган. Диапазонларга тезликларни тақсим-
лаш ўртача йиллик тезлик 7 м/сек асосида олинган.
Кўринадики, қабул қилинган шартлар учун ҳисобий йиллик
электр энергия тшлаб чиқариш 1822 минг кВт·соатни ташкил
қилган, бу ўрнатилган қувватни юқори даражада самарали
77
ишлатиш 30,4 % ни кўрсатаяпти. Бу ўртача йиллик шамол
тезлиги 7 м/сек бўлганда шамол электр қурилмасининг
самарали ишлашига шубҳа бўлмаслигига яна бир марта сабаб
бўлмоқда.
Шамолнинг ўртача йиллик тезлиги 7 м/сек бўлганда
REpower 48/600 турдаги шамол қурилмасининг
электр энергия ишлаб чиқаришини ҳисоблаш
1.10-жадвал
Шамол
тезлиги,
м/с
Шамол
тезлиги
эхтимоли, %
Бир йилда
иш соати,
соат
ШЭҚ
қуввати,
[кВт]
Эл.энергия
ишлаб
чиқариш,
[кВт·с]
1
2,25
197,1
0
0
2
5,3
464,28
0
0
3
6,9
604,44
0
0
4
8,7
762,12
20,8
15852
5
10,5
919,8
52,1
47921
6
11,8
1033,68
88,5
91480
7
12,2
1068,72
151,2
161590
8
10,9
954,84
239,8
228970
9
8,5
748,6
317,6
236484
10
7,0
613,2
417,1
255765
11
5,2
455,52
490,0
223204
12
3,7
324,12
556
180210
13
2,7
236,52
597
141202
14
1,7
148,92
624
92926
15
1,2
105,12
641
67381
16
0,7
61,32
627
38447
17
0,4
35,04
620
21724
18
0,2
17,5
616
10792
19
0,1
8,76
614
5378
20
0,05
4,4
606
2654
Жаъми
100
8760
1822010
78
3.4. Шамол электр қурилмалари конструктив элементлари
Биринчи кўринишида, шамол электр қурилмалари, содда
бўлса ҳам, ўрта, айниқса, катта қувватли қурилмалар таркибида
илм фаннинг энг кейинги ютуқлари асосида яратилган
мураккаб жиҳозлар мавжуд. Фикримизни бирнеча мисоллар
келтириб тасдиқладик.
ШЭҚ ларининг самарали ишлашини кўп жиҳатдан таъмин-
лай оладиган ҳамда уларнинг энг масъулиятли қисми - шамол
ғилдирагининг парраклари ҳисобланади. Ҳозирги замон ШЭҚ
ларида уларнинг узунлиги 30 - 50 м ни ташкил этади, АҚШ да
лойиҳаланаѐтган, қуввати 15 МВт бўлиши мўлжалланаѐтган
қурилма паррагининг узунлиги эса 80 м га боради. Шундай
узунликка эга бўлган маҳсулотнинг юқори даражадаги механик
зўриқиш жараѐнидан сақлаб, барқарорлигини таъминлаш зарур,
чунки паррак бир марта айланиш вақтида минимумдан
(парракнинг пастки ҳолати) максимумгача бўлган ўзгарувчан
момент таъсирига учрайди. Шу билан бирга, унинг хизмат
қилиш муддати 20 йилдан кам бўлмаслиги зарур.
Парракни ишлаб чиқаришдаги асосий муаммо, унинг
узунлиги бўйича кесим юзаси ўзгарувчан бўлиши заруратидир.
Бундан ташқари парракка яшиндан тўсувчи ўтказгич
(молниеотвод) монтаж қилиниши керак, шу билан бирга, яшин
токи подшипник орқали оқиб ўтишининг олдини олиш зарур.
Паррак уни бурувчи механизм билан таъминланган бўлиши
керак. Паррак ишлаб чиқариш учун, унинг мустаҳкамлиги ва
имкон қадар енгил бўлишини таъминлайдиган замонавий
материаллар (пластик, кўмир пластиги) қўлланилади.
Юқори технологиялар ишлатишнинг яна бир мисоли – ШЭҚ
ни бошқариш тизимидир. Қурилма энг янги элемент базаси,
кормпьютер технологияси ва бошқариш дастурига эга бўлган
автоматлаштирилган тизимга эга. Барча асосий жараѐнлар
инсоннинг иштирокисиз бажарилади.
Бошқариш тизимининг асосий фукцияларини кўрайлик:
- ШЭҚ нинг меъѐрий ҳолатларида шамол датчиги сигнали
билан ишга тушириш ва тўхтатиш;
- авария режимларида ШЭҚ сини тўхтатиш;
79
- айланиш тезлигини ўзгартириш (ўзгармас ѐки тезликни
босқичли ўзгартирадиган ШЭҚ учун);
- тармоққа улаш ва қувватни ошириш;
- вақтнинг ҳар хил даврлари (суткалар, ойлар, йиллар) мо-
байнида шамол тезлиги, электр энергия ишлаб чиқаришидаги
қувватини қайд этиш ва жамлаш (сақлаш);
- барча бузулишларни қайд этиш ва сигнал бериш;
- энергетика тизимири бошқариш марказига, кўпгина
ҳолатларда ШЭҚ сини ишлаб чиқарувчига маълумотларни
етказиб бериш;
- шамол ғилдирагини шамолга буриш ва кабелни йиғиб
олиш.
Шамол электр қурилмаларининг конструктив бажарили-
шини кўрайлик. 1.16-расмда қуввати 1 МВт бўлган NORDEX
фирмаси замонавий шамол электр қурилмаси станцияси
келтирилган. Унинг қурилмаси асосий конструктив элементи
шамол-агрегати тарқибига (1.17-расм) шамол мотори, редуктор
ва энергия ўзгарткичи киради. Шамол мотори шамол
оқимининг босими таъсирида энергия ўзгарткичи (масалан,
генератор) валида айлантирувчи момент ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |