71
Масалан, қуввати 2000 кВт, ротор диаметри 82 м бўлган
Enercon E82 ШЭҚ шамол ғилдираги айланиш тезлиги 6-19,9
м/сек, яъни максимал тезлик минимал тезликдан 3 мартадан
кўпроқ экан; қуввати 4500 кВт, ротор диаметри 114 м бўлган
Enercon E112 ШЭҚ шамол ғилдирагининг
айланиш тезлиги
диапазони 8-13 м/сек - яъни максимал тезлик минимал
тезликдан 1,6 марта кўп экан.
Шуни таъкидлаш муҳимки, ҳар бир алоҳида
шамол
ғилдираги конструкциясида тезюрарлик ўзгармас бўлиш шарти
бурчаги, яъни шамолнинг келиш бурчаги (α) ва парракни
ўрнатиш бурчаги (λ) фарқи (
=α - λ) ни ўзгармас ҳолатда
ушлаш билан амалга оширилади.
Шамол келиш бурчаги деб
шамол тезлиги вектори билан парракка нисбатан ѐки паррак
кесим юзасининг ватари орасдаги бурчакка айтилади. Парракни
ўрнатиш бурчаги деб, паррак кесим юзасининг
ватари ва шамол
ғилдираги юзасида шамол тезлиги векторига перпендикуляр
бўлган чизиқ орасидаги бурчакка айтилади.
Бентц-Жуковский
меъзони билан бирга Глауэрст томонидан идеал паррак
тадқиқоти ўтказилди ва
R
С
нинг максимал қиймати ва
тезюрарлик орасидаги боғланиш аниқланди (1.13-расм). Бу
расмда келтирилган боғланишлар ҳар
хил турдаги шамол
ғилдираклари билан шамол энергиясидан фойдаланиш ҳақида
аниқ фикр юритиш имкониятини беради.
Масалан, вертикал ўқли Савониус туридаги ШЭҚ да
R
С
нинг
максимал қиймати 15% бўлиб, Бентц-Жуковский меъзонидан 4
марта кичик. 1.13-расмга кўра уч парракли шамол ғилдираги
max
.
R
С
40% дан кўп эмас. Бироқ, ҳозирги замон уч парракли
шамол ғилдиракларида амалиѐтда
R
С
қиймати 45% га етган.
Бундай фикрлар 1.13-расмда келтирилган соддалиштириш йўли
билан ҳисобланган
R
С
қиймати нисбий эканлигини кўрсатади.
Якуний хулоса қилиб
шуни таъкидлаш зарурки, шамол
ғилдирагининг тезюрарлиги унинг энг муҳим параметри бўлиб,
ШЭҚ конструкциясининг асосини ташкил этади. У
уч асосий
қийматларни ўз ичига олади: шамол ғилдираги диаметри, унинг
айланиш тезлиги ва шамолнинг тезлиги.
72
Шамол энергиясидан самарали фойдаланишга қаратилган
мулоҳаза ва ҳаракатлардан фақат
шамол тезлиги диапазонини
бошланғич тезликдан номинал тезликкача ошириш масаласини
ҳал этиш билан эришиш мумкин. Шамол тезлиги номинал
қийматининг ортишида, унинг қувватини чеклаш омили ишлай
бошлайди ва шамол ғилдирагига
мажбурий равишда
R
С
ни
пасайтириш режими киритилади. ШЭҚ нинг тавсифи абсцисса
ўқига параллел шаклда бўлади, яъни шамол тезлиги ортса ҳам,
ШЭҚ нинг қуввати ўзгармас бўлиб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: