O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98
Bog'liq
ToirovO

 
 
1.18-расм. Шамол электр қурилма ротори умумий 
кўриниши 
Шу туфайли, узоқ йиллар мобайнида ишончли конструк-
цияга эга бўлган редукторларни жорий этиш бўйича машақ-
қатли тадқиқот ишлари олиб борилди, ҳозирги кунга келиб 
ушбу қийинчиликлар бартараф этилди. Ҳозирги кунда редук-
торлар мойни совуткичларда совутишнинг мустақил тизим-
лари, насослар ва зарурий асбоб-ускуналар билан таъминланган 
бўлиб, кабина хонасининг тузилишини ва ШЭҚ нинг эксплуа-


82 
тациясини етарли даражада мураккаблаштириб юборган, аммо 
унинг ишончлилигини таъминлади. 1.16- ва 1.17-расмларда 
қуввати 1 МВт бўлган NORDEX фирмаси замонавий шамол 
электр қурилмаси ротори ва паррагининг умумий кўринишлари 
келтирилган. 
Редукторнинг чиқиш вали билан генератор валини улай-
диган муфта ҳар хил конструкцияга эга бўлиши мумкин, 
аксарият, у гидравлик юритма билан механик тормоз диски 
вазифаларини бирлаштириб бажаради. Бу, замонавий автомо-
биллар олд ғилдиракларининг тормозига ўхшаш бўлади, фақат 
диск ва цилиндр геометрик ўлчамлари каттароқ бўлади. Қолган 
элементларнинг вазифалари 1.17-расмда келтирилган номлар-
дан маълум. 
Кабина бурилишини таъминлайдиган механизм ишлашини 
батафсил кўрайлик. Бир неча тонна оғирликдаги конструк-
циядан иборат бўлган парраклар ва кабина шамол йўналишига 
бурилиб туриши зарур. Ушбу конструкция минора таянч юзаси 
(плита)га таянади. Ўз вақтида, кабинанинг буриш халқаси 
минора таянч халқаси билан биргаликда улкан подшипникни 
ташкил этадилар. Кабинанинг айланиши тишли узатма (зуб-
чатая передача) билан уланган электр мотори ѐрдамида 
бажарилади.
Электр моторлар сони ШЭҚ нинг қуввати ва буриш 
механизмининг ҳар хил конструкциясига боғлиқ равишда 
биттадан саккизтагача бўлиши мумкин. Шамол йўналишининг 
ўзгариши кабина томида ўрнатилган флюгер ѐрдамида 
аниқланади. Унинг ўзгариши билан ундаги импульс бошқариш 
тизимига узатилади, сўнгра моторлар ишга туширилиб, зарур 
бўлган йўналишга йўналтирилади. Шамол йўналиши ўзгари-
шида кабинага бўладиган таъсирни камайтириш мақсадида, 
бошқариш тизими (5-10 минут) «кутиш вақти» (выдержка 
времени) беради ва шунда ҳам сигнал йўқолмаса, буриш 
моторига импульсни беради. Буриш қисмида тормоз тизими 
ҳам мавжуд, чунки шамол тезлигининг вектори шамол 
ғилдирагининг юзасига перпендикуляр бўлган вазиятда, шамол 
электр қурилмаси катта энергия қабул қилиниш онида кабина 
бурилишини тўхтатиш зарур бўлади.


83 
Кабинада ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи 
тўғрилагич (выпрямитель), ундаги токни частотаси тармоқ 
ўзгармас частотасига тенг бўлган ўзгарувчан токка айланти-
риш, кучланиш амплитудасини ўзгармас ушлаб туриш вази-
фаларини бажарувчи инвертор ўрнатилган. Натижада ШЭҚ си 
кучланишини бошқариш, реактив қувват ишлаб чиқариш 
имконияти яратилади. 

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish