2.3. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади, улардан бири-асл нусхаси, иккинчиси-унинг кўчирма нусхаси.
Тузатиб қўйилган, устидан тўғриланган, сўзлари ўчирилган ва бошқа қайд этилмаган тузатишлари бўлган ҳужжатлар, шунингдек, қалам билан ёзилган ҳужжатлар қабул қилин-майди.
Ҳужжатнинг матни аниқ ва равшан бўлиши, ҳужжат мазмунига алоқадор рақамлар ва муддатлар хеч бўлмаганда, бир марта сўз билан ёзилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг номи қисқартирилмасдан ёзилиши, улар юқори органларининг манзиллари кўрсатилиши керак. Жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг истикомат жойи, тугилган санаси ва жойи тўлик ёзилиши керак.
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётган ҳужжатларда улардаги ёзувларнинг мақсадига зид бўлмаган ва бирон-бир учинчи тараф учун зиён келтирмайдиган оддий техник хатолар рўйхатдан ўтказишдан бош тортиш учун асос бўла олмайди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва уни юритиш тартиби
Туман, шаҳар ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри давлат ер кадастрининг асосий ҳужжати бўлиб, ер участкасининг ўрни, мақсади, унга бўлган ҳуқуқ, майдонини бир хил белгилаш учун зарур барча маълумотларга эга, ҳуқуқ субъекти тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасидаги барча рўйхатга олувчи органлар учун ягона ҳисобланиб, анъанавий ва автоматлаштирилган вариантларда маълумотларнинг ахборот базаларини яратиш талабларига жавоб бериши керак.
Ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритиш кадастр режаси ва кадастр ҳужжатлари билан биргаликда асосий ва жорий кадастр съёмкалари материаллари асосида амалга оширилади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар махсус китобда давлат рўйхатига олиниб, унда ер участкаси тўғрисидаги зарур маълумотлар рўйхатга олинади. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат регистри ҳар бир туман, аҳоли пункти (шаҳар туманлари бўлганда –ҳар бир туман)га алоҳида юритилади. Реестр тўлиши билан иккинчи жилд очилади ва хоказо.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ер участкасининг ҳуқуқий, техник ёки иқтисодий аҳволида юз берган ўзгаришларнинг асосий рўйхатга олиниши (асосий ёзув) ва жорий рўйхатга олиниши (жорий ёзувлар) ҳақидаги ёзувлар қайд этилади.
Давлат реестрининг битта саҳифасида фақат битта асосий ёзув жойлаштирилади. Саҳифадаги бўш жой жорий ёзувлар учун колдирилади.
Давлат реестри саҳифасини тулдираётганда Давлат реестрининг бошқа жилдидаги янги ёзувга хавола қилинади, унда ҳам ўз навбатида эски ёзувга хавола қилинади.
Давлат реестридаги ёзув қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ёзув матни;
б) руйхага олиш санаси;
с) рўйхатга олишни амалга оширувчи шахснинг имзоси.
Давлат реестридаги ёзувларга рўйхатга олиниши кетма-кетлиги билан рақамлар берилади. Давлат реестридаги тузатишлар ва ўчиришлар тўғрисидаги ёзувларга ўзлари тегишли ёзувларнинг рақамлари берилади.
Ер участкасининг ҳуқуқий жиҳатдан тегишлилиги ва бошқа сифати тўғрисидаги ёзувлар Давлат реестрида аниқ, тушунчаларни, қисқартиришларсиз, кенг фойдаланиладиган аббревиатуралардан ташқари, қайд этилиши керак.
Ҳуқуқлар (ҳуқуқдаги улуш) бошқа ҳуқуқ эгасига ўтганда, ҳуқуқ тури, мушкуллаш-тириш, ҳуқуқнинг амал қилиш муддатлари ўзгарганда рўйхатга олувчи давлат реестрининг «Жорий рўйхатга олиш» бўлимида тегишли ёзувларни қайд этади, шундан сўнг ўз кучини йўқотган барча ёзувлар устидан қизил рангли сиёҳ ёки ручка билан битта ингичка чизиқ чизилиб ўчирилади.
Ҳуқуқ эгаси ёки учинчи шахсларга зарар етказиш (қонуний ҳуқуқларини бузиш) эҳтимолини келтириб чиқариши мумкин бўлган, рўйхатга олиш чоғида йўл қўйилган хато ҳам худди шу усулда тўғриланади.
Ҳар бир ёзув ва тузатиш рўйхатга олишни амалга оширувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
Оддий техник хатолар (хато ёзишлар) бутун ёзувни ўчирмай, фақат хатонинг ўзини ўчириш билан тўғриланади. Агар бутун ёзув хато бўлса, бутун ёзувни ўчириш билан у бекор қилинади. Бундай тузатишлар изоҳда қайд этилиши ва рўйхатга олишни амалга оширувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланиши шарт.
Рўйхатга олиш пайтида маълум бўлмаган, ер участкасига бўлган рўйхатга олинган ҳуқуқнинг таърифига сезиларли таъсир кўрсатувчи ҳолатларни аниқлаш чоғида ҳуқуқнинг рўйхатга олинганини бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади.
Агар давлат реестридаги ёзувларнинг муайян қисми ноаниқ ёзилган бўлса, у янгидан қайта кўчириб ёзилади.
Ўчирилмаган ёзувлар аввалги рақамлашни саклаган ҳолда қайта кўчириб ёзилади.
Ўчирилган ёзувлар, фақат бу ўз кучини йўқотмаган ёзувларни тушуниш учун талаб этилса, қайта кўчириб ёзилади.
Агар реестрдаги ёзувларни тушуниш қийин бўлса, қайта кўчириб ёзиш чоғида уларнинг мазмунини ўзгартирмайдиган даражада бошқача баён этиш зарур.
Давлат реестрини рўйхатга олиш ёзувларининг қайта кўчириб ёзилган қисмини ёпаётганда шу қисмнинг барча саҳифалари тўғрисида хавола берилади. Ёпилганлиги тўғрисидаги хавола ёпиш учун асос ва унинг санасини ўз ичига олиб, рўйхатга олиш учун масъул шахс томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |