Ерларнинг сифати ҳисобга олинишини юритиш тартиби
1. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ва лалми ерлар тупроқларининг унумдорлиги (бонитет балларида), уларнинг тавсифи тўғрисида ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича аниқ маълумотлар олиш мақсадида 7-реестрга мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шакли алоҳида белгиланган ерларни тоифалар ва кичик тоифаларга бўлган ҳолда суғориладиган ва лалми ерларга алоҳида тузилади.
2. Суғориладиган ва лалми ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шаклида тупроқларнинг бонитет баллари тупроқ бонитировкаси натижалари ва ерларнинг тавсифи бўйича синфларга бўлиниб, ерларнинг агрономик, экологик ва технологик хусусиятларининг тавсифи бўйича акс эттирилади.
3. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ерларнинг сифатини ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд маълумотлар киритилади.
Тупроқларнинг янги бонитировкаси амалга оширилганда ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.
Ерларнинг сифатини жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик в жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг январидан кейин ерларнинг таркиби, майдони ва сифатида ўзгариш юз берган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади.
4. Ерларнинг сифатида юз берган жорий ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
2.4. Ерларнинг қийматини баҳолашни ҳисобга олиш тартиби
1. Ер кадастри дафтарида ерларнинг қийматини баҳолаш сифатида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
2. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг меъёрий қийматини ҳисобга олиш ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича 8-реестрга мувофиқ шаклга биноан юритилади.
3. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олишда ерлар тоифалари ва кичик тоифаларига бўлинган ҳолда юритилади.
Ҳисобга олиш шаклида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг майдонлари турлари бўйича 1 гектар ернинг ўртача норматив қиймати ва экинзорларининг умумий норматив қиймати акс эттирилади, хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги экинзорлари бўйича якун чиқарилади.
4. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати янгидан аниқланган ҳолатларда, ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.
Экинзорларнинг норматив қийматини ҳисобга олишнинг жорий турида ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг 1 январидан кейин қишлоқ хўжалиги экинзорларининг таркиби ва майдони ўзгарган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади. Бунда норматив қиймат қишлоқ хўжалиги экинзорлари ҳар бир турининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб уларнинг норматив қийматини қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг барча турлари бўйича келтирилади.
5. Қишлоқ хўжалиги экинзорининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг жорий ўзгартиришлари ҳисобга олиш шаклига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
6. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ер кадастри дафтарининг аниқ ва мунтазам юритилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |