12-МАЪРУЗА.
12.1. Металларнинг коррозион-механик емирилиши.
7.8. Металларнинг коррозион ёрилиши.
7.9. Металларнинг коррозион чарчаши.
Танч иборалар: коррозион ёрилиш, коррозион чарчаш, коррозион кавитация, коррозион эрозия ёки фреттинг-коррозия питтинг коррозия, ярали коррозия, тирқишли коррозия, кристаллараро коррозия, селектив бузилиш, контакт коррозияси, коррозия ўчоғи, ғоваклик, активатор, анион-активатор, репассивланиш, критик потенциал, феррит, перлит, поликристалл, рухсизлантириш, аэрация, синтез, коррозион эрозия, мўртлик.
7.7. Металларнинг коррозион-механик емирилиши.
Бир вақтнинг ўзида агрессив муҳит билан бир қаторда механик кучланиш таъсирларига ҳам учрайдиган шароитларда ишлатиладиган металл конструкциялари янада кучлироқ коррозияга учрайдилар.
Кимё саноатидан бу икки факторнинг биргаликдаги таъсирига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин, масалан:
аммиак, мочевина, метил спирти ва шу кабиларнинг синтези жараёнлари агрессив муҳит билан бир қаторда юқори ҳарорат ва 35-40 МПа босим остидаги газ оқими шароитида амалга оширилади;
коррозион актив ва механик юклама таъсирида ишловчи тебранма дастгоҳлар, ғалвир машиналар, фильтрлар, штангали насослар ва б;
буғ ва юқори босим остида ишловчи жиҳозлар, қувур ўтказгичлар, автоклавлар ва шу каби жиҳозлар коррозион ёрилишга учрайдилар;
ўзгарувчан юклама ва агрессив муҳитнинг биргаликдаги таъсири ҳам хавфли коррозига олиб келиши мумкин. Бундай таъсирга насос ва компрессорлар, роторлар, дисклар, турбиналарнинг кураклари, кривошип-шатун механизмлари ва б. учрайди.
Механик кучланишларнинг икки – ички ва ташқи кўринишлари мажуд. Ички кучланиш деталларга механик ва термик ишлов беришда, уларни пайвандлашда вужудга келади. Ташқи, яъни ташқаридан қўйиладиган кучланиш статик ва ўзгарувчан бўлиши мумкин.
Механик кучланиш таъсирида металл сиртки қатламининг структураси ўзгаради, бу эса баъзи қисмлардаги потенциалнинг ўзгаришига, ҳимоя плёнкасининг бузилишига ва натижада металлдаги коррозия тезлигининг ўзгаришига олиб келади.
Механик юкламалар таъсирида металл коррозион емирилишининг қуйидаги кўринишлари вужудга келиши мумкин:
• коррозион ёрилиш;
• коррозион чарчаш;
• коррозион кавитация;
• коррозион эрозия ёки фреттинг-коррозия.
Механик кучланиш таъсиридаги коррозион емирилиш локал коррозия жараёнига кирмасада у билан жуда кўп умумий жиҳатларга эга. Коррозион чарчаш жараёнлари ёки статик кучланиш остидаги коррозия жараёнларида ёриқлар, фреттинг-коррозияда эса питтинглар ҳосил бўлиши билан кечади.
Механик кучланиш таъсиридаги коррозион жараёнлар қуйидаги уч кетма-кет босқичда амалга ошади:
ўринадиган бузилишлар кўзга ташланмайдиган инкубацион давр;
коррозия ўчоғлари вужудга келадиган босқич;
масштабли тез емирилиш бошланадиган давр;
Эластик ёки деформация билан боғлиқ ҳолатда бўлган металлда механик кучланишларнинг мавжудлиги ҳимоя плёнкалари яхлитлигининг бузилишига олиб келади. Одатда чўзувчи ёки сиқувчи кучланишлар текис коррозиянинг тезлигига камроқ таъсир қилади. Коррозион муҳит таъсирида механик факторларнинг локализацияси металл конструкциясининг тез бузилишига олиб келади.
Кучланиш остида коррозион ёрилишнинг кечиши коррозион муҳит ва механик таъсирларнинг биргаликдаги тазйиқи туфайли амалга ошади. Дастлабки даврда ёриқлар коррозион муҳит актив ионларининг хемосорбцияси таъсиридаги дарзлар туфайли ҳосил бўлади. Ёриқларнинг пайдо бўлиши металлнинг дефектлари бўлган (масалан доналар чегарасида, қўшимчаларда, дислокациялар тўпламида) баъзи қисмларида тунелларнинг (0,05 мкм тартибдаги ўлчамли) ва питтингларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Механик факторнинг жуда катта устенлиги туфайли ёриқларнинг ривожланиши ва конструкциянинг узилишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |