Ишнинг бажарилиши. Овқат ҳазм қилиш органларининг расми
доскага осиб қўйилади ва ҳар бир органнинг тузилиши, шакли, вазифаси,
расм ҳамда мульяжлар ёрдамида тушунтирилади. Шу мавзуга тегишли
диафильм кўрсатилади.
Талабалар овқат ҳазм қилиш органларини расмлар, мульяжлар,
слайдлардан кўриб ўрганадилар ва ўз тушунчаларини дафтарларига ёзиб
оладилар ҳамда овқат ҳазм қилиш системасининг умумий кўринишини,
алоҳида органларнинг тузилишини альбомларига чизиб оладилар.
113
5-машғулот. Нафас олиш органларининг
тузилишини ўрганиш
Машғулотнинг мақсади: Нафас олиш органларининг тузилиши,
шакли, жойлашиши тўғрисида тушунча ҳосил қилиш.
Иш учун керакли жиҳозлар: Нафас олиш системасининг расми, ҳар
бир органнинг алоҳида расмлари, муляжлари, диафильм.
Назарий тушунча: Нафас олиш органлари ҳаво таркибидаги
кислородни қонга ўтказиб, унинг қон орқали бутун организмдаги
тўқималарга тарқалишини таъминлайди. Бундан ташқари нафас аъзолари
организмда ҳосилбўлган карбонат ангидридни организмдан қайта
атмосферага чиқариб юбориш вазифасини ҳам бажаради. Одамнинг нафас
олиш органлари бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, трахея, бронх ва ўпкалардан
тузилган.
Бурун бўшлиғи нафас йўлининг бошланиш қисми бўлиб, олдинда
ташқи бурундан ноксимон тешик орқали ҳаво кириб, орқа томонда
жойлашган хоана орқали бурун-ҳиқилдоқ йўлига очилади. Бурун бўшлиғи
юқоридан пешана суяги, ғалвирсимон ва понасимон суяклар билан
чегараланади. Уни икки ёнбош томондан бурун суяги, тепа жағ суягининг
танаси билан пешана ўсиқлари, кўз ёши суяги, ғалвир суяк, пастки бурун
чиғаноғи, танглай суягининг перпендикуляр пластинкаси, понасимон
суякнинг ўсиқ пластинкалари чегаралаб туради. Пастки чегараси тепа жағ
суягининг танглай ўсиғи билан, танглай суягининг горизонтал пластинкалари
қўшилиб қаттиқ ва юмшоқ танглай ҳосил булишидан ташкил топган. Бурун
бўшлиғи тўсиқ орқали иккига бўлинади.
Ҳиқилдоқ ўзидан ҳаво ўтказишидан ташқари овоз пайдо қилувчи
орган ва нафас йўлининг пастки қисмини муҳофаза қилиш функцияларини
ҳам бажаради. Ҳиқилдоқ буйиннинг ўрта қисмида 4-6 буйин
умуртқаларининг олд томонида жойлашган бўлиб, юқорида тил ости суягига
осилиб туради, пастда эса бироз торайиб, трахеяга ўтади. Орқа томондан
ҳалқум, ён томондан эса бўйиндан ўтувчи қон томирлар билан ўралиб
туради.
Одам ҳикилдоги жуфт ва тоқ ҳиқилдоқ тоғайларининг бойламлар,
мускуллар ёрдамида бир-бири билан бирикишидан ҳосил бўлади.
Тоқ тоғайлар: узуксимон тоғай, калқонсимон тоғай, ҳиқилдоқ усти
тоғайи.
Жуфт тоғайлар: чўмичсимон тоғай, шохсимон тоғай, понасимон тоғай.
Кекирдак (трахея) узунлиги 9-11 см, диаметри 15-18 мм келадиган
найдан иборат бўлиб, 4-буйин умуртқасининг рўпарасида, бевосита
ҳиқилдоқдан бошланади, сўнгра кўкрак кафасининг юқори тешиги орқали
кукс оралиғигача бориб, 4-5 кўкрак умуртқаларининг рўпарасида чап ва ўнг
бронхларга ажралади. Кекирдак икки қисмга, яъни калтароқ буйин, пастки
узунроқкўкракқисмларига бўлинади. Кекирдак девори 16-20 та ярим ҳалка
шаклидаги гиалин тоғайлардан тузилган.
114
Do'stlaringiz bilan baham: |