O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Орқа миянинг қон томирлари. Орқа мия қовурғалараро ва бел 
артерияларидан, шунингдек, ўмров ости артерияси билан умуртқа 
артериясининг тармоқларидан озиқланади. Умуртқа артерияси мия кугиси 


75 
ичига кириб, 2 жуфт олдинги ва орқа мия артериясини ҳосил қилади. 
Олдинги артериялар қўшилиб, орқа миянинг олдинги чуқурчасидан, орқa 
артериялар эса орқа илдизларнинг чиқиш қисмидан пастга тушади. Бу 
артериялар opқa миянинг турли қисмларида анастомоз ҳосил қилади, 
қовурғалараро ва бел артериялари билан қўшилиб, орқа мияни қон билан 
таъминлайди. Орқа миянинг кулранг моддаси қон билан яхши таъминланган. 
Орқа мия нервлари. Орқа миядан 31 жуфт аралаш нерв чиқади.
Унинг олдинги тармоғидан чиққан ҳаракат нерв толаси ва орқа
тармоғига кирувчи сезувчи нерв толаси умуртқа каналидан чиқиш қисмида 
бирлашиб аралаш нерв ҳосил қилади. ҳар қайси аралаш нерв 2 га: олдин-
ги узун ва opқa калта толага ажралади. Булардан ташқари, орқа мия
пўстини таъминловчи ва симпатик тугунларни туташтирувчи кичик нерв 
толалари чиқади. Олдинги узун толалар орқа мия чигалларини ҳосил 
қилади. Орқа калта толалар орқа мускуллари ва терисини таъминлайди.
Орқа миянинг ҳар бир сегментидан бир жуфт нерв толаси чиқади. Унинг 
буйин қисмидан 8 жуфт, кўкрак қисмидан 12 жуфт, бел қисмидан 5 жуфт, 
думғаза қисмидан 5 жуфт, дум қисмидан 1 жуфт нерв толалари чиқади. 
Opқa мия нервлари бўйин, елка, бел, думғаза ва дум чигаллари ҳосил қилади. 
Бўйин чигали (plexuscervicalis). Бу чигал ҳосил бўлишида юқориги 4та 
бўйин нерви иштироқ этади. Бўйин чигали нарвонсимон мускул умуртқа 
поғонасига бирикадиган ерда жойлашган. Бўйин чигалидан жуда кўп нерв
толалари чиқиб, улар 2 группага бўлинади. Юза (сезувчи) толалар бўйиннинг 
олдинги ва ён ҳамда гардон терисини, қулоқ супрасини таъминлайди. Чуқур 
(ҳаракат) толалар бўйиндаги нарвонсимон мускулни ва тил ости суяги 
тагидаги барча мускулларни, диафрагмани нерв билан таъминлайди. 
Диафрагма нерви бўйин чигалидаги энг узун нерв бўлиб, асосан 4 та бўйин 
нервидан тармоқланади. Бу нервнинг сезувчи тармоқлари перикард, 
плеврани, қорин пардасини ва жигар тутқичини таъминлайди
.
Елка чигали (plexus вгасЫаlis). Бу чигал 4 та пастки бўйин нерви ва 
биринчи кўкрак нерви толасининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бу чигалнинг 
калта ва узун тармоқлари бор. Калта тармоқлари ўмров усти ва ўмров ости 
нервларига бўлиниб, бўйин терисининг бир қисмини, елка камарини 
(трапециясимои мускул билан елка бўғимидан ташқари) нерв билан 
таъминлайди. Узун толалари бутун қўл териси, мускулини таъминлаб
қўйидаги нервларни ҳосил қилади. 
Тери мускул нерви (п.musculo cutancus) тумшуқсимон ўсимта-елка 
мускулидан ўтиб, елкадаги букувчи мускулларни: тумшуқсимон, елка ва 
унинг 2 бошли мускулини, елка олдининг ён томонини нерв билан 
таъминлайди. 
Қўлтиқ ости нерви (п.axillaris) бир оз калта бўлиб, қўлтиқ остидан 
ўтади. У дельтасимон мускулни ва елка бўғимини нерв билан таъминлайди. 
Тирсак нерви  (п.ulnaris) елканинг ички юзасидан ўтиб, елка олдига 
тушади. У панжани букувчи тирсак мускулини таъминлаб, нўхатсимон суяк 
атрофида майда тармоқларга бўлинади ва панжанинг медиал қисмини, орқа 
томондан эса 2,5- бармоқ терисини, кафт томондан 1,5- бармоқ терисини 
таъминлайди. 


76 
Билак нерви (h.radialis) елка артерияси билан елканинг олдига ўтиб, 
орқага бурилади, елка ва елка олдининг орқа томонидаги мускуллар ҳамда 
терини таъминлаб, тирсак бўғим халтасига тармоқланиб киради. Сўнг 
панжанинг орқа томонига ўтиб, билак суяги томондаги 2,5- бармоқни нерв 
билан таъминлайди. 
Ўрта нерв (п.medianis) елка чигалидаги энг йўғон нерв бўлиб, 2 илдиз 
билан бошланади. Ёлкадан артерия билан бирга ўтиб, елка олдида 
бармоқларни букувчи юза ва чуқур мускуллар орасида жойлашади. Бу нерв 
пронаторларни-елка олдидаги барча букувчи мускулларни, панжанинг баъзи 
мускулларини, шунингдек, 3,5-бармоқ терисини (бош бармоқ томондаги) 
нерв билан таъминлайди. Булардан ташқари, елканинг ва елка олдининг ички 
ён тери нервлари бўлиб, улар қўлнинг ички томон терисини таъминлайди. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish