НЕРВ СИСТЕМАСИ
Ҳар қандай тирик ҳужайра таъсирланиш ва моддалар алмашиш
хусусиятига эга. Таъсирланиш натижасида тўқима ва ҳужайралар қўзғалади.
Тўқима қўзғалганда моддалар алмашинуви кучаяди. Мускул туқимаси
қўзғалганда мускул қисқаради, без тўқимаси қўзғалтанда суюқлик ишлаб
чиқаради. Нерв тўқимаси қўзғалса, таъсир бир қисмдан иккинчи қисмга
ўтади. Нерв системаси организмда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, органларнинг
иш фаолиятини бошқариб туради, организмни ташқи муҳит билан боғлайди,
уни ташқи муҳитга мослаштиради. Бундан ташқари, олий нерв фаолияти
нутқ, тафаккур, фикрлаш, одамнинг хулқи ва бошқа психик процессларида
муҳим аҳамиятга эга. Нерв системаси нерв тўқимасидан ташкил топган
бўлиб, нерв тўқимаси нерв ҳужайралари билан нейроглиядан тузилган. Нерв
ҳужайраси ўсимталари билан бирга нейрон деб аталади.
72
Нейрон анатомик тузилишига ва физиологик хусусиятларнга кўра, нерв
системасининг тузилиш бирлиги ҳисобланади. Нейроглия нерв
ҳужайраларини озиқлантириш ва таянч функцияларини бажаради.
Нейроннинг танаси ва ўсимталари бўлиб, танаси марказий нерв системасида
тўпланган бўлади. Нейроннинг битта узун ўсимтаси аксон ёки нейрит, бир
нечта калта ўсимта дендритлари бўлади.
Нейрит нерв ҳужайрасидан тўқима ҳужайраларига етиб боради.
Дендритлар кўп тармоқли бўлиб таъсир улар орқали ҳужайра танасига
етиб боради. Нерв толалари шванн ва миэлин пардалар билан ўралган
бўлади. Миэлин парда ёғли моддадан тузилган, у турли нерв толаларида ҳар
хил қалинликда бўлади. Миэлин парда нерв толасининг баъзи қисмларида
узилиб қолади, у Ранвье боғламлари ёки қисқичлари деб аталади.
Вегетатив нерв толалари миелин парда билан ўралмаган бўлади. Нерв
толаларининг учи ҳужайра тўқималар ичида рецепторлар билан тугайди.
Рецепторлар таъсир қабул қилиб олувчи нерв толасининг учлари
хисобланади. Баъзи рецепторлар ихтисослашган бўлиб, таёқча ёки колбача
шаклида. Одам танасидаги рецепторлар жойлашишига қараб, уч группага
бўлинади:
Экстерорецепторлар терида, ҳид билиш, таъм билиш, эшитиш
органларида жойлашган бўлиб, ташқи таъсирни қабул қилади.
Интерорецепторлар ички органларда, қон содир бўладиган турли
химиявий – механикавий таъсирни, температура таъсирини қабул қилади. Бу
рецепторлар ички органлар, қон томирлар деворида жойлашган.
Проприорецепторлар мускуллар, чуқур пайларда жойлашган бўлиб, шу
қисмлардан таъсир қабул қилади. Бу рецепторлар орқали организмнинг
фазодаги ҳолати марказий нерв системасига етиб боради.
Нейронлар нерв пластинкаси – синапслар ёрдамида бир-бири билан
боғланган бўлади. Марказий нерв системасига импульс ўтказувчи нерв
толалари марказга интилувчи ёки сезувчи нерв деб атиалади. Марказий нерв
системасида вужудга келган таъсирни иш бажарувчи органларга,
тўқималарга ўтказувчи нервлар марказдан қочувчи нерв деб аталадди. Бош
ва орқа мия қул ранг ва оқ моддадан тузилган. Қул ранг модда нерв
ҳужайралари танасидан тузилган, оқ модда нерв толалари тўпламидан
иборат.
Нерв системаси орқали ташқи ички муҳитдаги турли таъсир қабул
қилинади ва организмда уларга жавоб реакцияси содир бўлади. Шу туфайли
организм ташқи муҳит билан боғланади.
И.П.Павлов шогирдлари билан биргаликда шартли рефлекслар методи
ёрдамида одам ва ҳайвонлар олий нерв фаолиятини атрофлича ўрганиб,
унинг қонуниятлари, одам психик фаолиятининг хусусиятлари ҳақида кўп
илмий маълумотлар тўплади. У одам организмининг барча функциялари бош
мия катта ярим шарлари пўстлоғи томонидан бошқарилиб туришини
кўрсатди. Одам организмида нерв системасининг бошқарувчилик роли
нервизм ҳодисаси деб аталади.
73
И.П. Павловнинг нервизм принципида нерв системасининг организм
фаолиятини ҳар томонлама бошқарилиши тушунилади. Нервизм принципи
одам организм учун универсал ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |