O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Гавда ва қўллар артерияси. Ўнг ўмровости артерияси (a.subclavia) 
нарвонсимон мускуллар орасидан елка чигали билан I қовурғани айланиб 
ўтади ва бу ерда қўлтиқ артерияси деб номланади. ўнг ўмров ости 
артериясидан жуда кўп майда қон томирлардан ташқари, бешта: умуртқа
артерияси, қўлтиқ артерияси, елка, билак, тирсак артериялари чиқади. 
Умуртқа артерияси бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсиқларидаги 
тешиклардан ҳосил бўлган суяк каналида жойлашган. Бу артерия энсанинг 
катта тешигидан миянинг ичига кириб, бу ерда бошқа томондаги шундай 
артерия билан қўшилади. Варолиев кўпригининг пастки юзасида асосий 
артерияга айланади. Бу артерия тезда иккита сўнгги тармоққа: миянинг орқа 
артерияларига тармоқланади ва бош миянинг орқа қисмини қон билан 
таъминлайди. 


68 
Умуртқа артерияси умуртқалараро тешиклардан кириб, орқа мияга ва 
унинг пардаларига тармоқланади ҳамда бўйиннинг чуқур мускулларини ҳам 
қон билан таъминлайди.
Қалқонсимон без—бўйин артерия стволи ўмров ости артериясининг 
юқори юзасидан бошланади. Унинг узунлиги 1,5-2 см бўлиб, тармоқлари 
бўйиннинг нарвонсимон ва чуқур мускулларини, куракнинг орқа 
мускулларини, кекирдак билан қизилўнгачнинг юқори қисмини қон билан 
таъминлайди. Қовурға-бўйин артерия стволи ўмров ости артериясининг 
юқори юзасидан бошланади ва орқага йўналади. Бу артериялар юқориги 
иккита қовурға оралиғи мускулларини, бўйиннинг орқа томонидаги чуқур 
мускулларни қон билан таъминлайди. 
Сут безининг ички артерияси ўмров ости артериясининг пастки 
юзасидан бошланади. Унинг тармоқлари айрисимон безни, плевра, 
диафрагма ва сут безини, кўкрак оралиғидаги лимфа тугунларини, бронхлар 
ва перикардни қон билан таъминлайди. 
Қўлтиқ артерияси кўкрак елка камари мускуллари ва терисини қон 
билан таъминлайди. У елкага ўтгач, елка артерияси деб номланади. У асосан 
қўлни қон билан таъминлайди. Елка артерияси тармоқларидан елканинг 
чуқур артерияси елканинг орқа мускулларини қон билан таъминлайди. 
Елка артерияси тирсак чуқурлигида 2 та мустақил: билак ва тирсак 
артерияларига бўлинади. Билак артерияси тирсак артериясига нисбатан 
ингичкароқ бўлиб, елка артериясининг давоми ҳисобланади. Билак-тирсак 
артериялари билакнинг ички юзасида билак-тирсак суяклари бўйлаб пастга 
йўналади. Билак артерияси билакнинг пастки қисмида бевосита тери остида 
жойлашган. Пульс шу артерия орқали билинади. 
Билак-тирсак артериялари билакнинг юза ва чуқур мускулларини, 
суяклараро пардани қон билан таъминлайди. Улар қўл панжасига тушиб, қул 
кафтининг юза ва чуқур равоғини ҳосил қилади. Юза равоқ тирсак артерияси 
ҳисобига, чукур равоқ асосан билак артерияси ҳисобига ҳосил бўлади. Бу 
равоқлардан бармоқ артериялари чиқиб, қўл панжасини қон билан 
таъминлайди. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish