Оёқ артериялари
.
Ташқи ёнбош артерияси умумий ёнбош
артериясининг давоми ҳисобланиб, думғаза бўғими рўпарасидан бошланади.
Ташқи ёнбош артерияси оёқда: сон артерияси, соннинг чуқур артерияси,
катта болдирнинг opқa, катта болдирнинг олдинги артериясига бўлинади.
Сон артерияси оёқнинг асосий артерияси ҳисобланади. У чот боғлағичи
остидан чиқади. Бу артерия тақимга тушади ва тақим артерияси деб
аталади. Сон артерияси соннинг олдинги ва ички томонидаги мускулларни,
ташқи жинсий органларни қон билан таъминлайди.
Соннинг чуқур артерияси сон артериясининг юқори қисмида
тармоқланади. Унинг тармоқлари тўрт бошли мускулни ва қисман соннинг
ички томонидаги мускулларни қон билан таъминлайди. Бу артериянинг
70
тармоқлари думба артерияси ва йиғувчи артериялар билан анастомоз ҳосил
қилади.
Тақим артерияси тақимнинг ичкарисида суякка ёндошиб жойлашган.
Бу артерия тармоқлари тизза бўғимини, болдирнинг олдинги ва орқа
мускулларини қон билан таъминлайди. Катта болдирнинг олдинги артерияси
болдирнинг олдинги юзасида жойлашган. У болдирнинг ёзувчи
мускулларини қон билан таъминлайди. Бу артерия оёқ панжасининг дорзал
томонида оёқ панжасининг дорзал артерияси деб аталади. Катта болдирнинг
орқа артерияси тақим артериясининг давомидир. Унинг тармоқлари
болдирнинг орқа мускулларини қон билан таъминлайди. Бу артерия оёқ
кафтига тушиб, бу ерда оёқ кафтининг латерал ва медиал артерияларига
бўлинади. Оёқ кафтининг латерал артериясидан оёқ панжаси бармоқларига
икки жуфтдан артерия чиқади.
Веналар. Капиллярларнинг майда вена томирларига бирлашишидан
веналар ҳосил бўлади. Битта артерия ёнидан кўпинча иккита вена ўтади,
уларнинг номи бир хил бўлади. Бундан ташқари, организмда тери остида юза
веналар ҳам кўп бўлади.
Юқориги ковак вена (venа cava superior) 7-8 см узунликда, бўлиб,
кўкрак қафасида жойлашган. Бу вена тўш-ўмров суяги бўғими рўпарасида
ўнг ва чап номсиз веналарнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. ҳар бир номсиз
вена ўз навбатида, ички бўйинтуруқ вена билан ўмров ости венасининг
қўшилишидан ҳосил бўлади. Ички бўйинтуруқ вена бош ва бўйиннинг
асосий вена томири ҳисобланади. Бу вена бўйиннинг пастки қисмида ўмров
ости венаси билан қўшилади.
Ичка бўйинтуруқ венага юзнинг умумий венаси ва ташқи бўйинтуруқ
вена ҳам келиб қўшилади. Ташқи бўйинтуруқ вена қулоқ супраси венаси,
энсанинг юза веналари ва юзнинг орқа венаси анастомозидан ҳосил бўлади.
Ўмров ости венасн бошдан, бўйиннинг ярмидан, қўлдан ва гавданинг юқори
қисмидан қон тўплайди. Қўлнинг тери ости - тирсак венаси энг йирик юза
вена ҳисобланади.
Елка веналари аслида билак ва тирсак веналарининг қўшилишидан
ҳосил бўлади. Бундан ташқари, юқориги ковак венага кўкрак қафасининг тоқ
венаси ва ярим тоқ венаси ҳам қуйилади.
Пастки ковак вена қорин бўшлиғида жойлашган. У IV-V бел
умуртқаси рўпарасида иккита умумий ёнбош веналарнинг кўшилишидан
ҳосил бўлади. Пастки ковак венага бел веналари, уруғ йўли веналари, буйрак
веналари, буйрак усти бези веналари ва жигар веналари қўйилади. Ўнг ва чап
ёнбош веналар ички ва ташқи ёнбош веналарнинг қўшилишидан ҳосил бў-
лади.
Ички ёнбош вена чигаллари билан ўралган тос органлари веналарнинг
қўшилишидан ҳосил бўлади. Ташқи ёнбош вена сон венасининг давоми
ҳисобланади, унга қорин устининг пастки венаси келиб кўшилади. Сон
венаси соннинг чуқур веналари: тери ости кичик венаси билан тери ости
катта венасининг кўшилишидан ҳосил бўлади. Сон веналарида қопқоқлар
яхши ривожланмаган бўлади. Пастки ковак вена тўғри ичак соҳасида қопқа
вена тармоқлари билан биргаликда анастомоз ҳосил қилади.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |