74
бошланади. Орқа тармоғида сезувчи ва ҳаракат нейронларнни бир-бири
билан боғловчи оралиқ нерв ҳужайралари жойлашган, ён тармоғида эса
вегетатив нерв танаси (симпатик нерв танаси) жойлашган. ҳap бир ядро кўп
тармоқли нерв ҳужайраларидан тузилган бўлади.
Орқа мия кул ранг моддасининг атрофида сезувчи ва ҳаракат нерв
толаларидан тузилган оқ модда жойлашган бўлиб, улар орқа миянинг турли
қисмларини бош мия билан боғловчи - ўтказувчи йўллардан иборат. Бу
ўтказувчи йўллар орқа миянинг турли қисмида жойлашган бир нечта
устунчадан тузилган 3 та тўда ҳосил қилади.
Орқа миянинг олдинги кесими билан олдинги илдизи орасида олдинги
тўда, кейинги кесими билан орқа илдизи орасида кейинги тўда, орқа ва
олдинги илдизлари орасида ўрта тўда жойлашган.
Қўзғалишни сезувчи нейронлардан марказий нерв системасига ўтказувчи
нерв толалари
кўтарилувчи, марказий нерв системасидан ҳаракат
нейронларига ўтказувчи нерв толалари
тушувчи ўтказувчи йўллар дейилади.
Сезувчи ёки
кўтарилувчи ўтказувчи йўлларга нозик, понасимон тўдани
олдинги ва орқа мияга, орқа мияни кўриш бўртикларига боғловчи ўтказувчи
йўллар киради.
Нозик ва понасимон тўда сезувчи нейритлардан тузилган бўлиб,
таъсирни теридан, пайлардан ва мускуллардан узунчоқ мияга ўтказади.
Орқа мияча йўли орқа тармоқдаги таналардан, олдинги мияча йўли
орқа тармоқнинг оралиқ нейронлари ўсимталаридан бошланиб, ён
устунчаларда жойлашади. Бу йўллар проприорецепторлардан таъсирни
миячага ўтказади.
Орқа мияни кўриш бўртиклари билан боғловчи йўл танадаги оғриқ,
температура сезгиларини оралиқ мияга утказади.
Ҳаракат ёки тушувчи ўтказувчи йўлларга қизил ядро-орқа мия йўли,
ён пирамидасимон йўл, олдинги пирамидасимон йўл, тўрт тепалик, орқа мия
йўли, орқа кўндаланг тутам, даҳлиз—орқа мия йўллари киради.
Қизил ядро –
орқа мия йўли ўрта миядан бошланиб, орқа миянинг ён устунлари бўйлаб
пастга тушади ва орқа мия олдинги тармоғининг ҳаракат нейронларида
тугайди. Ён пирамидасимон йўл бош мия ярим шарлари пўстлоғи
ҳужайраларининг нейритларидан ҳосил бўлиб, ён устунчаларда жойлашган.
Бу йўл мия пўстлоғидан ҳаракат импульсларини ўтказади. Олдинги
пирамидасимон йўл ён пирамидасимон йўлга ўхшаш бўлиб, олдинги
устунчада жойлашган, у ҳам ҳаракат импульсларини ўтказади.
Opқa кўндаланг тутам олдинги устунчада жойлашган. Бу тутам мия
сопидан бошланиб, олдинги тармоқ ҳужайраларида тугайди. У бош мия
сопини орқа мия билан боғлайди.
Даҳлиз орқа мия йўлининг олдинги ва ён устунлари орасида
жойлашган. У узунчоқ миядан бошланиб, олдинги тармоқда тугайди.
Тушувчи ўтказувчи йўлларнинг кўпчилиги марказий нерв системасининг
турли қисмларида кесишади.
Do'stlaringiz bilan baham: