Скрепер қурилмалари турлари, уларнинг ишлатилиш кўлами ва тузилиши. Кон лаҳимларини ўтишда ишлатиладиган скрепер қурилмалари қуйидаги қисмлардан ташкил топган (1-расм) : скрепер 1, охирловчи блок 2, етакланувчи арқон 3, тутиб турувчи блок 4, скрепер лебедкаси 5, вагонетка ёки скип 6, бош етакловчи арқон 7, борт 8 ва полка 9.
Скрепер қурилмаси унумдорлиги 150-200 т/смена ни ташкил этади, рационал ташиш масофаси 10-50 м, трассанинг максималл қиялиги 450 гача, ташилаётган кон жинслари бўлакларининг максималл ўлчами 1000 мм гача.
Скрепер қурилмаларининг асосий ишлатиш кўлами – ер ости ва очиқ кон лаҳимларини ўтишда ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишда. Сидирғич қурилмасининг асосий элементлари сидирғич, унинг лебедкаси, пўлат арқон ва пўлат арқонни йўналтирувчи блокдан иборат.
Скрепер қурилмасининг ишчи органи скрепер ёки сидирғич бўлиб – у кон жинсини қамраш, судраб ташиш ва юклаш ишларини бажаради. Ер ости кон ишларида кўпрок тароқсимон, қутисимон ва тароқ-қутисимон скреперлар қўлланилади.
1-расм. Скрепер қурилмаси
Скрепер ўзини-ўзи юкка ботириб тўлдиради ва темир ғалвир ўрнатилган жойда ёки махсус токчасимон жойда ёки махсус токчасимон жойга чиқиб яна ўзи юкни тўкади.
Катта бўлакли тирновчан рудаларни ташиш учун бир секцияли тароқсимон конструкцияли скреперлар (2-расм, а, б), бир секцияли тароқсимон шарнирли-йиғиладиган скреперлар (2-расм, в), кўп секцяли тароқсимон конструкцияли ёки шарнирли-йиғиладиган (2-расм, г) скреперлар кенг қўлланилади. Қутисимон скреперлар эса (2-расм, д) унчалик қаттиқ бўлмаган кичик ўлчамли кон жинсларини ташишда ишлатилади. Тароқ-қутисимон скреперлар бир секцияли тароқсимон қаттиқ конструкцияли скреперлардан ён деворларининг катталиги билан фарқ қилади. Бу турдаги скреперлар ўртача катталикдаги бўлакли ва жуда нам ёки ҳўл кон жинсларини ташишда қўлланилади.
Скреперлар тайёрланиш усули бўйича пўлат листдан, пайванд ва комбинациялашган бўлади; орқа (ишчи) деворининг тортувчи ёки ён деворлари билан бирлашиш усули бўйича – оддий ва шарнирли-йиғиладиган; тирновчи тишлари жойлашиш усули бўйича – биртомонли ва иккитомонли; ишлаб чиқарилиши – бўлакланадиган ва бўлакланмайдиган. Скрепер конструкциясига қуйидаги талаблар қўйилади: тез ва тўлиқ тўлиши; юқори мустахкамлик; юкни ташишда иложи борича кам қаршилик билан ҳаракатланиши; лаҳимнинг нотекис заминида ишлаётганда ҳаракат барқарорлиги.
Т ароқсимон скрепер (2-расм,а) орқа девор ва едирилишга чидамли хромоникелли пўлатдан тайёрланган алмаштирилувчи кескичлар 2 билан таъминланган ишчи учликдан ташкил топган корпус 1, ён тортувчилар 3 ва бош етакловчи ва етакланувчи пўлат арқонларни улайдиган иккита сирға 4 ва 5 лардан иборат. Бундай конструкцияли тароқсимон скрепер катта бўлакли кон жинсини яхши қамраб олишни таъминлайди, лекин ён деворларининг йўқлиги ташиш трассасида бир қанча миқдордаги кон жинсларининг тушиб қолишига сабаб бўлади. Тароқсимон скреперлар биртомонли ва иккита ишчи учлик кўринишида бўлади (2-расм,б). Иккитомонли скреперлар салт иш ҳолатида катта бўлакли жинслар таъсирида буралиб кетса, олдинги ҳолатига қайтариш талаб этилмайди.
2-расм. Скреперлар конструкциялари
СГ бир секцияли оддий тароқсимон скреперлар техник тавсифи
Сидирғич ҳажми, м3
|
0,1
|
0,16
|
0,25
|
0,4
|
0,6
|
1
|
1,6
|
2,5
|
4
|
Ўлчамлари, мм
эни
узунлиги
баландлиги
|
710
950
400
|
850
1250
500
|
950
1400
560
|
1120
2700
670
|
1250
2000
800
|
1500
2360
900
|
1700
2650
1060
|
1900
3000
1250
|
2240
3550
1500
|
Массаси, кг
|
160/
85
|
265/
160
|
400/
265
|
560/
400
|
800/
560
|
1180/
800
|
1600/
1180
|
2120/
1600
|
3000/
2120
|
Эслатма: суратда – ишлаб чиқарилиши оғир, махражда – енгил конструкцияли.
Тароқсимон шарнирли-йиғиладиган скрепер (2-расм,в) кон жинсига яхши ботади ва тез тўлади. Орқага қайтишида орқа девори йиғилади ва ҳаракатга қаршилик кучи камаяди. У баъзида катта бўлакли юклар таъсирида ағдарилиши мумкин.
СГШ бир секцияли шарнирли-йиғиладиган скреперлар техник тавсифи
Сидирғич ҳажми, м3
|
0,25
|
0,4
|
0,6
|
1,0
|
1,6
|
2,5
|
Ўлчамлари, мм
узунлиги
баландлиги
|
1700
265
|
2000
360
|
2360
450
|
2650
560
|
3000
670
|
3550
800
|
Массаси, кг
|
560
|
800
|
1180
|
1600
|
2120
|
3000
|
Кўпсекцияли тароқсимон скреперлар оддий ва шарнирли-йиғиладиган констртукцияли бўлиши мумкин (2-расм,г). Бундай скреперлар кичик масофаларда бирсекцияли скреперларга нисбатан бир мунча юқори унумдорликда ишлайди. 1,6-2,0 м кенликдаги лаҳимларда ишлатилади.
СГМ кўпсекцияли оддий скреперлар техник тавсифи
Сидирғич ҳажми, м3
|
0,6
|
1,0
|
1,6
|
Ўлчамлари, мм
узунлиги
эни
баландлиги
|
2550
950
560
|
4500
1120
670
|
5600
1120
670
|
Массаси, кг
|
800
|
1180
|
1600
|
Қутисимон скрепер (2-расм, д) тишли орқа девор 1 ва икки ён девордан тузилган. Бу конструкцияда кон жинсини ташиётганда йўқотиш жуда кичик бўлади, фақатгина скрепер қутисимон бўлганлиги учун фақатгина кичик ўлчамли бўлаклардан ташкил топган кон жинсларида ишлатилади. Қутисимон скреперлар кўпроқ калийли рудаларни ҳамда сочма конларни қазиб олишда ишлатилади.
СЯ бир секцияли қутисимон скреперлар техник тавсифи
Сидирғич ҳажми, м3
|
0,16
|
0,25
|
0,4
|
0,6
|
1,0
|
1,6
|
2,5
|
4,0
|
Ўлчамлари, мм
узунлиги
эни
баландлиги
|
800
710
360
|
950
850
400
|
11120
950
450
|
1400
1120
500
|
11700
1250
560
|
22000
1500
630
|
22360
1700
710
|
33000
1900
800
|
Массаси, кг
|
160
|
265
|
400
|
560
|
800
|
1180
|
1600
|
2120
|
Барча скреперларни турлар қатори бўйича ҳарфлар билан қуйидагича белгиланади: тароқсимон бир секцияли оддий скреперлар – СГ, тароқсимон кўпсекцияли оддий скреперлар – СГМ, тароқсимон бир секцияли шарнирли-йиғиладиган скреперлар – СГШ, қутисимон скреперлар – СЯ, совковые скреперлар – СС.
Do'stlaringiz bilan baham: |