O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti


Скрепер қурилмаси асосий қисмлари тузилиши ва тавсифи



Download 15,99 Mb.
bet65/74
Sana22.02.2022
Hajmi15,99 Mb.
#87648
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   74
Bog'liq
Транс.маш.УМК 1-2-семестр — копия

Скрепер қурилмаси асосий қисмлари тузилиши ва тавсифи.
Скрепер лебедкаси скреперни кон жинси билан биргаликда горизонтал ва қия лаҳимлар бўйлаб ҳаракатланишини таъминлайди. Скрепер қурилмаларида ишлатиладиган лебедкалар бўлинади: механик юритмаси қуввати бўйича – 10 кВт гача бўлган кичик қувватли, 10 кВт дан 20 кВт гача бўлган ўртача қувватли ва 20 кВт дан ошиқ бўлган юқори қувватли лебедкалар; қабул қилиш энергияси бўйича – электрик ва пневматик; барабанлар сони бўйича – икки ва –учбарабанли; двигателининг жойлашиши бўйича – лебедка барабани ўқи бўйича жойлашган ва барабан ўқига параллал жойлашган двигатели; бошқариш усули бўйича – қўлда, масофадан ва автоматик бошқариладиган.
Электрик юритмали скрепер лебедкалари жуда кенг тарқалган, пневматик юритмали лебедкалар эса электр энергиясини ишлатиш имкони бўлмаган жойларда қўлланилади. Иккибарабанли скрепер лебедкалари кон жинсларини горизонтал лаҳимлар бўйлаб сидиришда ишлатилади. Учбарабанли лебедкалар эса – қамраш фронти кенг бўлган забойларда ва қия кон лаҳимларида кўпроқ ишлатилади.
Икки ва учбарабанли лебедкалар турлар қатори бўйича 10, 17, 30, 55, 75 ва 100 кВт қувватли ишлаб чиқарилади. Лебедкалар учун алоҳида белгиланишлар киритилган. Масалан: 17ЛС-2С, 30ЛС-2П. Бу белгиланишлар қуйидагича ўқилади: биринчи сонлар, 17 – қуввати, кВт; ЛС – скрепер лебедкаси; С ҳарфи – двигатель барабан ўқи бўйлаб жойлашган ва П ҳарфи – двигатель барабан ўкига параллел жойлашганлигини билдиради.
17ЛС-2С скрепер лебедкаси конструкцияси 3-расмда кўрсатилган. У электродвигатель 1, редуктор 3, ичига планетар редуктор жойлаштирилган корпус ва корпусга болтлар ёрдамида қотирилган ўтказувчи фланец 2 дан ташкил топган. Планетар редуктор ичидан тишлашадиган ишчи ва салт ишловчи барабан 9 ларга эга.
Планетар механизм (редуктор), бош ўкда мустаҳкам ўрнатилган марказий шестерня ёки водило 5, тормозлаш юзасига ҳам эга бўлган тишли венец 6, ва учта сателлит шестернялар 7 дан ташкил топган. Электродвигатель 1 айланиш моменти икки поғонали редуктор 3 орқали лебедка марказий ўқи 10 га узатилади ва ички тишлашишли бир поғонали редуктор орқали барабанлар 9 дан бири айлантирилади. Лебедкани ишлатиш иккита қўл тормози ёрдамида бажарилади. Уч барабанли лебедкаларда эса пастки учинчи тормоз ҳам бўлади.



3-расм. Скрепер лебедкаси тузилиши


Қўл тормози ички тишлашишли венец 6 ни тормозлаш учун мўлжалланган ва пўлат тасма ва унга махкамланган тормоз тасмасидан ташкил топган. Тормоз тасмаси тишли венец ташқи юзасини сиқиб тормозлаш кучини ҳосил қилади. Лебедка бирор бир барабанини ишга тушириш учун двигател ишлаб турган ҳолда мос равишдаги тормоз дастагини тортиш керак бўлади.


Лебедканинг ишлаш принципи қуйидагича: скрепернинг йуналишини ўзгартириш учун двигателни айланиш томони ўзгартирилмайди , яъни у доимо бир томонга айланиб туради. Двигатель билан бирга редуктор орқали марказий (бош) ўқ 13, унга ўрнатилган марказий шестерня 5,7 билан доимо айланиб туради.
Агар венецли шестерня тўхтатгич билан тўхтатилмаган бўлса, у муаллақ ҳолда айланиб туради, сателлитлар жойида ўз ўқи атрофида айланиб етакловчи ўқ (водило) ва барабанлар эса айланмайди. Венецли шестерняни тўхтатгич билан тўхтатилганда сателлитлар ўз ўқи атрофида ва венецли шестернянинг ичида югуриб айланади, ўзи билан бирга водилони ҳам айлантиради, яъни, барабанлар ҳам айлана бошлайди. Агар қаршилик кўпайиб таранглик кучи ортиб кетса, вен­ец қисман тормозловчи тасма ичида айланиб, лебедка қисмларини синишдан сақлаб қолади.
Ишчи барабан айланганда, пўлат арқон барабанга ўрала бошлайди ва юкли скреперни тортиб ҳаракатлантиради. Бир вақтнинг ўзида салт ҳолатдаги барабандан пўлат арқон бўшай бошлайди. Агар ишчи барабан тормози бўшатилиб, салт барабан тормозланса ишсиз пўлат арқон ишчи барабанга ўрала бошлайди, ишсиз арқон эса ундан бўшай бошлайди. Бу вақтда скрепер Яна забойга ҳаракатлана бошлайди.
Ишчи ва салт барабанларнинг арқон сиғими скрепер қурилмасини ишлатиш тажрибасидан келиб чиқиб 60-200 м ни ташкил этади. Ишчи ва салт пўлат арқонлари тармоқларидаги ўртача тезлик мос равишда 1,08-1,32 м/секунд ва 1,48-1,82 м/секунд оралиғида бўлади. Ўтилаётган лахимнинг баландиги 2,3 м гача бўлса, скрепер лебедкаси тормоз қрилмаси лаҳим заминида ён тарафдан бошқарилади. Агар лаҳим баландлиги 2,3 м дан ошиқ бўлса, машинист лебедкани юк тўкиш полкасида туриб бошқарса бўлади. Лебедкани масофадан бошқаришда машинист юк тўкиш жойида егилувчан кабелга уланган бошқарув пульти ёрдамида штоклари тормоз ричагига уланган гидроцилиндрларни ишга тушириш ёрдамида амалга оширилади. Скрепер қурилмасини автоматик бошқариш машинист иштирокисиз, юклаш ва юк тушириш пунктларига ўрнатилган махсус датчиклар орқали амалга оширилади.

Download 15,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish