O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti



Download 15,99 Mb.
bet60/74
Sana22.02.2022
Hajmi15,99 Mb.
#87648
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74
Bog'liq
Транс.маш.УМК 1-2-семестр — копия

24-маъруза


МАХСУС КОНВЕЙЕРЛАР. УЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ТУЗИЛИШИ, ИШЛАШ ПРИНЦИПИ ВА ИШЛАТИЛИШ КЎЛАМИ


Mаъруза режаси:

  1. Махсус конвейерлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

  2. Тик қияликли конвейерлар.

  3. Йирик бўлакли юкларни ташишга мўлжалланган конвейерлар.

Махсус конвейерлар турларига қуйидагилар киради:



  1. Ишчи органи юкни тик қияликларда ташиш имконини берувчи махсус қурилмалар билан билан жиҳозланган тик қияликли конвейерлар ;

  2. Юкнинг силжиб кетмаслигини таъминловчи махсус қурилма ёки амортизатор билан жиҳозланган йирик бўлакли юкларни ташишга (500 мм дан ошиқ) мўлжалланган конвейерлар.

Тик қияликли лентали конвейерларда юкни лентада ушлаб туриш мақсадида қуйидагича махсус қурилмалар ёки махсус конструкциялар қўлланилади:

  • лента юзаси махсус қовурғали тарамлар билан жиҳозланган;

  • лентага юкни сиқувчи қўшимча лента билан жиҳозланган;

  • ташилаётган юкни тутиб туриш учун хизмат қиладиган махсус тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Биринчи ҳолатда лента юзасидаги махсус қовурғали тарамлар турли шаклларда 40 мм гача баландликда бўлиши мумкин (1-расм). Қовурғалар шундай жойлашган бўладики, бунда юкли йўналишдаги лента юзасида тарнов шакли, юксиз йўналишда эса роликлар устидан эркин ўтиш имкониятини бериши керак. Бундай тузилишли ленталарда 250 мм йирикликдаги юклар 25 градусгача қияликка ташиши мумкин.

1-расм. Қовурға тарамли конвейер лентаси


Тарам лентали конвейерлар афзалликлари – қияликка ишлатилувчи конвейерларнинг барча узеллари ва элементларини ишлатиш мумкинлигидир. Камчиликлари – тарамли ленталарнинг қаттиқлиги эгилишга қийинчилик туғдиради, бу эса барабанлар диаметрларининг катта бўлишлигига сабаб бўлади; юритиш барабанлари фақатгина битта бўлади ва унга лентанинг ўралиш бурчаги 1800 дан ошмайди; тарамли ленталарни тозалаш қийинлиги юксиз тармоқда тиқилишлар ҳосил бўлишига олиб келади.


Иккинчи ҳолатда юк ва лента ўртасида юқори босим ҳосил бўлади ва натижада улар ўртасидаги илашиш кучи ошади. Сиқувчи лентали лентали конвейер (2-расм, а) одатдаги конвейер 1 ва сиқувчи контур 2 дан ташкил топади. Сиқувчи контур пастки тармоғи юкни пружинали ролик 3 лар ёрдамида сиқади. Бундай ҳолатда юк худди фигурали труба ичига қамалгандек бўлади. Лента энига боғлиқ равишда ташилаётган юкнинг ўлчамлари 400 мм гача, ўрнатилиш қиялиги - 900 гача бўлиши мумкин.

2-расм. Сиқувчи лентали тик қияликли конвейер схемалари


3-расм.Чуқур тарновли лентали тик қияликли конвейер


Лента ва юк орасидаги босимни оширишнинг яна бир усули лента тарновини чуқурлаштиришдир. Тарновнинг чуқурлашиш чегараси шундай даражага етадики лентанинг шакли айлана кўринишга яқинлашади (2-расм,б). Бундай турдаги конвейерда юкларни 250 қияликкача ташиш мумкин.


Учинчи ҳолатда конвейер лентаси баланд тўсиқчалар (баландлиги 400 мм гача) билан жиҳозланади. Бир нечта конструкцияларда лента гофрировка (нов-нов қилинган) бортлар билан жиҳозланиб, улар охирловчи барабанлардан ўтаётганда тўғриланади. Бундай конструкцияли конвейерлар 350 гача қияликка юк ташишда ишлатилади.
Бундай турдаги конвейерларнинг камчиликлари – пастки тармоқни тутиб туриш учун мураккаб конструкциялар талаб этилиши, бир банабанли юритмалиги ва бошқалар.
Ўлчами 600 мм дан ошиқ бўлган йирик бўлакли юкларни ташишда юрувчи таянчли лентали конвейерлар, ҳамда пластинали конвейерлар ишлатилади.
Юрувчи таянчли лентали конвейерларда лента ишқаланиш кучи орқали ҳаракатга келтирилади. Лента ўз навбатида юрувчи таянчли занжирли контурни судраб ҳаракатлантиради. Занжирли контур роликлар ёрдамида махсус угольник ва рельслар шаклидаги йўналтиргичларда ҳаракатланади. Бундай конвейерларда лентанинг тортиш ва юк кўтариш функциялари (лента-занжирли конвейердан фарқли равишда) ажралгандир. Лентанинг пастки тармоғи, ҳамда конвейернинг юк қабул қилиш ва юк бўшатиш қисмларидаги лента турғун роликлар 3 билан тутиб турилади.
Юрувчи таянчли лентали конвейерларни ишлатиш шуни кўрсатадики, 1200-1600 мм кенгликдаги ленталарда 800-1000 мм йирикликдаги юкларни ташиши мумкин. Лентанинг тезлиги эса занжирли контурнинг мавжудлиги сабабли 1,5-2,0 м/с тезлик билан чегараланади.

.3-расм. Юрувчи таянчли лентали конвейер


Лента-канатли конвейерлар.

Download 15,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish