Назорат саволлари:
Конвейер транспорти ва уларнинг ишлатилиш кулами.
Конвейер транспортининг умумий таснифини айтиб беринг.
Ер ости ва очиқ кон конвейер схемаларига изох беринг.
Кўмир конларида конвейерларни қўллаш схемаларига изох беринг
Руда қазиб олиш конларида конвейерлар қандай ҳолларда қўлланилади.
22 - маъруза
КУРАКЛИ КОНВЕЙЕРЛАР. УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА КОНСТРУКТИВ ТУЗИЛИШИ, АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Mаъруза режаси:
Куракли конвейерларнинг ишлатилиш кўлами
Куракли конвейерлар турлари ва уларнинг конструктив тузилиши.
Куракли конвейерлар унумдорлигини аниқлаш.
Куракли конвейерлар нисбатан кам абразивли тўкма юкларни ташишда қўлланилади. Тўкма юк конвейер тортувчи занжирига махкамланган куракчалардан иборат бўлган ишчи орган ёрдамида тарнов бўлаб силжитилади. Куракчалар ёрдамида силжитилаётган тўкма юк тарновда ишқаланиш-судралиш принципида ҳаоакатга келади.
Ҳозирги вақтда куракли конвейерлар кўмир конларининг лава, просек, печ, оралиқ ҳамда йиғувчи штреклари бўйлаб фойдали қазилмани ташувчи асосий техникавий восита ҳисобланади. Улар горизонтал ҳамда 25 градусгача бўлган қия лаҳимларда пастга ва юқорига қараб юк ташишда ишлатилиши мумкин.
Куракли конвейерлар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат (19.1- расм):
1 – расм. Куракли конвейер
1) конвейер ставини ташкил килувчи бир-бири билан боғланадиган алоҳида – алоҳида секция 1 лар;
2) битта ёки иккита (баъзи ҳолларда учта) узлуксиз занжирдан иборат бўлган ва уларга маълум бир ҳил масофада махкамланадиган куракчалардан ташкил топган тортиш органи 4;
3) занжир билан илашувчи юлдузчаларнинг ўқлари ўрнатиладиган охирловчи конструкциялар 1 ва 3.
Одатда, охирловчи конструкцияларнинг биттасида юритувчи станция 2, бошқасида эса - тарангловчи қурилма 3 йиғилади. Конвейерларнинг баъзи турларида юритма ва тарангловчи қурилма битта охирловчи конструкцияга жойлаштирилган бўлади, баъзиларида - иккала охирловчи конструкцияда юритмалар жойлаштирилади.
Конвейер секциялари юк ҳамда тортиш органининг юкли шоҳобчаси жойлашадиган новдан ва тортиш органининг юксиз шоҳобчаси жойлашадиган нов ёки йўналтиргичдан ташкил топади.
Конвейернинг тортиш органи (куракчалар билан биргаликда) ҳаракатга келганда куракчалар юкни нов бўйлаб сирпантириб силжитиб боради.
Оддий куракли конвейерлар (улар «элтувчи» конвейерлар деб аталади) лавадаги бошқа жиҳозларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлатилади. Элтувчи конвейерлар, одатда, лавадан бир ёки икки қатор устун билан ажратилган иккинчи йўлга ўрнатилади ва фақат юк ташиш учун ҳизмат қилади. Шунинг учун улар нисбатан енгил рештак ставига эга бўлади.
Куракли конвейерларнинг бошқа турлари ҳам борки, улар қазиш машиналари ва механизациялашган мустаҳкамлагичлар билан ишлашга махсус мосланган бўлиб, улар билан биргаликда конструктив ва ташкилий жиҳатдан боғланган ягона агрегатни ҳосил қилади. Бундай конвейерлар «агрегат» конвейерлар деб аталади. Улар анча бақувват ва оғир конструкцияга эга бўлиб биринчи йўлга бевосита забой кўкраги олдига ўрнатилган бўлади, чунки забой ортидан доимо сурилиб ёки қайта ўрнатилиб туради.
Агрегат конвейерлар, одатда, қазиш машиналари учун йўналтиргич вазифасини бажаради ва механизациялашган мустаҳкамлагичларни забой томонга суришда, улар учун таянч вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Конвейер бутун узунлиги бўйича бир йўла сурилиши (кўмир струг билан қазилган ҳолда) ёки қазиш машинаси - комбайн кетидан аста - секин сурилиб бориши мумкин. Оҳирги ҳолда ёнма-ён жойлашган секцияларнинг бир - бирига нисбатан қандайдир кичик бурчакка бурилиши ҳисобига конвейер стави қатлам текислигида эгилиши жоиз бўлмоғи керак.
Замонавий сидиргичли конвейерлар ишчи органининг ҳаракат тезлиги 1,5 м/с гача, унумдорлиги 1200 т/соатгача, узунлиги 350 м гача, юритмаларининиг умумий қуввати 500 кВт гача, 35° гача қияликда ўрнатилиб ишлатилиши мумкин.
Сидиргичли конвейерлар конструктив тузилиши бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
СПЦ – бир ёки иккита вертикал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган сурилувчи конвейер. Бунда занжир став кенглиги бўйича марказий жойлашган бўлади. (2-расм, а);
СП – икки ёки учта вертикал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган сурилувчи конвейер. Агар учинчи занжир бўлса став кенглиги бўйича марказий жойлашган бўлади(3-расм, б);
С – битта вертикал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган бўлакларга ажралувчи конвейер (3-расм,в);
СР - иккита вертикал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган бўлакларга ажралувчи конвейер. Бунда занжирлар сидиргичлар чеккаларига махкамланади (3-расм,г);
СК - битта горизонтал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган бўлакларга ажралувчи конвейер (5-расм);
СПГ - битта горизонтал туташган занжирли тортиш органга эга бўлган сурилувчи конвейер.
СПЦ ва СП туридаги сурилувчи конвейерлар тор қамровчи комбайнлар ва механизациялашган мустахкамлагичлар билан бирга қазиб олиш забойларида ишлаш учун мўлжалланган. С туридаги бўлакларга ажралувчи конвейерлар эса кўпинча бурғилаб-портлатиб усулида қазиб олиш забойларида, СК типидаги конвейерлар эса юпқа (0,45 м дан 0,8 м гача) қатламларни қазиб олишда, СР – типидаги конвейерлар эса кенг қамровчи комбайнлар ва якка мустаҳкамлагичлар билан бирга, СПГ конвейерлари эса юпқа қатламларда тор қамровчи комбайнлар ва механизациялашган ёки якка мустахкамлагичлар билан бирга ишлатилади.
2-расм. Куракли конвейерлар ставларининг кесими
Сидиргичли конвейерлар тузилиши ва асосий элементлари. Куракли конвейерлар стави тарнов (рештак) шаклида бўлиб, бир вақтнинг ўзида ишчи орган учун йўналтиргич вазифасини ҳам ўтайди. Штампланган рештак (3-расм, а) қалинлиги 3 мм ли пўлат листлардан тайёрланади, рештак охирларини едирилишдан ҳимоялаш учун наплавка 1 лар билан армировкаланади.
Рештакларни бир-бири билан улашга хизмат қиладиган қулфлагич 3 учун ҳалқа (проушина) 2 лар пайванланади. Пайвандланган рештеклар (3-расм, б) прокатдан тайёрланган икки ён 5 ва таг қисм 6 лардан ташкил топган. Рештак боғловчи болтлар учун ҳалқалар билан жиҳозланган.
Рештак узунлиги конвейер турига қараб 1 м дан 2,5 м гача ўзгаради.
3-расм. Рештак ставлари
Куракли конвейерлар ишчи органи битта, иккита ёки учта пластинали, йиғиладиган ёки айлана звеноли занжирли тортувчи орган ҳамда куракчалар шаклидаги осма органдан ташкил топган.
Бўлакларга ажраладиган занжирларни ҳоҳлаган жойидан узилиши имконияти борлиги учун уларни кўчирилувчи конвейерларда қўллаш қулай (4-расм). Юқори қувватли сурилувчи конвейерларда айлана звеноли занжирлар ишлатилади. Бу занжирларга куракчалар махсус бирлаштирилувчи звенолар ёрдамида махкамланади (4-расм). Пластинали занжирлар эса қайта юклагичлар, таъминловчилар, лаҳим ўтувчи комбайнлар, бойитиш фабрикалари транспорт тизимларида ишлатилувчи куракли конвейерларда қўлланилади.
4-расм. Куракли конвейер ишчи органи
Куракчалар махсус прокатдан штамплаш усулида махсус шаклларда ҳамда бурчакли материал (угольник) дан ясалади.
Сурилувчи куракли конвейерлар турига СП301 конвейери мисол бўлади (5-расм). Ушбу конвейер ставида комбайн ҳаракатланади, шунинг учун конвейер трубасимон йўналтиргич (комбайн учун), комбайнни тортувчи занжирини қотириш учун кронштейн, кабел йиғиш мосламаси билан жиҳозланган.
5-расм. Сурилувчи куракли конвейер
Конвейер юритмаси юлдузчали барабан, электродвигател, гидромуфта ва редуктордан ташкил топган юритиш қурилмасидан ташкил топган. Ушбу конвейерда иккита юритма ўрнатилган. Юритиш блоки электродвигателнинг гидромуфта ва редукторга фланцли бирикиши ҳисобига яхлит конструкция шаклида йиғилган.
Редуктор бош тарнов 3 ён рамасига махкамланади. Юритма махсус дошфат 2 ёрдамида силжитилади. Бир қанча сурилувчи куракли конвейерлар конструкцияларида “текис юритма” лар ишлатилади. Бу штрекда комбайннинг юришини осонлаштиради ва олдиндан токча ўтмасдан ишлаш имконини беради. Замонавий сурилувчи конвейерлар забой томонида махсус юкловчи лемехлар билан жиҳозланган.
Бўлакларга ажраладиган сурилувчи куракли конвейерга мисол қилиб СР70М (6-расм) конвейерини келтириш мумкин. Став конвейера собран из облегченных разборных рештаков / сварной конструкции. Рабочий орган образован двумя круглозвенными цепями и скребками 3. Привод включает в себя два приводных блока 2. Для натяжения цепей рабочего органа в конвейерах предусматривается специальное натяжное устройство, устанавливаемое в хвосте конвейера, свободного от привода, или в приводе.
6-расм. СР70М икки занжирли бўлакларга ажралувчи куракли конвейер
Куракли конвейерларнинг афзалликлари ва камчиликлари, уларга қўйиладиган талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |