Юритиш станцияси
Лентали конвейер юритмаси битта ёки бир нечта етакловчи барабан, редуктор, юритгич, ишга туширувчи муфта, баъзи ҳолларда тасмани тозалаш қурилмасидан ташкил топади. Конвейердан юкни туширишда қулайлик туғдириш мақсадида ер ости конвейерларида олдинга чиқарилган барабан ўрнатилади. Одатда ушбу жами мажмуа юритувчи станция деб аталади (12- расм).
Юритувчи станцияда тортиш кучи (ҳаракатлантирувчи куч) барабандан узлуксиз тортиш органи бўлмиш тасмага уларнинг бир-бирига тегиб турган юзасида пайдо бўладиган ишқаланиш кучи орқали узатилади.
Конвейер юритмасининг нормал ишлаши учун ишқаланиш орқали кучни узатишнинг асосий шарти - барабан айланганда тасма сирпаниб, ундан қолиб кетмасдан, биргаликда ҳаракатланишидир.
12-расм. Юритиш станциясининг асосий элементлари: 1- юритувчи барабан; 2-тасма; 3-тасма тозалаш қукрилмаси; 4- юк туширувчи барабан; 5-эгувчи барабан; 6-редуктор; 7-муфта; 8-юритгич; 9-юритма рамаси; 10-тормоз.
Лентали конвейерда, умумий ҳолатда, агарда юритма барабанига келаётган шохобчанинг таранглиги , ундан қочаётган шохобчанинг таранглиги қ, барабан (лар) ни тасма билан қамраб олиш бурчаги (радианда), тасма ва барабан орасидаги ишқаланиш коэффициенти бўлса, Эйлер назариясига кўра барабанда тасма сирпанмаслик шарти қуйидаги кўринишда бўлади:
бу ерда - натурал лагорифмлар асоси.
Тасма таранглиги (барабанни сиқувчи куч), ишқаланиш коэффициенти ва барабанни тасма билан қамраш бурчаги қанчалик катта бўлса, тасма барабанни айланиб ўтишида ишқаланиш туфайли узатиладиган ҳаракатлантирувчи кучнинг қиймати ҳам шунчалик катта бўлади. Тасма таранглигининг ошиши, прокладкалар сонини кўпайтириш заруратини келтириб чиқариши мумкин, бу эса тасмани қимматлашишига олиб келади.
Ишқаланиш коэффициенти шахта атмосфераси шароитида нисбатан паст. Барабан (лар) юзасини ишқаланиш коэффициенти юқори бўлган материал (ёғоч, резина ва ҳ.к) лар билан қоплаш бу коэффициентни бир оз ошишига олиб келади.
Ишқаланиш кучини оширишнинг асосий воситаси - қамраш бурчагини кўпайтиришдир (13 - расм). Шу туфайли ер ости конвейерларида, одатда, икки барабанли юритмалар қўлланилади. Иккита барабан бўлган ҳолда улар, одатда, футеровка қилинмайди, яъни усти бошқа материал билан қопланмайди, чунки футеровканинг қутилиши мумкин бўлган нотекис сийқаланиши (ейилиши) тасма барабанда ортиқча сирғанишини юзага келтиради.
Бир барабанли юритмада қамраш бурчаги 1 - cхема (13- расм) бўйича 220 - 2300 ни ташкил қилади, 2 - схема бўйича эса - 2700 дан 2900гача. Боши олдинга чиқарилмаган икки барабанли юритмада 3 - схема бўйича қамраш бурчаги ( ) 3500 атрофида, боши олдинга чиқарилган 4 - схема бўйича – 4800 атрофида.
Тасмани юритувчи барабанга ёпишишини ва демак-ки, улар ўртасидаги ишқаланиш кучини ошириш учун пружина ёрдамида сиқилиб турадиган босма роликлар (5 ва 6 -схемалар) ёки юк (ёки винт) ёрдамида таранг тортилган қисқагина қўшимча сиқиб турувчи тасма (7-схема) қўлланилади. Конвейер тасмасининг ўзи сиқувчи тасма ҳизматини ўташи мумкин, унда сиқиш кучи роликлар батареяси орқали узатилади.
13-расм. Юритиш станциясининг принципиал схемалари
Do'stlaringiz bilan baham: |