O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti



Download 15,99 Mb.
bet44/74
Sana22.02.2022
Hajmi15,99 Mb.
#87648
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74
Bog'liq
Транс.маш.УМК 1-2-семестр — копия

17-ma’ruza


Kar’yer avtomobil transportininng tortish va ishlatish hisoblari.


Ma’ruza rejasi:



  1. Автосамосвалларнинг тортиш кучини аниқлаш;

  2. Автотранспорт ҳаракатига қаршилик кучларини аниқлаш;

  3. Автотранспоррт турини ва юк кўтариш қобилиятини танлаш ва асослаш.



21-маъруза




КОНВЕЙЕР ТРАНСПОРТИ. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР. КОНВЕЙЕРЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ. КОНВЕЙЕРЛАРНИ ИШЛАТИЛИШ КЎЛАМИ. ЕР ОСТИ ВА ОЧИҚ КОН КОНВЕЙЕР ТЕХНОЛГИК СХЕМАЛАРИ


Mаъруза режаси:

  1. Конвейер транспорти ва уларнинг ишлатилиш кулами.

  2. Конвейер транспортининг умумий таснифи.

  3. Ер ости ва очиқ кон конвейер схемалари

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ташиш ишларини унумдорлигини ошириш ва жадаллаштириш йўлларидан бири узлуксиз технологияни жорий этишдир. Бу технологияда ишлатиладиган машиналар комплекси қазиб олиш, элтиш, юклаш, ташиш ва юқорига кўтариш ишларини узлуксиз бажариш талаб этилади. Кончилик корхонасидаги барча ёки айрим транспорт звенолари учун конвейерларни қўлламасдан узлуксиз технологияни жорий қилиб бўлмайди. Конвейер транспорти юк оқими узлуксизлигини таъминлашга, меҳнат унумдорлигини оширишга ва кам энергия сарфлаш билан юк ташиш таннархини камайтиришга хизмат қилади.


Конвейер транспорти ер ости кўмир конларида қазиб олиш забойларида, горизонтал ва қия кон лаҳимларида (18 градусгача) кенг кўламда ишлатилмоқда. Ҳозирги вақтда конвейерлар руда конларида магистрал ва қия стволларда ҳам қўлланилмоқда.
Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олишда ҳам конвейер транспортини қўллаш кўлами кенгайиб бормоқда. Айниқса кўмир конларида узлуксиз технология қўлланилганда қазиб олиш ва очиш ишларида ҳам конвейер транспорти кенг кўламда ишлатилмоқда. Масалан, Ўзбеккўмир ОАЖ га қарашли Ангрен кўмир конида ҳам бугунги кунда конвейерлар самарали ишлатилмоқда. Мурунтау каръерида рудаларни ва қоплама жинсларни ташишда конвейерлар майдалаш қурилмалари билан бирга ишлатилмоқда. Ҳозирги вақтда дунёнинг кўплаб кончилик корхоналарида юк ташиш ишлари учун жуда катта қувватли конвейер комплеклари жорий қилинган. Масалан, Березово разрезидан ТЭС гача (Россия) 15 км, Нижней Сахарада 100 км узунликдаги конвейер линияси ишлатилмоқда.
Конвейер транспортининг афзалликлари: ишлаш усули узлуксиз, ташиш узунлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгармас унумдорликда ишлаши, юқори даражада автоматлаштириш имкониятининг мавжудлиги, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг камлиги, нисбатан юқори қияликка юк ташиш имконияти (18 градусгача ёки 320-360 мингликкача), темир йўл ва автомобиль транспортига қараганда ишлатиш хавфсизлиги.
Конвейер транспортини синфларга ажратиш “юкни силжитиш усули” орқали бажарилади. Бундай ҳолда конвейерларни учта гуруҳга ажратиш мумкин: юкни булғалантириш усули билан, кўчириш усули билан ва инерция кучи билан силжитувчи конвейерлар. Конвейерлар синфлари 1-расмда келтирилган
Ер ости кўмир конлари қазиб олиш забойларида кўмир ташиш учун кўпроқ куракли конвейерлар ишлатилади. Тўғри магистрал кон лаҳимларида лентали конвейерлар, эгри кон лаҳимларда эса пластинали конвейерлар ишлатилади. Узунлиги катта бўлган тўғри участкаларда эса лента-троссли конвейерлар ишлатилади.



1-расм. Конвейерлар синфланиши схемаси


Элеваторлар ва чўмичли конвейерлар кўпроқ бойитиш фабрикаларида ишлатилади. Тебранишли, чайқалишли ва силкинишли конвейерлар ҳозирги кунда фақатгина бойитиш фабрикаларида, саралаш пунктларида таъминловчи вазивасида ишлатилиши мумкин.


Конвейер транспорти кон корхоналарида фойдали қазилмаларни забойдан ер ости ёки очиқ кон лаҳимлари бўйлаб ва ундан кейин кон тепасидан бойитиш фабрикаси ёки темир йўл вагонларига юклаш пунктигача, тоғ жинсларини эса ағдармагача ташиш учун хизмат қилади.
Юклар ташиладиган лаҳимларнинг узунлиги, одатда, бир неча километрни ташкил қилади, айрим ҳолларда эса бир неча ўн километр билан ўлчанади. Шахтада бир вақтнинг ўзида битта эмас, одатда бир нечта қазиш ва тайёрлов забойлари ишлаганлиги туфайли, ер ости транспорти йўлларни кўп шохобчаларга бўлиниб кетиши билан тавсифланади. Уларни мураккаблик даражаси коннинг кон - геологик шароити ва уни қазиш тартибига бођлиқ. Йўллар кўпинча ўзоро кетма - кет олмашиладиган горизонтал, қия, баъзиларида эса вертикал участкалардан ташкил топишлиги транспорт схемасини янада мураккаблашига олиб келади.
Мисол тариқасида 2–расмда шахтада кўмирнинг бир йўла учта қия қатлами қазиб олинишидаги конвейер транспорти схемаси келтирилган. Лаҳимларнинг номи расм ости ёзувларида берилган. Расмда стрелкалар билан юк оқимининг йўналиши кўрсатилган.



2-расм. Шахтада учта қатлам қазиб олинишида транспорт лаҳимлари схемаси: 1-ярус штреки; 2 ва 3 – панель бремсберги ва уклони; 4 ва 5 – участка бремсберги ва уклони; 6 - асосий штрек; 7 - квершлаг; 8 - ствол атрофи лаҳимлари; 9 - вертикал ствол
Ер ости конвейер транспортининг яна бир ҳусусияти, айниқса, забойда ва унга бевосита яқин жойлашган лаҳимда - унинг жиҳозларини жилиши, конвейер қурилмаларининг сурилиши ва забойнинг жилишига қараб уларни узайтирилиши ёки қисқартирилиши. Буларнинг ҳаммаси конвейер транспортининг конструкциясига махсус талабалар қўяди ва уларни ишлатишни анча мураккаблаштиради.
Мисол тариқасида 3 – расмда лава билан конвейерли лаҳимни туташган жойида транспорт қурилмаларининг ишлаш схемалари келтирилган.
Биринчи схемада (3, а - расм) телескоп кўринишидаги конвейер ва унинг орқасига қўшимча қўйилган юктуширгич - юкорткич (перегружатель) дан иборат телескопик мажмуа қўлланилган, бунда А-тасманинг ортиқчасини қирқиб ташламасдан конвейер линияси қисқаришининг катталиги. Бу схемада конвейер узунлиги камайган ҳолда тасманинг узунлиги камаймаялги.
Иккинчи схемада (3, - расм) оддий Лентали конвейер ва унга кўмир юкловчи сурилма юктуширгич – юкорткич қўлланилган.
Бу схемада лава сурилиши натижасида узунлиги ўзгармайди, юктуширгич – юкорткич эса сурилиб конвейер тасмасининг устига чиқиб боради. Бунда В – конвейерни қисқартирмасдан туриб конвейер линияси қисқаришининг катталиги.



3-расм. Лава билан конвейерли лаҳимни туташган жойида транспорт қурилмаларининг ишлаш схемалари


Каръер конвейер транспорт тизимлари қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: кон-техник шароитлар, фойдали қазилмани очиш ва қазиб олиш тартиботи, қўлланилаётган очиш ва қазиб олиш ускуналари турига, каръернинг ишлаб чиқариш қувватига. Ушбу омилларга боғлиқ равишда каръер конвейер тизимларини икки асосий гуруҳга ажратиш мумкин: 1) кўп чўмичли экскаваторлар ёрдамида юмшоқ ва унча қаттиқ бўлмаган кон жинсларини қазиб олишда қўлланиладиган транспорт тизими; 2) бурғилаб-портлатиш усули билан юмшатилган қаттиқ ва ярим қаттиқ кон жинсларини бир чўмичли экскаваторлар ёки чўмичли юклаш машиналари ёрдамида юклаш билан қўлланиладиган транспорт тизими.


Каръерларда биринчи гуруҳга мансуб транспорт тизимларида узлуксиз юк оқими забойдан бошлаб ролторли ёки занжирли экскаваторлар ёрдамида ҳосил қилинади. Экскаватор ёрдамида массивдан ажратиб олинган кон жинслари ағдарма ҳосил қилгичга заминга ўрнатилган конвейерлар ёрдамида (транспорт схемаси) узатилади ёки ағдарма ҳосил қилгичга тўғридан-тўғри ҳамда қайта-юклагич қурилмалар ёрдамида (транспорт-ағдарма схемаси) узатилиши мумкин. Иккинчи гуруҳга мансуб транспорт тизимида кон жинслари бир чўмичли экскаватор ёки юклаш машинаси ёрдамида дастлаб майдалагич бункерига тўкади, ва юк оқими унинг тагидаги узатиш конвейеридан бошланади. Бунда майдалагич қурилмалари турғун, ярим турғун ва ҳаракатланувчи бўлиши мумкин ва одатда йирик бўлаклар шаклида майдаланади. Бўлакларнинг ўлчами конвейерларнинг ишлаш талабидан келиб чиқади (100-300 мм). Айрим жойларда майдалагич қурилмалари ўрнига элакли бункерлар (грохот) ишлатилади. Бунда элак тирқишларига сиғмаган бўлаклар алоҳида йиғилади ва кўпинча автосамосваллар ёрдамида ташилади.
Турғун ва ярим турғун майдалагич қурилмалари ўрнатилган жойларда фойдали қазилма ёки кон жинслари автомобиль транспорти ёрдамида етказиб берилади. Майдаланган кон жинслари конвейер транспорти ёрдамида ағдармага ёки бойитиш фабрикасига узлуксиз ташилади. Бундай транспорт тизимига “комбинациялашган транспорт тизими” дейилади.
Каръер ковейер транспорти тизимига каръер ичида ташишдан ташқари юкни юқорига кўтариш ва ер юзаси бўйлаб ташиш ҳам киради. Қоплама жинслар ағдармага, фойдали қазилмалар эса бойитиш фабрикаси бункерига, магистрал темир йўл бункерига, ер юзасидаги складларга, баъзи ҳолларда ИЭС ва металлургия заводларигача етказиб берилади.
Каръер конвейер транспортининг бир неча тавсифий тизимларини кўриб чиқамиз.
Тўлиқ конвейерлаштирилган кўмир конида конвейерлар, экскаваторлар, ағдармаҳосил қилгич ва қайта юклагичларнинг жойлашиш схемаси 18.4-расмда кўрсатилган.
Қоплама жинслари юқоридан қамровчи роторли экскаватор ва пастдан қамровчи занжирли экскаваторлар билан қазиб олинади ва ҳар иккала экскаватор забой конвейери 3 га юкни тўкади. Забой конвейери эса юкни каръер бортида жойлашган узатиш конвейери 4 га ва ундан кейин ағдарма конвейери 5 га узатилади. Ағдарма конвейери оралиқ звено орқали ағдарма ҳосил қилгич қабул қилиш бункерига юкни бўшатади. Кон жинслари ички ағдармага бўшатилади. Кўмир эса роторли экскаватор 7 ёрдамида қазиб олинади ва забой конвейери 8 га узатилади, ундан кетма-кет жойлашган 9 ва 10 поғоналар бўйлаб қайта-юклагичлар ёрдамида юқоридаги конвейер 11 га узатилади. Ушбу схемадаги 3 ва 8 забой конвейерлари ҳамда ағдарма конвейери 8 сурилувчи бўлиб, забой ва ағдарма фронтининг сурилишига мос равишда сурилиш имкониятига эга.


4-расм. Кўмир ва қоплама жинсларни ички ағдармага ташиш схемаси.


Худди шундай схеманинг тўртта очиш поғонали каръердаги кўриниши 5, а-расмда кўрсатилган. Бунда иккита юқориги поғонадан қазиб олинаётган кон жинслари битта забой конвейери ва лентали қайта юклагич орқали каръер бортига кўтарилади, иккита пастки поғонадан эса трансшеяда турғун ўрнатилган қия лентали конвейер орқали кўтарилади. Кўмир эса қарама-қарши томонда жойлашган бортдаги траншеяда ўрнатилган қия лентали конвейер ёрдамида юқорига кўтарилади.
5, б-расмдаги схемада юқориги ва пастки поғоналардаги юк оқимлари қуйидагича бўлинган: юқоридаги поғоналардаги юк оқими ташқи ағдармага, пастки поғоналардаги юк оқими эса ички ағдармага йўналтирилган. Фойдали қазилма эса даврий транспорт воситаларига юкланади ва текис узайтирилган траншея ёрдамида юқорига олиб чиқилади.
Юқорида кўриб чиқилган транспорт тизимларида қоплама жинсларини ташиётган лентали конвейерлар каръер периметри бўйлаб учта томонда жойлашади ва ички ағдармага, икки томонда жойлашган бўлса ташқи ағдармага ташийди. Бундай транспорт тизимлари турли хил кон-техник шароитлар учун юқори универсал характерга эга, лекин ҳар иккала ҳолда, айниқса биринчи вариантда каръер ўлчамларининг кенгайиши билан конвейерлар узунлигининг ошишига ва капиталл харажатларнинг ортишига сабаб бўлади.
Кўрсатиб ўтилган камчиликлар “транспорт-ағдарма схемаси” да кузатилмайди. Чунки заминга узун конвейер линияларини ўрнатиш талаб этилмайди. Бундай транспорт тизимида кон жинслари забой экскаваторидан ички ағдармага энг яқин йўл билан транспорт-ағдарма кўпригига ёки қайта-юклагичлар орқали ағдарма ҳосил қилгичларга узатилади.

5-расм. Кўп поғонали каръерлардаги конвейер транспорти схемаси: а – кон жинсларини ташқи ағдармага узатиш; б - кон жинсларини ташқи ва ички ағдармага узатиш: 1-очувчи роторли экскаватор, 2- қазиб олувчи роторли экскаватор, 3 ва 4 – забой ва узатиш конвейери, 5- лентали қайта-юклагич, 6-ағдарма ҳосил қилгич.


Бундай транспорт тизимларида юк оқими роторли экскаватор юк туширувчи стреласидан тўғридан-тўғри ағдарма ҳосил қилгич қабул қилиш стреласига узатилади (6,а-расм), ёки тизим маневрлигини ошириш учун оралиқ лентали қайта юклагичлар ёрдамида узатилади (6,а-расм).









6–расм. Транспорт-ағдарма комплекси схемаси: роторли экскаватор ва консолли ағдарма ҳосил қилгич; а – тўғридан-тўғри боғланиш; б – ҳаракатланувчи лентали қайта юклагич ёрдамида боғланиш.


Юқорида кўриб чиқилган тизимлар қаттиқ рудалар ва бошқа кон жинсларини қазиб олишда қўланиладиган транспорт тизимларидан сезиларли фарқ қилади. Бундай тизимда маълумки портлатиш усули билан юмшатилган кон жинслари бир чўмичли экскаваторлар ёрдамида автомобиль транспортига юклайди, автомобил транспорти эса йиғиш функциясини ўтаб майдалагич қурилмасига ташийди. Маълум бўлакларга майдаланган жинслар конвейерлар ёрдамида ташилади. Бундай шароитларда ҳаракатланувчи майдалаш қурилмалари ишлатилса кон жинслари забойдан бошлаб конвейерлар ёрдамида ташилиши мумкин. Агар портлатилган жинслар етарли даражада майдаланган бўлса майдалаш ускунаси ўрнига харакатланувчи ғалвир ишлатилиши мумкин. Бунда йирик бўлакли юклар ажратилиб алоҳида ташилади, асосий юк оқими эса конвейер транспорти ёрдамида ташилади. Бундай ҳоллардаги конвейер транспорти схемаси 7-расмда кўрсатилган.









7-расм. Ғалвирлаш усули билан йирик бўлаклар ажратиладиган забойларда конвейер транспорти қўллаш схемаси



Download 15,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish