1.2 Халқаро даражада болалар химоясининг асослари
Инсоният вужудга келибдики, у авлодининг давомчиси, юрт келажаги булган болани асраб-авайлаш, уни вояга етказиб, жамиятнинг етук аъзоси сифатида тарбиялашга харакат килиб келган. Аммо хар доим хам купчилик болаликнинг бахтиёр онларидан бахраманд булмайди. Ҳанузгача дунёда очликдан, турли касалликлардан азият чекаётган, мактаб остонасига кадам куймай, оиласига ёрдам бериш максадида беғубор болаликни оғир, машаққатли мехнатга алмаштирган миллионлаб болалар бор. Уларнинг хукуклари хар куни, хар дакика бузилмокда.
Дунёнинг турли мамлакатларида конунчиликда белгиланган ёшга етмаган инсонлар вояга етмаганлар хисобланади. Масалан, Европа давлатларида 21 ёшга тулмаганлар вояга етмаган хисобланса, мамлакатимизда 18 ёшгача булган шахслар бола дейилади. "Бола хукукларининг кафолатлари тутрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг конунига биноан болалар етимлиги, жисмоний ва (ёки) рухий ривожланишида нукқсонлари булган, ижтимоий химояга мухтож, ногиронлиги, ота-она караморидан махрум булган болаларга ажратилади.
Хозирда дунё ахолисининг 30 фоизидан ортикроғи болалардир (2016 йил декабрь ойи холатига)32. Ўзбекистон умумий ахолисининг карийб 40 фоизини 18 ёшга етмаган шахслар ташкил килади33. Демак, аҳолининг салкам учдан бир қисми ҳисобланган болаларга ғамхўрлик кўрсатиш , уларнинг тарбияси ва ўкиши учун етарли шароит яратиш , соғлигини мухофаза килиш, хуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилиш давлатнинг устувор вазифасига айланган. Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни хар қандай шароитда, хар доим химоя қилиш, уларни ота-оналари бағрида эмин-эркин ўсиб, улғайишларини таъминлаш, айникса кўмакка мухтож бўлганларини давлат ўз мухофазасига олиши, уларга ёрдам бериш , уларни ижтимоий мухофаза қилиш орқали соғлом авлодни вояга етказишдир. Она сайёрамизнинг кайси бурчагида чакалок дунёга келмасин, мургак инсон катталар сингари уз хукукларига эга булади. Бу Бола хукукдари тўғрисидаги Конвенция ва унга асосан турли мамлакатларда кабул килинган шу йуналишдаги конунларда белгилаб берилган хуқуқдар туркумидир.
Хар бир давлатнинг демократик таракқиётини белгиловчи энг мухим мезонлардан бири, шубхасиз, инсон хукукдаридир. Бугунги кунда инсон хукукларини химоя килишнинг халқаро ва миллий механизмлари изчил такомиллашиб бормокда. "Аёллар хукуклари", "ногиронлар хукуклари", "болалар хукуклари" сингари шахснинг алохида хукуклари шаклланмокда. Бундай хукукли шахс ўзининг жисмоний ва ижтимоий ахволи, алохида эътиборга эхтиёжи борлиги туфайли жамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида хаёт кечириши билан бир қаторда, ёрдамга мухтожлиги учун алохида хуқуқ, имтиёз ва кафолатлардан фойдаланади. Шу нуқтаи назардан, халқаро хуқуқ тизимида жисмоний ва аклий жихатдан камолга етмаган, алохида эътибор ва гамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин хам химояга мухтож болаларга такдим этилаётган хукук, имтиёз ва кафолатларни қамраб олувчи "бола хукуклари" деган хукук сохаси юзага келди. Бола хукуклари ўзига хос тараккиёт йулини босиб ўтган мухим соха бўлиб, инсон хукуклари концепциясининг ажралмас таркибий кисмидир. Гап инсон хуқуқлари тизимида бола хуқуқларининг халқаро-хукукий асослари хакида борар экан, бу борада 1989 йил 20 ноябрда кабул килинган БМТнинг асосий шартномаларидан бири — Бола хуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига асосий халкаро хужжат сифатида кенгрок тўхталмок жоиздир. Ушбу хужжатнинг пайдо булиши тарихига назар ташлайдиган булсак, у 1919 йилда бола хуқуқларини химоя килиш борасида жахоннинг турли мамлакатларида турли ташкилотларнинг вужудга келишидан бошланади.
АҚШнинг Балтимор шахрида истикомат килган 8 ёшли Мари Элен Уильсон исмли кизалокнинг онаси томонидан мунтазам калтакланишини кўрган Хайвонларни кийнокка солишга карши курашиш жамиятининг махаллий булими аъзолари унга ёрдамга келиб, кизини хўрлагани учун онасини судга берадилар. Ана шу вокеа бола хукукларини химоя килиш борасида куйилган илк кадамлардан бири эди34
1919 йил 19 май куни Лондонда Джебб Эглантин ва унинг синглиси Дороти Бакстон томонидан Биринчи жахон урушидан кейин "Болаларни қуткаринг" (the Save the Children) ташкилоти тузилади35. Мазкур ташкилот кейинчалик Болалар хавфсизлиги жамрармасининг вужудга келишига туртки булади36. Ташкилотнинг асосий максади - болалар химояси билан шуғулланувчи, дунёнинг хар бир бурчагида ваколатхонасига эга булган жамғарма тузиш эди. 1919 йилнинг 4 февраль куни Россияда37 хам Болаларни химоя килиш кенгашини тузиш хакида декрет кабул килинади. Шу йилнинг 19 ноябрь куни Швецияда Рада Барнен номи билан аталмиш жойда биринчи болаларни химоя килиш ва хар кандай кийнок ва азоблар, очлик ва мухтожликдан қуткаришга қаратилган ташкилот дунёга келади. Унинг асосчилари Элен Пальмшерна (раиси), ёзувчи Элин Вагнер ва Герда Маркуслар хаётларининг охиригача ташкилот фаолияти доирасининг кенгайиши учун жон куйдиришади38.7 1920 йили Женевада "халкаро болаларни куткариш иттифоки"га асос солинади. Унга биринчилардан булиб, Буюк Британиянинг "Болаларни кутқаринг" ва Швециянинг "Рада-Барнен" ташкилотлари аъзо буладилар.
Шундан кейин бола хукуклари буйича иккита мухим хужжат, яъни 1924 йилда Джебб Эглантин томонидан ишлаб чикилган39. Бола хукуклари буйича Миллатлар Лигасининг Бешинчи Ассамблеяси томонидан тасдикданган Женева декларацияси40 хамда 1959 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Бола хукуклари Декларацияси кабул килинди41. Ушбу Декларацияда жамиятнинг асосий ташкилоти оила эканлиги ва унинг барча аъзолари, айникса болаларнинг усиб улрайишлари учун жамият доирасидаги мажбуриятларни уз зиммасига олиши курсатиб берилди.
Бола турилгандан бошлаб, унда хукук лаёкатининг вужудга келиши, аник бир исм билан аталиши ва фукароликка эга булиши, яшаш хукуки, шунингдек, ота онасини билиши ва уларнинг рамхурликларидан бахраманд булиши каби хукуклари вужудга келди. 1979 йил эса БМТ томонидан дунё буйича "Халкаро бола" йили деб эълон килинди42. Орадан 10 йил утгач, 1989 йилнинг 20 ноябрь куни Бола хукуклари туррисидаги Конвенция кабул килинди
1923 йилда Болаларни қутқариш халқаро иттифоки ноҳукумат ташкилоти кенгаши томонидан "Бола ҳукуклари тўғрисида"ги Декларациянинг43 кабул килиниши, Миллатлар Лигаси эса 1924 йил Женева шаҳрида бўлиб ўтган 5-сессиясида Болаларни қутқариш халкаро иттифоки томонидан таклиф этилган "Бола хукуклари тўғрисида"ги Декларациясини кабул килингани инсониятнинг энг химоясиз катлами бўлмиш болалар муаммосига бўлган эътиборнинг илк куртаклари эди. Бу болалар манфаати ва хукукларини химоя килиш сохасидаги халкаро-хукукий тусга эга биринчи хужжат хисобланади.
Декларацияда биринчи марта бола хакида ғамхўрлик ва уни химоя килиш оиланинг, жамиятнинг ёки алохида бир давлатнинг бурчи булмасдан, балки бутун инсоният боланинг бахт-саодати тўғрисида кайғуриши таъкидланган. Бирок инсон хукукларини химоя килишнинг таркибий кисми сифатида бола хукукдарини халкаро химоя килиш тизими узил-кесил Иккинчи жахон урушидан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида шаклланди, унинг асосий тамойилларидан бири инсон эркинлиги ва хукукдарини хеч кандай камситишларсиз хурмат килиниши эълон килинди. Инсон хукукдарини хурмат килиш принципи БМТ уставида хам белгиланган44. Ушбу Низомнинг мукаддима кисмида"... инсоннинг асосий хукукларига, инсон шахсининг кадр-кимматига нисбатан ишончни кайта карор топтириш " тўғрисида халк бирдамлиги билдирилган.
БМТ устави инсон хукукларини химоя килиш сохасида халқаро стандартларни ишлаб чикишни ва уларга риоя этилишини назорат киладиган халкаро назорат органларини ташкил килишни ўз ичига камраб олган инсон хукукдарини халкаро химоя қилиш механизмини шакллантириш учун хукукий асосни яратди. Бола хукукларини муҳофаза килиш буйича чоралар ишлаб чиқиш зарурияти хамда унинг жисмоний ва ақлий жихатдан камолотга эришмаганлиги болалар хукукдарини халкаро химоя килишни асосий сохага ажратишни талаб килади. Ушбу максадда БМТ доирасида Ижтимоий комиссия ва Болалар жамрармаси (ЮНИСЕФ) ташкил килинган. Бундан ташкари, алохида сохаларда болалар хукукдарини химоя килиш билан БМТнинг куйидаги ихтисослашган муасассалари хам шуғулланади:
-Халкаро мехнат ташкилоти (ХМТ),
- Бутунжахон соғлиқри саклаш ташкилоти (БССТ),
- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, маданият ва таълим масалалари буйича ташкилоти (ЮНЕСКО)
Жамгарма ўзининг тассарруфида мавжуд бўлган маблағлари доирасида ташкил килиниши ва ундан максадли фойдаланиши лозим. ЮНИСЕФдан ёрдам оладиган хукуматлар учун ушбу ёрдамни эхтиёжга қараб хамда ирқи, дини, миллати ва сиёсий эътикодига нисбатан камситишларсиз таксимлашга мажбур. Резолюцияга мувофик, ЮНИСЕФнинг бошкарув органи - Ижроий кенгаши ташкил этилган.
1953 йилда Болалар жамгармаси БМТ тизимига киритилди (Бош Ассамблеянинг 1953 йил 6 октябрдаги 802(8)- Резолюцияси) ва унинг ваколатлари кенгайтирилди4516: Унга давлатларда юзага келган иктисодий ва сиёсий холатлар натижасида, шунингдек, қуролли тўқрашувлар вактида етишмовчиликни бошидан кечирган болаларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш хукуки берилди. ЮНИСЕФнинг асосий вазифаси -ривожланаётган давлатлар хукуматларига мактаблар учун жихозлар, озик-овкатлар, дори-дармонлар етказиб бериш, уқитувчилар учун стипендиялар ажратиш хисобланади. ЮНИСЕФнинг Ижроий кенгаши 36 давлатдан иборат булиб, фаолиятнинг асосий йуналишларини белгилайди, дастурларни тахлил килади ва Жамғарма бюджетини тасдикдайди. ЮНИСЕФ котибиятининг бош кароргохи Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, ўз фаолиятини 140 дан ортик мамлакатда (жумладан, Узбекистон Республикасида) жойлашган ўзининг бюролари (200 дан ортик) оркали амалга оширади.
ЮНИСЕФ хузурида болаларни ривожлантириш халкаро маркази фаолият юритиб келмокда. У 1988 йилда Италия хукуматининг молиявий таянч кўмаги билан Инноченти ихтисослашган тадкикот ва ўқув муассасаси сифатида ташкил қилинган46.
Инсон хукукларини халкаро химоя килиш доирасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда Инсон хуқуқлари умумжахон Декларацияси, 1966 йилда Фуқаролик ва сиёсий хамда иктисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисида халқаро пактлар кабул килинди. Мазкур Декларация ва пактларда бевосита бола хукуклари ва манфаатларига тааллукди катор коидалар ифодаланган: болаларнинг тенглик принципи, оналик ва болалик мухофаза килиш тўғрисида, болаларни эксплуатация килинишидан химоя этиш тўғрисидаги нормалар, болаларнинг таълим олиш хукуки ва бошкалар. Шунингдек, Декларация ва пактларда болаларнинг тенглик принципи эълон килинган. Фукаролик ва сиёсий хукукдар тўғрисидаги халкаро Пактда хар бир бола ирқи, ранги, жинси, тили, дини, миллий ва ижтимоий келиб чикиши, туғилиши ва мулкий холати белгилари буйича хеч кандай камситишларсиз оила, жамият хамда давлат томонидан унинг бола сифатида талаб қилинадиган химоя чоралари хуқуқига эга (24-модда 1-банд)
Болалар соғлиғи ва уларнинг хукукларини мухофаза қилиш учун болалар никохдарини такикдаш тўғрисидаги халкаро хуқуқий нормалар мухим ахамият касб этади. Никох, ёшида никохга киришга розилик ва никохни кайд этиш тўғрисидаги 1962 йилги Конвенцияда47давлат томонидан энг кичик никох ёшини белгилайдиган конун хужжатларининг кабул килиниши белгиланган. Конвенция "никохга кирувчи томонлар манфаатларида ваколатли органнинг ушбу коидадан истисно холатида рухсатидан ташкари холларда белгиланган ёшга тўлмаган шахслар билан никох тузишни" такиклаган (2-модда).
Шу ўринда болалар қуллиги, одам савдоси ва фохишабозлик максадида аёллар ва болаларнинг савдосига карши курашга бағишланган халкаро хужжатларни хам таъкидлаб ўтиш лозим. 1953 йилда Бош Ассамблеянинг 794(8)-Резолюцияси билан 1926 йилда қабул килинган Қуллик тўғрисидаги Конвенцияга48 ўзгартиришлар киритиш хакида Протоколни маъкуллади. 1956 йилда Женевада бўлиб ўтган конференцияда қуллик, одам савдоси, куллик билан боғлик, одатлар ва институтларни тугатиш тўғрисида кўшимча Конвенция49 кабул килинди.
1960 йил 14 декабрда ЮНЕСКО давлатларнинг таълим сохасида ирки, жинси, тили, дини, ижтимоий келиб чикиши, сиёсий эътикодини камситишга йул куймаслик буйича таълим сохасида Камситишларга карши кураш тўғрисидаги Конвенцияни5032 кабул килди. Конвенцияда шундай коида белгиланганки, унга кўра бошланғич таълим мажбурий ва бепул бўлиши давлат зиммасига юклатилган (4-модда а-банди).
Қуролли тўқнашувлар даврида аёллар ва болаларни химоя килишга доир халқаро хужжатларни алохида кўрсатиш лозим. 1949 йилги "Уруш вактида ахолини химоя килиш тўғрисида"ги Женева конвенцияси хамда ушбу хужжатнинг 1977 йилда кабул килинган қўшимча Протоколлари51 аёллар ва болаларга харбий харакатлар бўлганда махсус химоя такдим этилишини белгилаган.
Болалар мехнатини мухофаза килиш тўғрисидаги халкаро нормалар Халқаро мехнат ташкилоти (ХМТ) томонидан кабул килинган конвенцияларда акс этган. Таъкидлаш жоизки, ХМТ доирасида қабул қилинган дастлабки конвенцияларда болалар мехнатидан фойдаланишни қисқартириш буйича талаблар белгиланган. ХМТнинг 1946 йилда қабул килинган 77- ва 78-Конвенциялари болалар ва ўсмирларни, уларнинг саноатда ва бошка корхоналарда мехнат қилишга яроклилигини аниклаш мақсадида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни белгилаган52. Ушбу хужжатларда, агар 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар тиббий кўрик натижасига кўра, улар тайинланган ишларга яроксиз деб белгиланса, ишга кабул килинмаслиги лозим. 79- ва 90-конвенциялар саноат ва бошқа корхоналарда болалар ва ўсмирларнинг тунги мехнатини чеклашга каратилган. 1973 йилда Ишга кабул килиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 138-Конвенция5337 кабул килинган бўлиб, унга мувофик, давлатлар "болалар мехнатини самарали равишда тугатишни ва ишга кабул килиш учун энг кичик ёшни ўсмирларнинг тўлик жисмоний ва аклий ривожланишига кўпрок мос келадиган даражагача оширишни таъминлаш" мажбуриятини олади (1-модда). Мазкур Конвенцияда уни ратификация килган хар бир давлат ўз худудида ўсмирларни ишга кабул килишнинг энг кичик ёши тўғрисидаги маълумотлардан хабардор килиш лозимлиги тўғрисида махсус коидалар белгиланган.
1999 йилда кабул килинган Болалар мехнатининг энг ёмон шаклларини тугатиш буйича кечиктириб булмайдиган чораларни кўриш ва уларни тақиқлаш тўғрисидаги 182-Конвенция54давлатлардан болалар мехнатининг энг ёмон шаклларини (БМЁШ) тугатиш учун зарур чоралар кўришни талаб килади. БМЁШ га қуйидагилар киради:
а) қулликнинг барча шакллари ёки қулликка ўхшаш амалиёт. Масалан, болалар савдоси, карз эвазига қул булиб колиши ва крепостной карамлик, шунингдек мажбурий мехнат, жумладан, болалардан харбий тўкнашувлар вақтида фойдаланиш учун уларни мажбурий ва куч ишлатиш йули билан ёллаш;
б) фохишалик билан шуғулланиш, порнографик махсулотлар ишлаб чикариш учун ёки порнографик томошалар учун болалардан фойдаланиш, уларни ёллаш ёки таклиф килиш;
в) ноконуний фаолият билан, хусусан халқаро шартномаларда кўрсатилганидек, гиёхванд моддаларни ишлаб чикариш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш учун болалардан фойдаланиш, уларни ёллаш ёки таклиф килиш;
г) хусусияти ёки шароитига кўра бажариладиган иш болаларнинг соғлигига, хавфсизлигига ёки ахлокига зарар етказса.
Бола хукукдарини ривожланишининг янги боскичи 2000 йил 30 сентябрда Нью-Йоркда болалар манфаатлари буйича ўтказилган олий даражадаги Умумжахон учрашуви55 дан сунг юкори даражага кўтарилди
Мазкур учрашувда болаларни омонлик яшаши, химоя қилиниши ва равожланишини таъминлаш тўғрисида Умумжахон декларацияси хамда мазкур декларацияни амалга ошириш буйича Иш режаси қабул килинди. Ушбу хужжатларда хозирги юз йилликнинг якунига кадар амалга оширилиши лозим булган аник максадлар ифодаланган. Масалан:
- болаларнинг асосий касалликларига қарши кураш;
- 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўлим сонини камайтириш;
- оналар ўлими даражасини қисқартириш;
- ногирон-болаларга хар томонлама ёрдам кўрсатиш;
- қуролли тўқнашувлар шароитида болаларни химоя килиш;
- болаларнинг ажралмас хуқуқларини таъминлаш.
2001 йилда кишлок хўжалигида фойдаланиладиган болалар мехнатининг асосий нормаларини белгилаган " Қишлок хужалигида мехнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида"ги ХМТнинг 184- Конвенцияси5639 кабул килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |