O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti



Download 0,5 Mb.
bet48/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Мулоқот маданияти – юксак даражадаги мулоқот кўникмаларига эгалик93.
Аксарият ҳолатларда мулоқот маданияти “коммуникативлик” (“мулоқотга кириша олиш”) тушунчаси билан ҳам ифодаланади. Коммуникативлик – шахслараро мулоқот маданиятига эга бўлиш, болани тинглаш ва эшитиш қобилияти, муомалага кириша олиш ва алоқа ўрнатиш, ахборот тўплаш, турли ижтимоий муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантириш, боланинг вербал ва новербал хулқ-атворини кузатиш94.
Оилада болалар билан мулоқот деганда, ота-она ва болаларининг ўзаро мулоқотга киришиш тизими тушунилади, унинг асосий мазмуни ўзаро ахборот алмашиш, шахсни билиш, тарбиявий таъсир ўтказиш саналади. Ота-оналар бу жараённи фаоллаштирувчиси сифатида майдонга чиқади, уни ташкил этади ва бошқаради.
Болалар билан оиладаги мулоқотнинг тарбиявий аҳамияти, ота-онанинг болалари билан фаол мулоқотга кириша олиши тарбия жараёнида уларни билиши ва ўрганиш калити ва тарбиявий фаолиятининг ижодий характери, бола шахсининг шаклланиши учун энг яхши шароит яратадиган, тарбияда мақбул бўлган эмоционал муҳитни таъминловчи, жумладан, руҳий психологик тўсиқларнинг пайдо бўлишини олдини оладиган, болаларда ижтимоий-психологик жараёнларни тўғри йўлга солиб бошқаришни таъминлайдиган муҳим воситадир.
Оиладаги шахслараро мулоқот услублари ва уларнинг ўзига хосликлари. Оилада ота-оналар болалар билан мулоқот жараёнида мунтазам тарбиявий таъсир ўтказиш методлари билан ишлайди. Масалан: бирор-бир воқеа, ҳодисанинг моҳиятини тушунтиришда, болага у томонидан содир этилган бирор-бир нотўғри хатти-ҳаракат учун дашном беришда. Ушбу вазиятда ота-оналар, аввало, нималарга эътибор бериши керак: биринчидан, вазият таҳлил қилинади; иккинчидан, мураккаб вазиятдан чиқишнинг мумкин бўлган вариантлари сараланади, учинчидан, ушбу фаолият, одатда тезкор амалга оширилади (бунда ҳам педагогик коммуникatsiянинг ўзига хослиги намоён бўлади) ва оптимал методлар танланади, фақат шундан кейингина педагогик таъсир ташкил қилинади. Бироқ ҳали танланган таъсир методига адекват бўлган, у орқали педагогик таъсир амалга ошириладиган мулоқот тизимини топишимиз керак. Яъни, маълум бир мақсадга қаратилган умумий педагогик вазифани ҳал этгандан сўнг, таъсир методини танлаб бевосита таъсирни ташкил қилиш учун асосий вазифа сифатида коммуникатив вазифа белгиланиши керак.
Коммуникатив вазифа педагогик фаолиятда, нисбатан ишлаб чиқарувчи характерга эга бўлиб, мураккаб вазифани ҳал этади. Зеро у педагогик вазифадан келиб чиққан, шу сабабли ота-она томонидан танланади ва белгиланади. Айтиш мумкинки, коммуникатив вазифа айнан коммуникatsiя тилига ўтказилган педагогик вазифанинг ўзи. Коммуникатив вазифа педагогик вазифанинг асосини акс эттириб, унга нисбатан ёрдамчи, инструментал характерга эга бўлган жараёндир.
Амалиёт шундан далолат берадики, ота-она ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос тўғри методини танлаб ҳамда вазиятни тўғри баҳолаган тақдирда ҳам, кўпинча ўз педагогик таъсирини коммуникатив жиҳатдан таъминлай олмайди, яъни коммуникatsiяни ўзаро мулоқотда амалий жиҳатдан татбиқ эта олмайди.
Ўқувчилар билан мулоқотда педагогик тайёргарликнинг муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан ота-онанинг коммуникатив кўникма ва малакаларни эгаллашига ва уни қўллай олиш лаёқатига боғлиқ.
Мулоқотнинг муҳим компоненти, ота-онанинг ўз фикр ва мулоҳазаларини,
эмоционал ҳис-туйғуларини аниқ ифода эта олиш маҳоратидир.
Турли тасодифий педагогик вазиятларда ота-она ғазабланганда, қувонганда, хафа бўлганида, тушкун бир аҳволга тушганида ички ҳис-туйғуларини бир ҳолатдан бошқа ҳолатга, бир шаклдан бошқа шаклга актёрларга хос иқтидор билан роль ўйнаб вазиятдан чиқишни ҳам билиши лозим.
Шу маънода таниқли рус педагоги А.С.Макаренко ўз асарларида ота-онанинг касбий фазилати тўғрисида фикрларини қуйидагича баён қилади: “Педагог дарсда маълум бир ўзига хос ролни ўйнамаслиги мумкин эмас. Синф саҳнасида роль ўйнашни билмайдиган ота-она касбий фаолият олиб боролмайди. У маълум маънода актёр. Бизнинг хулқ-атворимиз, феълимиз, характеримиз биз учун педагогик қурол бўлиши ҳам асло мумкин эмас. Болаларни қалб ва кўнгил азоблари билан, ҳижронли ҳис-туйғуларимиз ёрдамида тарбиялашга умуман йўл қўйиб бўлмайди. Ахир биз инсонмиз. Ҳар қандай бошқа касб эгаларида кўнгил заҳматисиз иш битириш мумкин бўлса, педагог ҳам кўнгил азобисиз фаолият олиб бориши лозим бўлади. Ўқувчига баъзан мулоқотда кўнгил азобини намойиш этишга тўғри келади. Бунинг учун педагог саҳнадаги актёрдек ижобий роль ўйнашни ҳам билиши керак.
Бироқ, шунчаки ташқи, саҳнавий роль ўйнаш ярамайди. Бу ўйинда педагогнинг ажойиб шахсий маҳорати билан боғлайдиган қандайдир камар бор, бу сизнинг гўзал хулқингизни намойиш этиб боғловчи ролингиз. Бу саҳнадаги ўйин ўлик бир ҳолат ёки техника эмас, балки қалбингиздаги яширин ҳис-туйғуларингизни, меҳрингизни намоён этувчи ҳақиқий жараёндир”.
Ҳозирги кунда ҳам турли тасодифий педагогик вазиятларда, ота-она ғазабланганда, қувонганда, хафа бўлганида, тушкун бир аҳволга тушганида ички ҳис-туйғуларини бир ҳолатдан бошқа ҳолатга, бир шаклдан бошқа шаклга ўтказишни билиши педагогик маҳоратнинг муҳим шаклидир.
Маълум маънода ота-она педагогик фаолиятида унинг руҳий таъсирланиши, қайғуриши, бошқа касб эгаларининг табиий ҳис-туйғуларидан фарқ қилувчи ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Таъкидлаш жоизки, ота-она ўзининг коммуникатив вазифаларни бажариш жараёнида бошқа касб эгалари каби ташқи муҳитнинг турли таъсири остида ва инсоний ҳис-туйғулар гирдобида яшайди, касбий фаолиятининг ўзига хослиги ҳам ана шунда намоён бўлади ва ота-онанинг таъсирланиши, ҳис-туйғулари, ҳаяжони педагогик мақсадга мувофиқ бўлиши лозим.
Оилада ота-онанинг манфаатлари битта умумий мақсадга қаратилган бўлиб, улар ўз фарзандларини жисмоний, маънавий, ахлоқий жиҳатдан баркамол инсон қилиб ўстиришдан иборатдир. Бола тарбиясига алоҳида аҳмият бериш, ҳар бир фуқаронинг, оилада ота-оналарнинг бурч ва вазифалари ҳисобланади.
Оиладаги тарбиявий жараён ўзига хос хусусиятга эга. Бола ота-онанинг хатти-ҳаракатларини тақлид қилиш орқали ўрганади, улар айтган сўзларни такрорлайди. Демак, ота-она бола шахси шаклланиши учун идеал тарбиячи бўлиши лозим. Оиладаги тарбиявий жараён аввало бола билан ота-она ўртасидаги доимий мулоқот жараёнига боғлиқ бўлади. Хўш, биз бола билан мулоқотга қанча вақт ажрата олаяпмиз? Бир сутка мобайнида бир соат вақт ажратсак бу албатта яхши. Аммо тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-она ва бола ўртасидаги мулоқот бир суткада 1,8 соатни ташкил қилар экан. Шундан она 35 минут мулоқотда бўлиши лозим. У ҳам бўлса, ”қорнинг очми?, нима единг?” каби гаплар. Бола савол берса, айрим холларда жавоб беришга ҳам қийналамиз. Турли ёшдаги фарзандларда у ёки бу муаммо бўлишини биз катталар билишимиз, унга вақт ажрата олишимиз керак. Фақатгина моддий ғамхўрлик қилиш болага, унинг тарбияси учун, мулоқоти шаклланиши учун етарли эмас.
Ота-оналар ўртасида низоларнинг келиб чиқиши, бола тарбиясидаги нуқсонлар, мулоқот маданиятининг шаклланмаганлиги, болага эътибор бермасликдандир.
Маълумки, 2 ёш билан 5-6 ёш ўртасида боланинг нутқи тез ўса бошлайди ва сўз бойлиги 3-4 мингга ета олади. Бола кўрган, эшитган нарсалари тўғрисида кўп савол беради, янги сўз ва тушунчаларни эгаллай бошлайди. Бунинг учун болага тўғри тарбия бериш, у билан сўзлашиш, сўзларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, эртаклар гапириб бериш, китоблар ўқиб эшиттириш лозим. Бола нутқ қобилиятига эга бўлса, ўз фикр ва мақсадини бошқаларга мукаммал ва аниқ етказиб бера олади.
Шунинг билан бирга мулоқот жараёнида тўғри ва одобли муомалани, яъни суҳбат вақтида жуда ҳам баланд овоз билан шошиб гапирмаслик, сўзларни аниқ талаффуз қилиш, бир гапни такрорламаслик, бошқанинг гапини қайтаравермаслик, бўлмаслик кабиларга ўргатиб боришимиз зарур. Шунингдек, боланинг ёшига қараб атрофдаги кишилар билан муомала маданиятига ўргатиб бориш муҳим ҳисобланади.
Бундан ташқари тинглаш маданиятини шакллантириш айни пайтда қийин кечаяпти. Агарда бола ўз ота-онасини тинглай олса ва айтганларига амал қилса унинг тарбияси ёмон бўлиши мумкин эмас. Болага саломлашиш одобидан тортиб тинглаш маданиятигача ўргатмасак кейин бу қусурни тўғирлаш бир мунча қийин кечади.
Баъзи оилаларда ота-оналардан олдин фарзандлар гапиради. Ота-онаси катталар билан гаплашаётган бўлса луқма ташлаб туради.Баъзилар ота-онасининг имо-ишорасидан дилидагини илғайди. Дилидагини нигоҳлардан илғай билиш учун ҳам тинглай билиш керак.
Шунинг учун бўлса керак, немис файласуфи А.Шопенгауер “Одамларни ўзингиз тўғрингизда яхши фикрга эга бўлишларини хоҳласангиз, уларни тингланг” деб ёзган эди. Агар биз суҳбатдошимизни яхши, диққат билан тингласак, бу билан биз унда ўз-ўзига ҳурматни ҳам тарбиялаймиз. Демак, тинглаш жараёни кўпчилик тасаввур қилгани каби унчалик пассив жараён эмас. Тинглаш жараёнининг аҳамияти шундаки, у мулоқотнинг самарали бўлишида муҳим ўрин эгаллайди. Чунки, тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, уни руҳлантиради, янги фикрлар, ғояларнинг шаклланишига шароит яратади.
Тинглаш санъати юксак бўлган халқ маданиятлидир. Бунинг учун эса биз фарзандларимизда мулоқот маданияти ҳамда тинглай билиш санъати юқори бўлишини шакллантиришимиз муҳим ҳисобланади.
Шундай қилиб, мулоқот оила шароитида ота-она ва фарзандлар ўртасидаги энг муҳим алоқа, ўзаро ахборот алмашиш, ҳиссий кечинмаларни баён қилиш воситаси саналади. Оила аъзоларининг барча муносабатлари бевосита ёки билвосита мулоқот ёрдамида амалга оширилади. Психологик нуқтаи назардан эса мулоқот катта тарбиявий таъсирга эга. Шу сабабли ота-она ва фарзандлар, умуман олганда, оиланинг барча аъзолари ўртасида ташкил этиладиган мулоқотнинг ижобий аҳамият касб этишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу борада асосий масъулият шубҳасиз ота-онанинг зиммасига юклатилади. Ота-оналарнинг ўзлари самарали мулоқот қилиш услубларини ўзлаштирган ҳолда фарзандларга ҳам шахслараро муносабатлар жараёнида ушбу воситадан ўринли, мақсадли фойдаланиш кўникмаларини тарбиялаб боришлари лозим.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish