O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


Ўзбек оилаларида тарбия жараёнида қўлланиладиган методлар



Download 0,5 Mb.
bet46/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Ўзбек оилаларида тарбия жараёнида қўлланиладиган методлар





Ижобий методлар

Салбий методлар

Сўраш

Аразлашиш

Совға бериш

Талаб қилиш

Айблаш

Ҳомийлик қилиш

Тасалли бериш

Баҳслашиш

Қарғаш

Таъбирлаш

Бегона қилиш

Хўмрайиш

Таъкидлаш

Бириктириш

Зорланиш

Тақдирлаш

Битим тузиш

Алдаш

Буюриш

Гиргитон бўлиш

Бачканалашиш

Ваъда олиш

Таҳсинлаш

Вайсаш

Таъқиқлаш

Тенглашиш

Гиж-гижлаш

Ҳамдард бўлиш

Тергаш

Гина қилиш

Ҳурмат қилиш

Уялтириш

Ёмонлаш

Кафил бўлиш

Шавқлантириш

Зарда қилиш

Кенгашиш

Эркалатиш

Кўр-кўрона ишониш

Койиш

Ялиниш

Мажбур қилиш

Кузатиш

Ўйнатиш

Низо келтириб чиқариш

Кўрсатиш

Ўргатиш

Сўкиш

Мақташ

Ўқитиш

Уришиш

Насиҳат қилиш

Қайтариш

Ишончисизлик билдириш

Овутиш

Ҳазиллашиш

“Мен”лигини тан олмаслик

Одатлантириш







Оқлаш







Тушунтириш







Ишонч билдириш







Баҳолаш









Талаб ва унинг тарбиявий таъсирчанлиги. оилада болаларнинг муайян характерга эга бўлишлари, шунингдек, улар томонидан маълум хатти-ҳаракатлар содир этилишини таъминлашга хизмат қилувчи самарали методлардан бири – талаб саналади. моҳиятига кўра талаб қуйидаги икки мақсадни амалга оширишга йўналтирилади. хусусан:

  1. болаларнинг ижтимоий-фойдали фаолиятини ташкил этишга рағбатлантириш. ушбу ўринда талаб ота-оналар ҳамда боланинг ҳаётий мақсадлари бирлигига эришиш таъминланади, жамият томонидан тан олинган маънавий-ахлоқий меъёрлар инъикосининг болалар хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ижтимоий фаолияти жараёнида акс этиши учун замин яратади;

  2. болаларни оила манфаати ёки ота-оналарнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш йўлида муайян хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш.

бу вазиятда ота-оналарнинг талаблар аксарияти болаларнинг ёш, психологик ва шахсий имкониятларига мувофиқ келмайди. натижада талаблар гарчи ижобий мазмунга эга бўлса-да, кутилган самарали таъминламайди. аксинча, болаларда уларга нисбатан жиддий норозиликни келтириб чиқаради.
Талаб ўз моҳиятига кўра икки: бевосита ва билвосита каби турларга бўлинади. Айни ўринда талабнинг асосий турларининг моҳиятини таърифлаш мақсадга мувофиқдир.
талабнинг у ёки бу турини танлаш педагогик вазиятнинг ҳисобга олинишига боғлиқ. бевосита талабларнинг қўйилиши учун зарур омил бўлиб хизмат қилинувчи педагогик вазиятда қуйидаги икки ҳолат юзага келади ва улар қўйилаётган талабнинг тўла бажарилиши учун имконият яратади:

  1. тарбияланувчининг муайян талабни қўяётган субъектга нисбатан муносабати;

  2. тарбияланувчининг бажарилиши талаб этилаётган фаолиятга бўлган муносабати.

мавжуд муносабатларни ижобий, бетараф ва салбий каби гуруҳларга бўлиш мумкин. бироқ, тарбиявий фаолият амалиётида бундай муносабатларнинг кўплаб кўринишлари кузатилади.
Бевосита талаб ота-оналарнинг “фақат шундай қиласан” деган умумий формула ёрдамида ифодаланувчи мурожаати бўлиб, у қатъий, дадил оҳангда ифодаланган ва аниқ кўрсатмага асосланади. бундай ҳолатда болаларни ҳаракатга ундовчи омил – талабнинг ўзи ҳисобланади.
Бевосита талаб бола тарбиясининг бошланғич босқичида айниқса таъсирчан бўлади. самимий, ошкора, ишонарли, қизғин ва қатъий талаб бўлмаса, болани тарбиялаб бўлмайди. агарда тарбия жараёнида ота-оналар талабларни қўйишда иккилансалар, уларнинг болалар томонидан тўлақонли бажарилмаслигига эътиборсиз муносабатда бўлсалар, қўйилаётган талаб педагогик жиҳатдан муайян аҳамиятга эга бўлмайди. шунингдек, ота-оналар бундай вазиятларда ўз хатти-ҳаракатлари жиддий хатога йўл қўядилар.
Болаларнинг янги йўналиш ва мазмунга эга фаолиятларини ташкил этиш жараёнида ҳам бевосита талаб зарур. мазкур ўринда бевосита талаб моҳиятига кўра йўл-йўриқ бериш каби намоён бўлади. бевосита талаб аксарият вазиятларда фарзанд ота-оналарининг фикри ёки маълум фаолиятга нисбатан бетараф муносабатда бўлаётган бўлса қўлланилади. қайд этилаётган жараёнда бевосита талабнинг қуйидаги қоидаларга мувофиқ бўлиши муҳим аҳамиятга эга:

  1. талаб ижобий мазмунга эга бўлиши, болаларни аниқ хатти-ҳаракатларни ташкил этишга йўналтириши, улар томонидан ташкил этилаётган муайян ҳаракатларни таъқиқлаш ёки тўхтатишга хизмат қилмаслиги лозим. албатта, тарбия жараёнида маълум таъқиқлардан болалар белгиланган ижтимоий хулқ-атвор қоидаларни бузганларида самарали фойдаланиш зарур. бироқ талабларнинг фақатгина таъқиқлардан иборат бўлиши педагогик жиҳатдан нотўғридир. талабларнинг қўйилишидан кўзланган асосий мақсад улар эътиборига болаларнинг ижобий хулқ-атвори ва фаолияти учун ҳаракат дастурининг берилиши билан тавсифланади.

  2. бевосита талаб аниқ мақсадга йўналтирилган, тўлақонли ифодаланган мазмунга эга, аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. дастлабки пайтларда болаларнинг янги ҳаракатларини рағбатлантирганда талаб йўл-йўриқ бериш билан қўшилиб кетгандай бўлади. бундай ҳолат талаблар мазмунини соддалаштириб, моҳиятини аниқ ёритиб беради;

3) ота-оналар томонидан ифодаланаётган ҳар бир оқилона талаб, албатта, бажарилиши, якунига етказилиши керак.
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир янги талабнинг бажарилиши ота-оналар томонидан қўйилувчи навбатдаги талабларининг кучи ва таъсирчанлигини оширади, болада ота-онасининг иродасига онгли ёндашиш одатини шакллантиради. ҳар бир бажарилмаган талаб эса, аксинча, навбатдаги талабларнинг самарадорлигини пасайтирди.
Бевосита талабларнинг ижроси ҳақида сўз юритилганда, уларнинг қатъий, ишонарли оҳангда баён этилиши муҳим эканлигига эътиборни қаратиш талаб этилади. у вазмин, жиддий ҳолатда ифода этилиши, бақириққа, болани ҳақорат қилишга айланиб қолмаслиги керак.
Билвосита талабларда ота-оналарнинг мақсади тўғридан-тўғри ифодаланмай, балки, бир қадар яширин тарзда бўлади. талабаларни қўйишда рағбатлантиришдан ҳам фойдаланилади. рағбатлантириш омили сифатида фақат талабнинг ўзидан эмас, балки бир қатор психологик омиллар, яъни, боланинг ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, ҳаётий эҳтиёжлари ва қизиқишларига таянилади. бевосита талабларни моҳиятига кўра қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Ота-оналарнинг фарзандларига бўлган ижобий муносабатини ифодаловчи талаблар. булар – илтимос, ишонч, маъқуллашдир. айни ўринда уларни ижобий талаблар дея номлаш мумкин.

2. Ота-оналарнинг болаларга бўлган муносабатини яққол ифодаловчи
ҳамда фарзандларни муайян фаолиятга рағбатлантирувчи муносабатлар моҳиятини ёритувчи талаблар. булар – маслаҳат, шаъма, шартли талаб ва ўйин шаклидаги талабдир.
3. Болаларнинг у ёки бу ахлоқий хислатларига салбий муносабатни намойиш этувчи талаблар. булар – ишончсизлик билдириш ва дўқ қилишдир. уларни салбий талаблар деб аташ мумкин.
Талаб мазмун жиҳатидан ҳам, шакл жиҳатидан ҳам ривожланиб боради. юқорида айтиб ўтилганидек, педагогик вазиятлар ўзгармас ҳолат эмас, улар доим ўзгариб туради. у ёки бу методларни татбиқ этиб, болалар фаолиятида муваффақиятга эришар эканлар ота-оналар мавжуд вазиятнинг зарур йўналишида ривожланишини бошқаради. ота-она бевосита талабларни қўяр экан, болалар билан муайян муносабатларга киришади ва айни вақтда уларда бажариладиган фаолиятга муносабатни шакллантиради. шу билан у бевосита талабларнинг муваффақиятли татбиқ этилиши учун шарт-шароит ҳозирлайди.
Шу билан бирга, тарбия жараёнида ижобий талаблардан кўпроқ фойдаланилаётган оилаларда ота-оналарнинг болаларни ҳурмат қилишлари, уларга нисбатан меҳрибон эканликларига гувоҳ бўлдик. шунингдек, бундай оилаларда болалар томонидан ота-оналар томонидан билдирилаётган кўрсатмаларнинг аниқ бажарилиши кузатилди. аксинча, салбий методларни суиистеъмол қиладиган ота-оналарни болалар ҳурмат қилмайдилар, оилада интизом мавжуд эмас, тарбиявий жараён самарали ташкил этилмайди.
Бу албатта, тасодифий эмас. болаларга ижобий муносабатда бўладиган, уларга бўлган муносабатларини ишонч билан ифодалайдиган ота-оналарнинг ўз фаолиятларидан қониқиш ҳосил қилади. бундай муҳитда болалар билан ота-оналарнинг самимий муносабатлари ривожланади. ва аксинча, ота-она болалар фаолиятини назорат қила олмаса, уларда маънавий-ахлоқий сифатларни, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этиш кўникмаларини шакллантира олмасалар тарбияси самарадорлиги тўғрисида сўз юритиш бефойдадир. бундай оилаларда тарбиявий жараён доимий дўқ-пўписа, асабийлик асосида ташкил этилади.
Шундай қилиб, оила муҳитида тарбия методларидан самарали фойдаланиш, болаларни ижтимоий-фойдали меҳнатга ўргатиш алоҳида ўрин тутади. шунинг учун ҳам болалар билан яхши муносабат ўрнатиш учун ижобий методларни кўпроқ ва салбий методларни камроқ ишлатиш зарур.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish