O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


-Мавзу: ОИЛАДА БОЛАЛАР БИЛАН МУЛОҚОТНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ



Download 0,5 Mb.
bet47/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

10-Мавзу: ОИЛАДА БОЛАЛАР БИЛАН МУЛОҚОТНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


РЕЖА:

  1. Мулоқот” тушунчасининг моҳияти.

  2. Оиладаги шахслараро мулоқот услублари ва уларнинг ўзига хосликлари.

  3. Оилада болалар билан мулоқотни йўлга қўйишнинг ўзига хос педагогик-психологик жиҳатлари.

Таянч тушунчалар: мулоқот, мулоқот услублари, оилавий муносабатларда қўлланиладиган мулоқот услублари, оилада болалар билан мулоқотни йўлга қўйиш, оилада болалар билан мулоқотни йўлга қўйишнинг ўзига хос педагогик-психологик жиҳатлари.
Назорат саволлари:
1. Оила педагогикаси фанининг предмети нималардан иборат?
2. Оила педагогикаси фани ўз олдига қандай вазифаларни қўйишини тушунтиринг.
3. Оила педагогика фанини билан умумий педагогика ўртасида қандай узвий алоқадорлик мавжуд?
4. Оила педагогикаси фани ва психология фани ўртасида ҳам алоқадорлик борми?
5. Оила педагогикаси қандай методлардан фойдаланишини изоҳланг.
6. Оила педагогикаси фан сифатида қандай ривожланди?

Мулоқот” тушунчасининг моҳияти. Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир.


Дарҳақиқат, оила ҳар бир шахсда илк ёшлигидан бошлаб шаклланадиган инсоний фазилатлар, эзгу-истаклар, қадриятлар такомил топадиган, минг йиллар давомида шаклланган ўзбек халқининг қадриятлари ва маънавий мероси равнақини таъминловчи тарбия масканидир. “Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган”. Бола шаклланишининг илк мактаби эса ота-онанинг ўзаро муносабатлари мажмуи бўлиб ҳисобланади. “Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало кўз ўнгимизда она сиймоси шаклланади. Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил – она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир”. Ота-оналар муносабатларда намоён бўлувчи ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий тоифадаги қадриятлар уларнинг ўзаро муносабатларида уйғунлаша бориб, оилада ўзаро муносабатлар маромини вужудга келтиради. Оиладаги ушбу ижтимоий жараён ёш авлоднинг моддий олам, ижтимоий турмуш ҳақидаги тасаввурлари, нуқтаи назарлари, тушунчалари, дунёқарашлари ва шарқона одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга амалиётда риоя этишнинг тўғри йўл-йўриқларини кўрсатади. Ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ-атвори дастлаб оилавий муносабат маданиятида шаклланади).
Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр-хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган. А.Фитрат интизомлиликнинг ижтимоий моҳиятини таърифлар, ўзининг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида шундай деб ёзади: “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззат, албатта, шу халқнинг ички интизом ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли қв мунтазам бўлади”88.
Ўз-ўзидан равшанлашадики, оилавий тартиб-интизом муаммолари унинг хуқуқий вазифаларини белгилайди. Бунда энг муҳими, оиланинг ҳар бир аъзосига хос ички нтизом маданияти, ўз бурчи ва маъсулиятинианглаши билан бирга улар оилавий муҳитда ўз ўрнини белгилай олиши, оилавий муносабатларни ҳурмат қила билиши, оила иқтисодий имкониятларини ҳисобга олиши, оила шаънини шарафлаши, хуллас, оилада ўз шахсий ҳаловатини ҳис қилмоқ учун ҳалол ва самимий бўлмоққа эришиши зарур89.
Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолоти учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Республика психологлари томонидан ўзбек оилаларига хос муаммоларни ўрганиш юзасидан бир қатор илмий изланишлар олиб борилган. Ана шу илмий ишларда оила-никоҳ муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ўзбек оилаларидаги миллий ўзига хослик, ундаги низолар ва уларни келтириб чиқарувчи муҳим сабаблар, ажралишлар ва уларнинг салбий асоратлари каби бир қатор масалалар ҳар томонлама ўрганилиб таҳлил қилинган.
Бироқ, юқоридаги илмий изланишларда оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари махсус тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Аслида оилавий турмушда юзага келадиган муаммолар, ҳатто оиланинг бузилиши ва унинг салбий асоратлари, ҳамма-ҳаммаси ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг натижаси эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бундан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, оила барқарорлиги, бахтли ва фаровон турмуш кечириш, албатта, шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли, айнан шу муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади.
Оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. хусусан, фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ҳамда фаолиятлари доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари мазмунан бойиб боради, реал ҳаёт моҳиятини чуқурроқ англаш, яъни, фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини куриш ҳолати рўй беради.
“Мулоқот” тушунчаси луғавий жиҳатдан араб тилидан таржима қилинганда “учрашиш”, “кўришиш”, “қабул қилиш”90 деган маънони англатади. мазмунан эса мулоқот “икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг ўзаро бир-бирига таъсири этиши” ҳисобланади.
Ҳар бир шахс “мулоқот жараёнида ижтимоий тажриба, таълим-тарбия, турли муносабатлар, ахлоқий меъёрлар ғоя ва мафкура омиллари таъсирида яшаб ижтимоийлашади ва шахс сифатида камолотга етади. кишилар ўртасидаги ўзаро мулоқот педагогик-психологик фанларнинг асосий категорияларидан бири ҳисобланиб, у ўз ичига шахслараро муносабатнинг энг муҳим механизмларини қамраб олади”91.
Мулоқот – 1) кишиларнинг ўзаро алоқаси, бир-бирларига таъсир кўрсатишлари кишилар ўртасидаги алоқани тиклаш ва ривожлантириш жараёни;
2) кишиларнинг бир-бирларига таъсир кўрсатиши асосида улар ўртасида рўй берадиган ахборот алмашинуви92.
Психология фанида муомала категорияси кенг маънода тушунилади ҳамда ҳамкорлик фаолиятининг ички алоқасини мужассамлаштириб, ўзаро таъсир ва ўзаро муносабатни акс эттиради ва ижтимоий процессуал фаолиятни ифодалайди.
Оила шароитида ота-оналарнинг ўзлари атрофдагилар билан ижобий мулоқот қила олиш кўникмаларига эга бўлишлари ҳамда фарзандларда ҳам жуда ёшликдан мулоқот маданияти сифатларининг шаклланиб боришига эътибор қаратишлари зарур.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish