11-Мавзу: ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ, ЎҚИТУВЧИЛАР, ГУРУҲ РАҲБАРИНИНГ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН ОЛИБ БОРАДИГАН ИШЛАРИ ШАКЛ ВА МЕТОДЛАРИ
РЕЖА:
1. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги концепцияси ва унинг моҳияти.
2. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини амалга ошириш механизми.
3. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида ташкил этиладиган педагогик фаолият мазмуни.
4. Оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам.
Таянч тушунчалар: оила, маҳалла, таълим муассасаси, таълим муассасасининг оила билан олиб борадиган фаолияти, оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги.
Назорат саволлари:
1. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги концепциясининг мақсади нимадан иборат?
2. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида қандай тамойиллар асосида йўлга қўйилади?
3. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигига эришиш қандай босқичларда амалга оширилади?
4. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги қандай механизмга асосланади?
5. Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги негизида қандай тадбирлар уюштирилади?
6. Оилаларга қандай ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатилади?
Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги концепцияси. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаган мамлакатимизда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги ва унда шахс тарбиясига катта таъсир кўрсатувчи миллий қадриятлар йил сайин қадр топиб, нуфузи ошиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби давлатимиз томонидан ижтимоий институтларга ҳар томонлама эътибор қаратилаётган бўлса, иккинчи томондан мустақиллик берган имконият туфайли қўлга киритилган миллий қадриятларнинг қайта тикланаётганлигидир. Шу маънода олиб қаралганда, ижтимоий иноститутлар ва унинг муаммолари бўйича илмий асосланган тадқиқотларнинг юзага келиши долзарб аҳамиятга молик бўлиб қолаверади.
Тарбия жараёни иштирокчилари саъйи ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида 1993 йилда ишлаб чиқилган “Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги” Концепцияси ёшларни истиқлол ғояларига садоқатли, маънавий баркамол, ватанпарвар қилиб тарбиялашда кенг жамоатчилик фаолиятини мувофиқлаштириш борасида дастуруламал бўлди.
“Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги” Концепциясининг асосий мақсади ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда ўзбек халқининг бой миллий, маданий, тарихий анъаналари, урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш, ота-оналар, педагоглар ва маҳалла фаолларининг умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни ошириш, республика фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштиришдан иборатдир.
Концепцияда жамият тараққиётининг маънавий-ахлоқий негизи бўлган миллий ва умуман инсоний қадриятлар, миллий ва умуминсоний тарбиянинг ўзаро алоқаси ҳамда муҳим йўналишлари белгилаб олинган. Чунончи, маҳалла, оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигида миллий тарбия йўналишда ёшларнинг ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидойилик каби фазилатларни ўзлаштира олишлари зарурлиги кўрсатилган бўлса, умуминсоний йўналишда ҳамкорликдаги педагогик фаолиятнинг ҳуқуқ, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия соҳаларини қамраб олиши муҳим эканлигига эътибор қаратилган.
Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида қуйидаги тамойиллар асосида йўлга қўйилади:
1. Таълим ва тарбия соҳасида ҳамкорлик жараёни
иштирокчилари ҳаракатларининг иш бирлиги.
2. Тарбияланувчига ҳурмат ва талабнинг уйғунлиги.
3. Ҳамкорлик жараёни субъектларининг тенг
ҳуқуқлилиги ва юксак масъулияти.
4. Фаолият жараёнида миллат ва давлат манфаатлари устуворлиги.
5. Ҳамкорликнинг илмий асосланганлиги.
Концепцияда ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигига эришиш муайян босқичларда амалга оширилиши кўрсатилган. Улар қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |