“маърифат” атамаси эса машҳур файласуф Иммануил Кантнинг “маърифат
нима?” номли мақоласида (1784 йил) “маърифат” деганда инсон ақл-
идрокининг кучига ва билимлари тантасига чексиз ишонч даври англаши деб
таъриф берди.
Маърифатли – билимли, муайян соҳада маълумоти бор дегани бўлиб
инсонпарварлик маънавият заминидагина ўз моҳиятига эга бўлади.
Кишиларнинг билимини, маданиятини оширишга қаратилган
таълим-тарбия
ҳам маърифат деб қаралади. Бу сўз илму урфон маъноларида ишлатилади.
Маърифатни ҳаётга
сингдириш, билим ва маданиятнинг қўшма
мазмуни
бўлиб, маориф эса ана шу мазмунни ёйиш қуроли, воситасидир.
Маориф
асосан умумий ва ўрта махсус билим берувчи мактаб ва ўқув
юртлари
тармоқларини қамраб олади. Маърифат тушунчаси эса кенгроқ бўлиб, билим
ва маданиятни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари ва соҳаларини ўзида
қамрайди.