O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi


ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ВА ҚОЗОҒИСТОННИНГ БИРИНЧИ



Download 300,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana24.02.2022
Hajmi300,74 Kb.
#217136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
37-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

 
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ВА ҚОЗОҒИСТОННИНГ БИРИНЧИ 
ПРЕЗИДЕНТИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ 
КЎРИБ ЧИҚДИЛАР 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни 
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон 
Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 


Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити 
билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-
осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. 
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб 
масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр 
алмашилди. 
Турли даражалардаги фаол ва самарали икки томонлама мулоқотлар 
туфайли ҳамкорлик ижобий суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан 
қайд этилди. 
Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ўсди. Ўтган 
ойда чегараолди ҳудудлардан бирида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 
халқаро марказ қурилиши бошланди. 
Устувор инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда 
тайёрлаш ва амалга ошириш, жумладан, Учқудуқ–Қизилўрда автомобиль ва 
темир йўллари ҳамда Туркистон-Тошкент тезюрар темир йўлини қуриш 
ишлари олиб борилмоқда. 
Икки мамлакат ҳудудлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, маданий-
гуманитар алмашинув борасидаги муҳим дастурлар давом эттирилмоқда. 
Ўзбекистон Президенти ва Элбоши биродар халқлар ва мамлакатлар 
ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва 
шериклик руҳидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ва 
ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини алоҳида 
таъкидладилар. 
 
ПРЕЗИДЕНТ: БИЗ – БУГУНГИ МИННАТДОР АВЛОДЛАР ЖАСУР 
ОТАЛАРИМИЗ БИЛАН УМРБОД ФАХРЛАНАМИЗ 
 
Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига 
бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон 
урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, 
бутун халқимизни табриклади. 
– Бугунги шонли санани биз доимо чексиз қувонч ва чексиз изтироб 
билан нишонлаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев. 
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг катта, энг машъум 
қирғиндир. Олти йил давом этган бу урушда ўша пайтда дунёдаги 73 та 
давлатдан 62 таси, Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи иштирок этган. Европа, Осиё 
ва Африка қитъаларидаги 40 та давлатни бевосита қамраб олган қуролли 
тўқнашувларга 110 миллион киши сафарбар этилган ва жами 70 миллион киши 
ҳалок бўлган. 
Бу урушда қатнашган, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган ота-
боболаримиз ва момоларимизнинг беқиёс мардлик ва матонати инсоният 
тарихига буюк саҳифа бўлиб ёзилган. 
– Биз – бугунги миннатдор авлодлар сизлар каби жасур оталаримиз билан 
умрбод фахрланамиз. Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда сизларнинг жанг 
майдонларидаги буюк қаҳрамонлигингиз, урушдан кейин мамлакатни тиклаш 
ва ривожлантириш йўлида қилган фидокорона хизматларингиз учун барчамиз 


бош эгиб таъзим қиламиз. Орадан яна қанча йиллар, асрлар ўтмасин, 
сизларнинг фашизмга қарши кўрсатган матонатингизни халқимиз ҳамиша 
қалбида, хотирасида сақлайди, бу жасорат ёшларимиз учун абадий ибрат 
намунаси бўлиб қолади, – деди Президент. 
1941 йил арафасида республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд 
бўлган. Уруш бошланиши билан, шундан қарийб 2 миллиони фронтга отланган. 
Бу қаҳрамон инсонларнинг 500 мингдан зиёди жангларда ҳалок бўлган. 
– Биз бу рақамларни ҳар йили қайта-қайта эсга оламиз. Булар шунчаки 
оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида муштипар оналаримиз, момоларимиз, 
мард ва жасур оталаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу ва ҳасрат 
мужассам. Бу дарду аламларни ҳеч қандай рақам, ҳеч қандай сўз билан 
ифодалаб бўлмайди, – деди давлатимиз раҳбари. 
Урушдан жабр кўрган 1 миллион 500 мингдан ортиқ кексалар, аёллар ва 
болалар республикамизга кўчириб келтирилган. Уларнинг 250 мингдан зиёди 
ота-онасидан айрилган болалар эди. 
– Эл-юртимиз мудҳиш уруш йилларида ўзининг юксак гуманистик 
фазилатларини намоён этди. Ўзбекистонга олиб келинган турли миллатга 
мансуб минг-минглаб инсонларга бошпана берди, меҳр-шафқат, одамийлик 
кўрсатиб, энг сўнгги нонини ҳам улар билан баҳам кўрди. Халқимизнинг 
бундай улкан жасорати, олижаноблиги бутун дунёда ҳурмат-эътирофга сазовор 
бўлди. Ва бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди, – деди Шавкат 
Мирзиёев. 
Уруш фожиаларидан сабоқ чиқариб, тинчлик учун курашиш бугун ҳар 
қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистон ўз 
стратегиясига мувофиқ, тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро 
тотувликни асраш, давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлидан 
боради. 
Тадбир телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. 
Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги байрам 
иштирокчилари, нуронийлар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди. 
Шавкат Мирзиёев тадбирга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан 
саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. 
Кексалар мамлакатимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик 
тилаб дуолар қилди. 
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт 
дастурини томоша қилди. 

Download 300,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish