Қаҳрамон оталаридан ўрнак ва намуна олиб, улар билан доимо
фахрланиб яшайдиган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди ва ўзининг эзгу
мақсадларига албатта етади.
Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!
Сиз, азизларни бугунги қутлуғ байрам – Хотира ва қадрлаш куни билан
яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Мана шу имкониятдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган яна бир улуғ
айём – муқаддас Рамазон ҳайити билан ҳам барчангизни самимий муборакбод
этаман.
Хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахту саодат
тилайман.
Халқимиз ва бутун инсоният учун буюк Ғалаба келтирган барча жасур
жангчиларимизга шон-шарафлар бўлсин!
Тинчлик ва озодлик йўлида ўз азиз жонларини фидо этган қаҳрамонлар
хотираси ҳамиша барҳаёт бўлсин!
Барча эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Доимо соғ-саломат бўлинг, азизларим, қадрдонларим!
УШБУ ҲАФТА “АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ”
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЁРДАМЧИ
МАТЕРИАЛЛАР
Мавзу: “Ислом маърифати”
Ислом сўзи луғатда бўйсуниш ва тинчлик маъноларини англатади. Бу
икки тушунча ўзаро боғлиқдир. Қаерда белгиланган меъёрларга бўйсуниш
бор, ўша ерда тинчлик бор. Қайси жойда итоатсизлик, исёнкорлик ҳукмрон у
ерда зиддият, нотинчлик, ҳатто уруш...
Бугун айрим хориж ўлкаларда кузатилаётгнан гуруҳбозлик ва
ихтилофлар, тўқнашув ва қарама-қаршиликлар айнан бўйсунмаслик ва
исёнкорликнинг аянчли оқибатидир. Бинобарин, ислом итоатдир, исёнкорлик
эмас. Тинчликдир, урушқоқлик эмас. Омонликдир, даҳшат солувчилик эмас.
Бағрикенгликдир, тарафкашлик эмас. Дўстликдир, тарқоқлик эмас.
Бунёдкорликдир, ялқовлик эмас. Ватанпарварликдир, бузғунчилик эмас.
Меҳр-муҳаббатдир, қаҳр-адоват эмас. Маърифатдир, жаҳолат эмас. Зиёдир,
зулмат эмас....
Ислом динининг асрлар давомида башариятни эзгуликка, маърифатга
чорлаб келаётган, йиллар давомида ҳаётбахш маънолари кишилар қалбидан
ўрин олиб, тарихнинг турли мураккаб онларида ҳам беназир ҳамдам, дилларга
малҳам бўлиб, ҳазрат Навоий таъбирлари билан айтганда, турмушига рўзғор
сафолигини, дунёқарашига ҳидоят зиёсини олиб кираётган тушунчаларини
исломий қадриятлар деб атаймиз.
Бу қадриятлар имон, эътиқод, виждон, диёнат, маънавият каби ўлмас ва
енгилмас туйғулар самарасидир. Бу қадриятлар олий даражадаги одоб-ахлоқ,
чуқур билим ва маърифат тақозосидир. Бу қадриятлар тинчликсеварлик
ва сулҳпарварлик, ҳақсеварлик ва инсонпарварлик, ватансеварлик ва
халқпарварлик, билимсеварлик ва маърифатпарварлик, меҳнатсеварлик ва
бунёдкорлик каби бугун умуминсоний дея эътироф этилган, жаҳон тамаддуни
тараққиётига бемисл улуш қўшган анъаналар ҳосиласидир.
Ислом
таълимотининг
моҳиятида
юксак
ахлоқий
қадриятларни муҳофаза қилиш ётади. Масалан, Қуръони карим ва ҳадиси
шарифларда ота-онага яхшилик қилиш таъкидланган. Бу қадрият савоби улуғ
амаллардан ҳисобланади. Шоир таъкидлаганидек, “Отанг билан онанг қалби
ўтар Каъба тавофидин, Алар кўнглини шод этсанг бу хизмат ҳам ибодатдир”.
Исломдаги беш асоснинг моҳиятига эътибор қаратилса уларнинг барчаси
инсоният учун қадрият ҳисобланган эзгуликларга чорлаши маълум бўлади.
Масалан, имоннинг энг кичик белгиси йўлдан кишиларга озор берадиган
нарсани олиб ташлаш дейилади. Инсонлар учун йўл қуриш ёхуд йўлларни
обод қилиш қадриятига имон белгиси сифатида қаралган.
Ислом асослари инсониятни фаҳш ва бузғунчи ишлардан қайтариши
қайд этилган. Савоб учун очлик ва ташналикни ирода қилса-ю,
ёмонликлардан тийилмаса, бундай машаққатдан ҳеч қандай манфаат йўқлиги,
савоб учун улуғ зиёратга борса-ю аммо тилини бузуқ сўзлардан, ўзини фисқу
фужур ишлардан тиймаса ҳатто узоқ давом этган сафаридан ҳам фойда
бўлмаслиги таъкидланган. Даромадини қирқдан бирини эҳтиёжманд
кишиларга бераман деса-ю, бу даромад нопок йўллардан келган бўлса, ёхуд
нопок йўлларга сарфланса, савоб қиламан, деб гуноҳ ва жиноятга ботиб
кетиши ҳақида огоҳлантирилган. Демак, исломда савоб ва қадрият
тушунчалари ўзаро чамбарчас боғланган.
Исломий қадриятлари орасида биринчи ўринда турувчи бу албатта
имондир. Имон барча эзгуликлар манбаи, яхшилик ва гўзаллик асоси сифатида
қаралади. Мўмин сўзининг маъноси – имонли, имон эгаси деганидир.
Ҳалоллик, поклик, ҳаё, вафо, тўғрисўзлик, садоқат сингари барча маънавий
фазилатлар имоннинг бўлаклари сифатида талқин этилади. “Имон етмишдан
ортиқ бўлаклардан ташкил топган, ҳаё имоннинг бўлагидир” дейилади ҳадиси
шарифда.
Ўзини имонли деб ҳисобловчи ҳар бир инсон атрофга фақат эзгулик
соғиниши ва кишиларга озор берадиган ишларнинг барчасидан ўзини тийиши
лозим. Бу борада авлиёлар авлиёси, мутафаккирлар мутафаккири, шоирлар
султони бўлган Алишер Навоий инсониятга ибратдир. Алишер Навоийнинг
умрини буюк ишларга бағишлашига сабаб бўлган туйғу комил имон эди.
Шунинг учун ҳазрат: “Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглимға сол,
Айлагил жондин жудо, лек этма имондин жудо” дея муножот қилдилар.
Исломдаги энг муҳим қадриятлардани яна бири ҳалолликдир. Буюк
бобокалонимиз Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Ибодат ўн қисм бўлса, шундан
тўққиз қисми ҳалолликни талаб қилиш, қолган бир қисми бошқа
ибодатлардир” деган фикрлари ҳалоллик мақоми қанчалар юксак эканини
кўрсатиб беради. Ҳалоллик ҳар томонлама покликни ифодалайди. Шу ўринда
яна Навоий ўгитлари ёдга келди. Буюк мутафаккир баркамоллик намунаси
бўлган Фарҳодни тавсифлаб, “Демангким, кўзи поку ҳам сўзи пок, Дили поку,
тили поку ҳам ўзи пок” дейдилар.
Ҳалолликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ўғрилик, порахўрлик,
фирибгарлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш каби бу кишилар мулкига
тажовуз ва хиёнат қилишдан тийилишдир. Ислом таълимотига кўра энг бечора
кимса бу ўзгаларнинг шаъни, соғлиги ва мулкига тажовуз қилган киши
ҳисобланади. Унинг энг бечора дейилишининг сабаби қилган гуноҳи ва
жиноятининг то ўзи зулм қилган кишисининг розилигини олмагунча
кечирилмаслигидандир.
Ҳалоллик муҳимлигидан, унга олиб борувчи воситаларнинг барчаси,
айниқса, меҳнат қилиш, касбу ҳунар билан шуғулланиш ҳам исломий
қадриятлар орасида алоҳида ўрин тутади. Кишилар ҳақига кўз олайтириш,
тамаъгирлик, дангасалик муқаддас динимизга қораланади. Ҳадиси шарифда
“Инсон ўз қўли билан ишлаб топган луқмасидан ширинроқ неъмат йўқ” экани
таъкидланган. Шунинг учун, диёримиздан ўтган буюк аллома ва
мутафаккирлар касбу ҳунар билан шуғулланганлар. Масалан, Тошкентнинг
Ҳастимом — Ҳазрат Имом даҳасига номи қўйилган Абу Бакр Шоший
қаффоллик, яъни қулфсозлик қилганлар. Абу Саъид Харроз косибликни, Абу
Ҳафс Ҳаддод темирчиликни касб қилган бўлсалар, Баҳоуддин Нақшбанд
матога гул солганлар. Диёримиз мусулмонлари амал қиладиган ҳанафий
мазҳаби асосчиси – Имои Аъзам Нўъмон ибн Собит тижорат билан
шуғулланганлар ва ҳоказо кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Исломда инсон ҳақи шунчалар улуғвор мақомдаки, банданинг ҳақига хиёнат
қилиш Яратганнинг ҳақига хиёнат қилишдан оғирроқ ҳисобланади. Чунки
Парвардигор ҳеч нарсага муҳтож эмас, ҳожатлардан пок зот. У ўзининг ҳақини
кечиши мумкин. Аммо, бир инсон бошқа инсонга тажовуз қилса, то ўзи зулм
қилган кимсанинг розилигини олмагунча гуноҳи кечирилмайди.
Шу ўринда, ислом номи билан зўравонлик ва бузғунчилик қилаётган,
минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ёстиғини қуритаётган бузғунчи оқимлар
уммон тубига ботгандек, гуноҳга ботиб кетганларини, кези келганда қилган
қилмишлари учун жавоб бериб, энг хор, энг бечора, энг зор кимсалар
қаторидан ўрин олишларини таъкидлаш ўринли.
Ислом динидаги бугунги кунда долзарб бўлган қадриятлардан бири бу
каттага ҳурмат, раҳбарга итоатдир, қонунга риоятдир. Ҳар бир имонли инсон
ёши улуғларни эъзозлаши, раҳбарларга бўйсуниши, давлат ва жамият қонун-
қоидаларига амал қилиши ўта муҳимдир. Айни пайтда дунёнинг баъзи
нуқталарида юз бераётган парокандалик ва зиддиятнинг, ихтилоф ва
адоватнинг, харобалик ва ҳалокатнинг асосий сабабларидан бири каттага
ҳурмат, раҳбарга ва қонунга итоат тушунчасининг барбод бўлганидир.
“Катталаримизни ҳурмат, кичикларимизга шафқат қилмаганлар биздан эмас”,
“Барака катталарингиз билан бирга”, “Бир қавмнинг мўътабар кишиси келса
сиз ҳам уни иззат-икром қилинг”, “Ким султонни хорласа Аллоҳ уни
хорлайди” мазмунидаги ҳадислар мазкур фикрлар исботидир.
Ислом маданияти - ислом динидаги эътиқод қилувчи халқлар фаолияти
натижасида юзага келган моддий ва маънавий бойликларни акс эттирувчи
тушунчадир.
Моддий
бойликлар
деганда
илм-фан,
адабиёт
ва
санъат, ҳунармандчилик ва меъморчилик каби фаолият натижаси бўлган
йиллар ўтиши билан қадри ошиб борадиган асарлар, ашёлар ва бинолар ва
обидалар тушунилади. Маънавий бойликлар деганда моддий бойликлардан
фойдаланиш асносида юзага келадиган инсоннинг маърифати, ахлоқий
фазилатларини юксалтирадиган, руҳиятига завқ бағишлайдиган, ҳаётга бўлган
муносабатини шакллантирадиган қадрият, анъана ва меъёрларни тушунамиз.
Ислом маданияти мусулмон халқлар томонидан яратилган жаҳон
тамаддуни хазинасидан муносиб ўрин олган беназир илмий асарлар, санъат
намуналари, бетакрор обида ва зиёратгоҳларни, шунингдек, Қуръони карим ва
ҳадиси шарифларда зикр этилган, олимлар, фозиллар, мутафаккирлар
томонидан жамланган, инсоният маънавияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган
имон, виждон, диёнат, ҳалоллик, поклик, бағрикенглик, инсонийлик, меҳр-
оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат каби ахлоқий
фазилатларни ўзида акс эттиради.
Ўзбекистоннинг ислом маданиятига ривожига ўрни беқиёс. Бу диёрдан
чиққан
бухорийлар,
самарқандий,
термизий,
хоразмий,
насафий,
марғиноний, шошийлар асарларисиз ислом илм-фани ва адабиётини тасаввур
этиш маҳол.
Ўзбекистон обида ва зиёратгоҳлари халқимиз маънавиятини
юксалтиришша муҳим омил бўлиши билан бирга дунё аҳлини, хусусан,
диёримизга ташриф буюрувчи меҳмонлар, сайёҳлар ва зиёратчиларни ўзига
ром этиб келмоқда. Ватанимизнинг ислом цивилазицияси ривожидаги беназир
ўрнини ҳисобга олган ҳолда АЙСЕСКО халқаро ташкилоти томонидан 2020
йилда Бухоро ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.
Ислом маданиятининг каттага ҳурмат, кичикка иззат, ота-онага
хизмат,
қариндошларга
оқибат,
кўни-кўшниларга
меҳр-мурувват,
бағрикенглик, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби қадриятлари диёримиз
халқлари ҳаётида муҳим ўрин тутган ва бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга
эга.
Ақл соҳиблари фитратда, яъни ҳар қандай гуноҳдан пок туғилиб, вояга
етиши асносида шаклланади, ўзгаради. Мана шу ўзгариш инсоний танлов
асосига қурилган бўлиб, унинг кейинги ҳаётини белгилаб беради. Инсонда
фақат ота-она ва ватанни танлаш имкони берилмаган. Шундан бўлса керак,
улар мудом қиёсланади. Дин ҳам танловлардан бири ва шунинг баробарида
ҳуқуқ ҳамдир.
Умуман, дин – инсонларни ғоявий мақсадли бирлаштириш усули. У –
мусаффолик манбаи, диллар сокинлиги. Одоб-ахлоқ ва маърифат диндан
бошланади. Дин орқали қалблар яқинлашади, маданиятлар бирлашади. Бугун
маънавият ҳам дин билан чамбарчас боғлиқ экани тобора англаб борилмоқда.
Бугун ер юзида мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 172 мамлакатдан
40 дан зиёдида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади. Ислом
инсонларни сабрга, умидга, эзгуликка тарғиб қилади; тарбиялайди. Ислом
ақидасига кўра, Буюк мутакаллим аллома Абу-л-Муин Насафий ўзининг
“Баҳру-л-калом фи илми-л-калом”, яъни “Калом илмида сўзлар денгизи”
номли асарида таъкидлаганидек, жамиятни қонун бошқариши лозим.
Кўриниб турганидек, ҳар қандай дин ёки миллий маънавиятнинг
бирламчи мақсади эзгуликдир. Шундай экан, фуқароларнинг уларга эътиқод
қилиш эркинлигини таъминлаш, бошқа дин вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини
ҳурмат қилиш қонун асосида мустаҳкамланиши, таъминлашини лозим.
Шундагина жамият тинч, миллат ва элатлар бахтли, тараққиёт бардавом
бўлади. Эътиборлиси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 18-
моддасида ҳар бир инсоннинг фикр, виждон ва дин эркинлиги баён этилган.
2016 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари
кенгашининг “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл”
мавзусидаги 43-сессияси очилиш маросимидаги нутқида бу ғоя “ Бешикдан
Do'stlaringiz bilan baham: |