O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet59/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Назорат саволлари

  1. Энтотроф микоризанинг эктотроф микоризадан фарқи нимада?

  2. Тугунак бактериялар илдизнинг қайси қисмида жойлашган?

  3. Нима сабабдан барча дуккакли ўсимликларнинг органлари органик моддаларга бой?

  4. Нима сабабдан микориза ва тугунаклар симбиотик ҳосилалар ҳисобланади?

Машғулот 32
Новда ва поя
Умумий маълумот
Поянинг баргли қисми новда, унинг барг ўрнашган қисми эса бўғим деб юритилади. Ўсимликнинг ҳар қандай куртаги уч қисмдан; ўсиш нуқтаси, барглар ва қўлтиқ куртакларидан иборат. Бир бўғим билан икинчи бўғим ўртасидаги масофа бўғим оралиғи дейилади. Бўғим оралиғидаги масофанинг катта–кичиклигига қараб, узун ёки қисқа (32–расм) новдалар фарқланади. Барг билан новда орасидаги бурчак барг қўлтиғи деб юритилади. Ҳар қандай ўсимликда асосий новда бошланғич поянинг уруғ куртагидан тараққий этади.
Куртак. Ўсимликлардан ҳар бир новда куртакдан тараққий этади.Асосий поя ва унинг ён навдалари ўзининг уч қисмидан усишда давом этади. Ҳар бир новда учида ўсиш куртаги жойлашган бўлади. Ўсиш тик ҳолда юқорига қараб, илдизга қарама–қарши томонга манфий геотропизм қонунига асосан амалга ошади (37-расм).
Ўсимликнинг ён шохлари баъзан атрофига қараб (мажнунтол, тут, айрим манзарали ўсимлик турлари), айрим ўсимликларда эса новдаларининг бир қисми пастга қараб ҳам ўсади (оқ қайин, оқ акация). Новданинг учида жойлашган қипиқчалар шакдидаги барг бошланғичи билан ўралиб турган куртак учки куртак дейилади. Куртакни ўраб турган барг бошланғичи устма–уст жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири поянинг бўғимида шаклланади. Лекин бўғим орлиғи дастлаб баргнинг шаклланиш пайтида ниҳоятда қисқа бўлганлиги сабабли барглар устма уст,бир–бирининг устига маълум тартибда териб қўйилгандек жойлашади. Бу хусусиятни кўпчилик ҳолларда ғалла ўсимликларда кузатамиз.
Поянинг уч қисмида ўсиш конуси бирламчи меристема тўқималаридан шаклланган бўлиб, бироз букланган ва устма–уст жойлашган барглар билан ҳимоя қилинади. Ўсиш конусининг туб қисмида майда–майда қабариқлар ҳосил бўлади. Улардан ён барглар шаклланади. Ҳар қандай барг бошланғич ўсиш конуси тубида жойлашган дўнгликдан вужудга келади. Бу дўнгликлар меристема тўқимасининг сирт қатламидан вужудга келади. Бирламчи дўнгликлар новда ҳосил қиладиган куртаклар шаклланади. Барг қўлтиғидаги куртаклар ҳам тузилишига кўра учки куртакларга ўхшаш. Ўрта иқлимли минтақада тарқалган ўсимлик куртаклари бир неча ой давомида этадиган тиним даврини ўтайди. Эрта баҳорда уларнинг бир қисмидан (генератив куртаклар) гул ҳосил бўлади ва иккинчи қисмидан (вегентатив куртаклар) новда шаклланади. Қишки ноқулай шароитда бу куртаклар бир неча қават оч қўнғир рангли қипиқлар билан қопланган бўлади. Бу қипиқлар қалин қопланган, склереид тўқималарга бой, айрим ҳолларда пўккаклашган, баъзан ички томондан туклар билан таъминланган бўлади. Бу мосланишлар сув буғлатишни минимал даражага қадар камайтириш, куртакни совуқ уришидан ва қушлар чўқиб зарарлашидан сақлаш вазифасини бажаради. Эрта баҳорда куртаклар уйғониб, илдиз, поя ва новдалари пўст қисмидаги запас ҳолдаги озиқа моддалар ҳисобига ўса бошлайди.
Шохланиш. Ўсимлик бутун ҳаёти давомида тўхтовсиз ўсиши туфайли шохланиш содир бўлади. Ён шохлар новдаларнинг ўсиши натижасида шаклланади. Асосий ва ён новдалар бир хилда шаклланиб боради. Ён новда ҳам асосий новда сингари ўзининг куртаклари ва ён куртакларига эга. Ён новда ҳам ўз навбатида асосий пояга нисбатан 3–4 тартиб новдалар ҳосил қилади. Шунга кўра, поя, ўз поя, ён поя шохлар эса 2–3–4 ва ҳоказо тартибли ён шохлар деб юритилади. Шохланиш турли–туман ўсимлик турлари учун хос бўлиб, ўз қонуниятларига эга. Шохланишнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади (38-39-расм).

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish