O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet67/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Буғдой пояси.

Буғдой пояси бузина орасига буғдой поясининг бўғин оралиғи қисмидан бир бўлагини қистириб, кўндалангига юпқа қилиб кесилади ва ундан препарат тайёрланади. Препаратнинг бир томчи сувли буюм столчасига қўйиб, флороглюцин ва HCI эритмаси томизилади ва ёпқич ойна билан ёпиб, микроскопда кузатилади. Доимий препаратдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Микроскопнинг кичик қилиб кўрсатадиган объективида кузатилганда механик тўқиманинг қалин қатлами эътиборни тортади. Унинг бўртиб чиқиб тўрган (дўнглик) жойлари эпидермага қадар боради. Бу дўнгликлар орасида хлоренхима жойлашган. Хлоренхима устида устица (лабча) аппарати жойлашганлигини кўриш қийин эмас. Қарриган (пишган) пояларда уларнинг пўсти ёғочланганлиги туфайли хлоренхимали паренхима йўқ ва бирламчи пўст аниқ кўринмайди. Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган объективида кузатилганда механик тўқималарга ёпиқ коллатерал ўтказувчи най боғламлари ёндош ҳолда жойлашганлигини кузатилади. Марказга яқин анча катта най боғламлари жойлашган ва уларни склеренхима ўраб туради. Най боғламлари орасида катта ҳужайрали паренхима жойлашган. Поя марказида ўзак сақланмаган. Ўсиш пайтида уларнинг ҳужайралари ёрилиб, бўшлиқ ҳосил бўлади. Бундай поялар қўнғирбошдошлар (Poceae) оиласига мансуб кўпчилик ўсимликлар учун ҳос. Шунинг учун ҳам бу ўсимликларда гулсафсар ўсимлиги нисбатан ўтказувчи най боғламлари кам. Улар шахмат шаклида икки, айрим ҳолларда уч қатор жойлашади. Кузатилганларнинг сурати чизилади.
3. Маккажўхори пояси.
Поянинг кўндалангига кесимидан тайёрланган препарат маккажўхорининг ҳали қуриб улгурмаган кўк поясидан тайёрланади ёки тайёр препаратдан фойдаланилади.
Микроскопнинг кичик қилиб кўрсатадиган объективида кузатилганда поянинг марказида бўшлиқ йўқлиги куринади. Унинг марказий қисмини асосий паренхима эгаллаган. Ўтказувчи най боғламлари гулсафсар поясидагидек жойлашган. Хлорофилл паренхимаси юпқа қатлам ҳосил қилган ҳолда эпидермис остида жойлашган. Қариган, яъний қурий бошлаган пояларда ҳужайра девори ёғочлашган. Бирламчи пўст буғдой пояси сингари аниқ эмас эканлиги кузатилади.
Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган объективида ўтказувчи най боғламлари бир паллалилар учун ҳос характерли тузилишга эга. Аниқлаш жоизки, флоэмада луб паренхимаси йўқ. Элаксимон найлар ва уларга ёндош ҳужайралар элаксимон кўринишида. Ксилема иккита ёнма–ён радиал жойлашган катта (юғон) ўтказувчи найларга эга. Ксилеманинг ички томонида флоэма жойлашган флоэмани ярим доира шаклида ксилема ўраб туради. Ўтказувчи най боғламлари склеренхима билан ўралган.
Кесманинг сурати чизилади ва тавсифи батафсил ёзилади.



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish