O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet75/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Амалий машғулот учун
Зарур материаллар:

  1. Вегетацияси давом этаётган олма, анор, ўрик, тол, маккажўхори, буғдой, анжир, қарағай ва бошқа маҳаллий муҳитда ўсадиган ўсимликларнинг эндигина узиб, сувга солиб қўйилган барги.

  2. Барг кўндаланг кесимидан тайёрланган доимий препарат.

  3. Флороглюцин, HCI, глицерин.

Топшириқ.

  1. Юқорида номлари келтирилган ўсимликларнинг барг кесимидан препарат тайёрланг ва ички тузилишини ўрганинг.

  2. Маккажўхори ва буғдой баргининг ички тузилишини ўрганинг.

  3. Мевали дарахтлардан ўрик ва олма баргининг ички тузилишини ўрганинг.

  4. Очиқ уруғли (Нинабаргли) дарахт–қарағай баргининг кўндаланг кесимидан препарат тайёрланг ва ички тузилишини ўрганинг.

  5. Кузатилган объектларнинг суратини чизинг, ҳарактерли қисмини белгиланг ва тавсифини ёзинг.

Ишнинг бориши.
Баргнинг кўндаланг кесмидан препарат тайёрлаш учун олма, беҳи ёки ўрикнинг барги бузинанинг ўртасига жойлаштирилади ва баргнинг уч қисмига яқин жойдан бир нечта жуда юпқа кесма тайёрланади. Тайёрланган кесмани буюм ойнасига қўйиб, устига бир томчи сув томизилади. Устидан ёпқич ойна билан ёпиб, микроскопнинг кичик қилиб кўрсатадиган объективида унинг юпқа қисми танлаб олинади. Шундан сўнг лигнин реакцияси ўтказилади ва бир томчи глицерин томизиб, ёпқич ойна билан ёпилади. Шундан сўнг кузатиш бошланади. Амалий ишда тайёр препаратдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган объективда кўзатилганда барг уст ва ост томонидан эпидерма билан қопланганлигини кўриш мумкин. Устки ва остки эпидерма орлиғида таркибида хлорофилл мавжуд тўқима жойлашган. Бу мезофилнинг ассимиляцион паренхимасидир. Мезофил ҳужайралари орасида бир–биридан анча узоқликда ўтказувчи най боғламлари жойлашган (–расм). Барг контури, ўтказувчи най боғламлари атрофида жойлашган тўқима, эпидерма сурати чизилади ва тавсифи батафсил ёзилади.
Шундан сўнг барг шапалоғи тўқималарини батафсил ўрганишга ўтилади. Аввал баргнинг устки эпидермаси ўрганилади ва уни барг ости эпидермаси билан таққосланади. Кузатиш жараёнида устки эпидерма пўсти ҳужайраларининг пўсти қалин эканлиги, унда кутикула мавжудлиги ва лабчалар тўлиғича йўқлигига эътибор берилади. Кейин мезофил ўрганилади. Эпидерма остида икки қатор устинсимон ҳужайралар жойлашганлиги эътиборни жалб қилади. Улар узунчоқ шаклга эга, зич жойлашган устисимон паренхима бўлиб, баргнинг шу қисмида фотосинтез жараёни боради.
Остки эпидерма устида юмалоқ, у қадар зич жойлашмаган ҳужайралардан иборат лабсимон паренхима жойлашган. Мезофил устунсимон ва лабсимон ҳужайралардан шаклланган барглар дорзовентрал барг деб юритилади. Баргнинг остки қисмининг асосий функцияси сув буғлатиш ва газ алмашинувидан иборат. Ўтказувчи най боғламларини баргнинг асосий нерв толасида шрганган маъқул. Чунки нервларнинг шохланган қисмида флоэмани кузатиш жуда қийин. Асосий нерв устки эпидермадан остки эпидермагача бўлган барг йўғон қисмини деярли тўлиқ эгаллайди. Микроскопда ксилема аниқ кўринади. У ўтказувчи элементларнинг тўғри қаторларидан иборат бўлиб, ёғоч паренхимаси билан навбатлашган. Ксилема билан ёнма–ён флоэма жойлашганлиги кузатилади. Ксилема барг мезофилининг уст томони, флоэма эса унинг ост томонида жойлашганлигига эътибор берилади. Ксилема ва флоэма фақат шундай жойлашган ҳолдагина баргнинг ўтказувчи найлари поянинг ўтказувчи найлари билан туташа олади. Пояда қонуний равишда ҳамма вақт ксилема марказда, флоэма эса сирт томондан жойлашган бўлади. Ўтказувчи най боғлами склеренхима билан ўраб олинган. Паренхима бир қават юпқа пўстли ҳужайралар оболочка дан иборат. У ўтказувчи най боғламини мезофилдан ажратиб туради. Унинг ост ва уст томонидан эпидермис билан ёнма–ён турувчи колленхима жойлашган. Шундай қилиб, кузатилган ўтказувчи най боғлами ёпиқ ўтказувчи най боғлами ҳисобланади. Баргнинг ички тузилиши батафсил кузатилиб, тўлиқ ўрганилгач, унинг ички тузилиши чизилади ва унинг қисмлари белгиланиб, тавсифи ёзилади.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish