O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet74/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Назорат саволлари

  1. Бандли барг бандсиз баргдан қандай фарқ қилади?

  2. Қандай барглар нов (влагалищали) барглар деб аталади?

  3. Барг тилчаси баргнинг қайси жойида ҳосил бўлади?

  4. Оддий барг мураккаб баргдан қандай қилади?

  5. Жуфт патсимон ва тоқ патсимон баргларнинг фарқи нимада?

  6. Патсимон мураккаб ва панжасимон мураккаб баргларнинг фарқи намада?

Машғулот 38
Баргнинг ички (микроскопик) тузилиши
Вояга етган баргнинг ички тузилиши яшаш муҳитининг турли–туман шароитлари билан боғлиқ ҳолда ўргарниши мумҳим. Чунки ҳар қандай ўсимликда баргнинг асосий массаси паренхима устки ва остки эпидермис ва оралиқ қисм мезофилдан иборат. Мезофил ўтказувчи най боғламлари, ксилема–флоэма толалари, ҳамда склеренхима ва колленхимани бирлаштирган махкамлик тўқималаридан ташкил топган. Бундан ташқари мезофил ҳар хил чиқинди моддалар–эфир мойлар, ошловчи ва шунга ўхшаш тўпланадиган ўриндиқ ҳам ҳисобланади.
Баргнинг қопловчи тўқимаси. Эпадермис баргда кечадиган газ алмашинуви ва транспирация жараёнларини бошқаради. У баргни ташқи механик таъсиридан, сувсизланишдан, баргнинг асосий қисмига турли хил заҳарли моддалар ва микроорганизмларнинг киришидан ҳимоя қилади (51 расм).
Одатда, эпидермис бир–бирига зич жойлашган бир қават ҳужайралар тизимидан иборат. Ўсимликларнинг аксарият қисмида эпидермис кутикула билан қопланган. Иқлими қуруқ ва иссиқ ўлкаларда кутикула қатлами қалин жойлашган. Эпидермис ҳужайраларининг девори кутинглашган бўлади. Баргнинг устки эпидермис ҳужайралари, баргнинг ости остки эпидермис ҳужайраларига нисбатан катта бўлиб, нур ўтказиш ролини ўйнайди. Эпидермиснинг бу хилдаги битта катта ҳужайраси ўзининг ингичка уч қисми билан мезофилнинг 3–6 та устунсимон полисад ҳужайраси туташган бўлади. Эпидермис ҳужайрасида, одатда, хлорофилл бўлмайди. Чўл шаротида тарқалган жуда юпқа барг шапалоғига эга бўлган айрим суккулент, эфимер ва эфимекроид ўсимликлар бундан мустаснодир. Кўпинча, барг усти эпидермисида барг банди ва шапалоғида турли–туман ранг берувчи антоциан пигмент учрайди.масалан, оч қизил (бегония ўсимлигида) ва оч бинафша (традеканцияда) ранг берувчи ва бошқалар. Шунингдек, баргнинг ости эпидермисида оғизчалар жойлашган бўлиб, уларнинг тузилиши ва жойлашиши яшаш муҳити билан боғлиқ.
Барг мағзи мезофил бир–биридан фарқ қиладиган полисад ёки устунсимон ва лабсимон паренхима ҳужайларидан ташкил топган бўлади (52–расм)
Полисад паренхима ҳужайралари юпқа пардали чўзиқ. Улар бир–бири билан туташган ҳолда баргнинг уст томонига нисбатан перпендикуляр жойлашади ва ичи ҳужайра девори бўйлаб жойлашган хлоропласт билан тўла бўлади. Булар баргнинг мезофил қисмида жойлашган бўлиб, фотосинтез жараёнида актив иштирок этадиган тўқималар ҳисобланади. Кўпчилик ўсимликларда у бир қават, лекин айрим ҳолларда икки қават ва қисман кўп қаватли бўлиб жойлашган полисад ҳужайралар ҳам учрайди (49–расм). Полисад паренхимасининг икки ёки кўп қаватли бўлиб жойлашиши ўсимликнинг ёруғсеварлигидан далолат беради (расм).
Лабсимон паренхима ҳужайралари оралиқлари анча катта бўладиган, нисбатан юмшоқ ҳужайралардан ташкил топган. Бу паренхимада хлоропласт миқдори устунсимон паренхимага нисбатан оз бўлади. Уни вентиляцион паренхима деб ҳам юритилади. Ҳужайра орлиғи кенг бўлганлиги туфайли бу паренхима фотосинтез жараёнида қатнашиши билан бир қаторда, баргда содир бўладиган газ алмашиниш жараёнида ҳам актив иштирок этади.
Баргнинг маҳкамлик тўқималари унинг ҳар хил қисмларидан жойлашган бўлиб, барча тўқималар сингари ўсимлик ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Кучли маҳкамлик системасини ўтказувчи боғламларда кузатилади. Ўтказувчи боғламлар ҳужайрасини ост ва уст томондан икки қават склеренхима толалари қоплаган бўлади. Бу толалар баргга маҳкамлик бериб, уни муҳит таъсиридан асрайди. Барг склеренхима толалари туфайли эластиклик хусусиятига эга. Баргнинг устки ва ост томондан қоплаб турган қалин пўстли эпидермис ҳужайралари ҳам унинг маҳкам булиши, ташқи муҳитнинг физик ва механик таъсирига чидамли бўлишига муҳим роль ўйнайди. Эпидермиснинг чидамлилиги у гиподерма қоплами билан қопланганда янада ошади. Бу қопламни, айниқса ёнтоқ, саксовул, қандим, шувоқ каби ўсимликларнинг баргида кузатиш мумкин. Гиподерма ўсимлик баргининг оғизчадан ташқари бутун сирт томонини қоплаб олган бўлади.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish