O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet71/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Амалий машғулот учун
Зарур материаллар:

  1. Қарағай (Pinussi Silvestris) ва олма (Malus demestica) дарахти поясининг кўндаланг кесимидан тайёрланган, тайёр препарат.

  2. Флороглюцин, HCl, глицерин, йоднинг калийли эритмаси.

Топшириқ

  1. Қарағайнинг йўғонлиги 10-12 мм келадиган новдаси кўндаланг кесимидан препарат тайёрланг.

  2. Худди шу йўғонликдаги олманинг ёш поясидан препарат тайёрланг.

  3. Тайёр доимий препаратдан агар шундай препорат мовжуд булса фойдаланса ҳам бўлади.

Ишнинг бориши

  1. Қарағай пояси.

Қарағай пояси кўндаланг кесимидан препарат тайёрланади. Бунинг учун қарағайнинг бир йиллик поясидан устара ёрдамида бир нечта ингичка кесмалар тайёрланади. Тайёрланган кесмалардан юпқасини танлаб олинади ва буюм ойнасига қўйилади. Устига бир томчи сув томизиб, ёпқич ойна билан ёпилади ва микроскопда кузатилади. Одатда, қарағай ва бошқа дарахтларнинг поясидан тайёрланган микропрепарат махсус бўялмаганда ҳам унинг ички қисмлари яхши кўринади. Доимий препаратдан ҳам фойдаланиш мумкин, аммо бундай препарат маҳаллий шароитда ўсмаган бўлиши ва унинг тузилиши айнан бизнинг муҳитда ўсимликдан тайёрланган препаратдан фарқ қилиши мумкин.
Микроскопнинг катталаштириб кўрсатувчи объективида поянинг марказида ингичка пўстли паренхима ҳужайралари кўринади. Бу поянинг ўзаги (–расм). Унинг атрофида ёғочлик–ксилемадан иборат йиллик ҳалқалар жойлашган. Улар поянинг асосий ҳажмини ташкил этади. Ёғочликнинг айрим қорамтир участкаларида смола (елим) каналлари учраб, бу каналлар чиқинди моддалар учун ўриндиқ ҳисобланади. Каналларнинг девори тирик юпқа пўстли ҳужайралардан иборат.
Катталаштириб кўрсатувчи объективда ёғочлик трахеидларининг бир хил элементлардан шаклланганлиги аниқ кўринади. Йиллик ҳалқаларининг катта ёки кичиклиги трахеидларнинг ҳажми ва катта–кичиклиги билан боғлиқ. Ҳалқаларнинг аниқ кўринадиган қисми баҳорда шаклланган катта бўшлиққа юпқа пўстли трахеидлар. Ҳалқанинг қорамтир қисми кузда шаклланган майда радиал ҳолда зич жойлашган юпқа пўстли ҳужайралар тизими. Улардан биринчиси ўтказувчи найлар, иккинчи маҳкамлик вазифасини бажаради. Катта трахеидларнинг радиал деворларида махсус тирқишлар (пора) мавжуд бўлиб, бундай тирқишлар фақат ўтказувчи элементлар учун хос.
Трахеидларнинг умумий массасида ўзак нурлари аниқ кўринади. Улар тирик узун тортган бир қатор бўлиб жойлашган ҳужайралардан шаклланади. Ўзак нурларининг бири ўзакдан пўстгача (бирламчи нурлар), бошқалари ёғочликнинг йиллик ҳалқасидан ҳосил бўлиб, айрим ҳолларда пўстгача етиб (иккиламчи нурлар) бормайди. Ўзак нурлари орқали моддаларнинг горизонтал йўналишдаги ҳаракати содир бўлади.
Шундай қилиб, қарағайнинг ёғочлиги барча очиқ уруғлилардаги сингари примитив тузилишли. Унда на ўтказувчи найлар ва на мутахассислашган маҳкамлик (либриформ) элементлари йўқ. Ёғоч паренхимаси эса фақат ўзак нурлари ҳужайралари ва смола йўлларининг эпителий тўқималаридан иборат. Ёғочлик билан иккиламчи пўст ўртасидаги чегара камбиал зона ҳисобланади. Иккиламчи пўст бирламчи ва иккиламчи флоэма ҳамда перицикл зонасидан иборат. Микроскопда камбиал зона билан ксилема орасида мавжуд чегара ҳамда камбиал зона билан доимий флоэмага ўтиш аниқ кўринади. Камбий ҳужайралари ташқи томондан элаксимон найларга ўхшаш кўринади. Элаксимон найлар радиал қаторлар ҳамда флоэма сиқиқ ҳолда сиртида жойлашган. Элаксимон най боғламлари орасида йўғон тортган юмалоқ луб паренхимаси жойлашган. Уларда крахмал ва бошқа запас моддалар сақланади.
Ўзак нурлари флоэмада ксилемага нисбатан бир қадар катта ҳужайралар қаторидан шаклланган. Флоэманинг сирт томонида бирламчи пўстнинг паренхима ҳужайралари жой олган. Қопловчи тўқима девори пўкаклашган қатлам бўлиб, жойлашган ҳужайралар қаторидан иборат.
Кузатилганларнинг сурати чизилиб, ўзак, ёғочлик йиллик ҳалқаси, мум йўли, ўзак нурлари билан камбиал зона, бирламчи ва иккиламчи флоэмада иккиламчи пўст ва флоэма, ўзак нури ва перицикл зонаси, бирламчи пўст ва унинг тирик паренхима элементлари мавжуд перидерма, қопловчи тўқима ва ҳакозо белгиланади (расм).


  1. Download 1,07 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish