Сохта дихатомик шохланиш. Шохланишнинг бу турида учки куртак остида икки ён куртак ўсиб, иккита қарма–қарши жойлашган ён новдалар ҳосил қилади. Учки куртак эса ўсишдан тўхтайди. Бундай шохланиш шойгул, сирень ва бошқа ўсимликлар учун хосдир.
Зарур материаллар:
Қарағай (Pinus silvestris), олча (Cerasus sp.), сирень (Syringa vulgaris), олма (Malus sp.), зиғир (Linum), терак (Populus sp.), бўғдой (Triticum sp.) ва бошқаларнинг гербарийси ёки тирик нусхаси.
Топшириқ
Турли хил турга мансуб ўсимликларнинг шохланиш типларини аниқланг.
Шохланиш схемасини чизинг.
Баргнинг спираль жойлашувини анализ қилинг ва икки, уч ўсимликнинг барглар формуласини чизинг.
Куртакнинг ташқи кўриниши ва ички тузилишини ўрганинг. Уларнинг хусусиятларини тавсифланг ва классификацияланг.
Терак, тол, олма, олхўри каби ўсимликларнинг куртагини фарқланг ва тавсифини ёзинг.
Юқорида номлари келтирилган ўсимликлардан бирининг новдасини ўрганинг ва суратини чизинг.
Ишнинг бориши
Мисол тариқасида манзарали ўсимлик сифатида кенг тарқалган оддий сиренни (Syringa vulgaris) кўриб чиқайлик. Биринчи кузатишдаёқ пояси унинг тик ўсувчи поясининг новдаси учидан (новда учида жойлашган куртакдан) ўсиш маълум бўлади. Устара (поки) ёки скальпель ёрдамида новдани кўндалангига кесганимизда унинг юмалоқ эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Унинг шохланишига эътибор берайлик. Асосий ўқ атрофида янги ҳосил бўладиган новдалар маълум қоидага асосида жойлашишини кўрамиз. Синчиклаб кузатилса, асосий ўқ атрофидаги биринчи новда маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтайди. Шу пайтнинг ўзида унинг ён томонида иккита иккинчи тартиб новдалар ўса бошлайди.
Биринчи тартиб новдадан пастда супротив (қарама–қарши) жойлашган новда ўса бошлайди. Ўз навбатида иккинчи новда ўқида унинг ўсиши бир қадар секинлашгач, учинчи тартибдаги новда шаклланади. Шунингдек иккинчи, учинчи ва ҳоказо туртинчи тартибдаги новдалар сохта дихатомик шаклда ўсиб чиқа бошлаганини кўрамиз.
Кузатилганларнинг сурати чизилади ва тавсифи ёзилади.
Ёзги новдада барг жойлашишини кузатсак, унинг баргларини қарама–қарши (супратив) ҳолда жойлашганлигини кузатиш осон. Кеч куз ёки қиш ойларида эса барг ўрнининг жойлашишини кузатиш қийин эмас. Шундай қилиб, сирень ўсимлигининг барглари супротив ҳолда ҳар бир бўғинда иккитадан бўлиб жойлашган. Барг оралиғи аниқ кўринган ва унинг қисқа эмаслиги сиреннинг бўғин оралиғи узун эканлигидан далолат беради.
Ўсимликда барг жойлашувини анализ қилиш учун, одатда, иккита ўсимлик тол (Salix) ёки олча (Prunus cerasus), ғайноли (Prunus domestica), эман (Quercus), ва қайин (Betula) ёки олма (Alchus) олинади. Толнинг (олча, олма, эман) баргларининг жойлашуви 5 қатор эканлиги эътиборни ўзига жалб этади. Баргнинг жойланиш циклига эътибор бериб қарасак, 5 та барг иккита ўрамда жойлашганлиги маълум бўлади. Демак, тол, олча ва бошқаларнинг 5 барги 2 ўрама шаклидаги айлана ҳосил қилиб жойлашган. Бу қоидага мувофиқ 2/5 шаклда белгиланади. Қайин ва олма барг жойлашуви уч қаторли цикл, яъни 1/3 шаклда жойлашган. Материал етарли бўлганда зиғир баргининг жойлашувини кузатиш мумкин. Зиғирнинг барг жойлашуви 8 қаторли, яъни 3/8 ҳолда жойлашган.
Кузатилганларни график шаклида сурати чизилади ва изоҳи берилади.
Баргдан ташқари, новда учида ва барг қўлтиғида биттадан жойлашган куртаклар ҳам мавжуд. Новда схемаси чизилади ва битта куртакни олиб, унинг устида қорамтир рангли қипиқлар жойлашганлиги ва уларнинг жойланиш тартиби аниқланади. Устара ёки скальпель ёрдамида куртак узунасига кесилади. Лупа ёрдамида кузатилганда жуда қисқа, уст томонда бошланғич барг билан ўралган ўсиш конуси бошланғич пояни кўриш мумкин. Бошланғич барг қўлтиғида дўнгчалар (қабариқ жой) мавжуд бўлиб, улардан келгусида куртаклар шаклланади. Айрим куртаклардан вегетатив, бошқаларидан эса гул ҳосил қиладиган новдалар шаклланади.
Куртакнинг узунасига кесимининг сурати чизилади, унинг қисмлари белгиланади ва тавсифи ёзилади.
Шундай қилиб, тик ўсувчи дарахт–олча (Prunus cerasus) учидан ўсувчи куртакли, сохта дихатомик шохланиш хусусияти билан характерланади. Пояси юмалоқ, узун тортган, баргли. Новдада барг супротив жойлашган. У ва ён новдалар мавжуд. Куртаклар уст томондан қипиқлар билан қопланган.
Буғдой ўсимлигининг шохланиши кузатилади. Жавдар ўсимликларининг поясининг пастки қисмида бўғин оралиқлари қисқарган. Бу қисқарган бўғинларнинг барг қўлтиғидан ён новдалар ва қўшимча илдизлар шаклланади. Буғдойнинг шохланиши, бўғин ва бўғин оралиғи ҳамда қўшимча илдизлар чизилиб, тавсифи батафсил ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |