Амалий машғулот учун зарур материаллар
Маданий пиёз (Allium сера) пўсти
Йод эритмаси
Спиртда фиксация қилинган тайёр препарат
Топшириқ
Пиёзнинг устки пўст қатламидан препарат тайёрланг
Микроскопда аввал кичик, сўнгра катталаштирадиган объективда пиёз пўстининг юпқа пардасини кузатинг ва ҳужайрани топинг ва ҳужайра пўсти (оболочка), цитоплазмаси, ядро ва ядрочасини аниқланг. Шундан сўнг уларнинг суратини чизиб батафсил тавсифини ёзинг.
Ишнинг бориши
Препарат тайёрлаш учун аввал пиёзнинг қуриган пўсти ва бир иккита этли қатламини ажратиб ташланг. Шундан сўнг игна ёрдамида этли қатламини ажратиб, ундан пинцет ёрдамида, унинг устки пардага ўхшаш юпқа қатламини ажратиб олинг ва сирт томони билан предмет ойнасидаги бир томчи сув устига жойлаштириб, ёпқич ойна билан ёпинг.
Пиёзнинг букилган қисмидан препарат тайёрлашни тавсия этилмайди
Чунки пиёзнинг бу қисми ҳужайралари анча катта бўлади ва микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган объективида қараганда у тўлиқ куринмай, фақат бир қисми куринади. Шунга кўра ҳужайрани барча қисмини тулиғинча кузатиш қийин бўлади (расм).
Препаратни микроскопда кузатиш жараёнида кузатиш объектини ҳар томонга силжитиб кўрилади ва объективнинг марказига тўлиқ ўтгач, катталаштириб кўрсатадиган объективда ҳужайранинг барча органоидларини кузатилади. Препаратда ҳужайнинг девори, ёруғ нуқталар шаклида поралари, рангсиз суюқликда ботиб турган ядроси ва бир ёки иккита ядрочаси кўринади. Ёш ҳужайраларда ядро ҳужайра марказида жойлашган бўлиб, уни ҳужайра девори билан туташган цитоплазма тасмалари ўраб олган. Цитоплазма тасмалари орасида чўзиқ, овалсимон ёки бурчакли ҳужайра шираси билан тўлиб турган вакуола жойлашган эканлиги кўринади.
Анча улғайган, тўлиқ етилган ёки кекса ҳужайраларда ядро ҳужайра деворида жойлашган бўлиб, унинг марказий қисмини вакуола тўлиқ эгаллайди. Цитоплазма билан вакуола ўртасидаги мавжуд чегара йод ёки калийни йоди эритмаси томизилса аниқ кўринади. Бу эритма оқсилни аниқлаш учун ҳам ишлатиладиган реактив ҳисобланади. Оқсилни аниқлаш тажрибасини предмет ойнасига ҳам ўтказиш мумкин. Бунинг учун предмет столчасидаги ёпқич ойнанинг бир томонини кўтариб, филтр қоғознинг бир учи тегизилади. Бу қоғоз ёпқич оина остида мавжуд сувни шимиб олади. Унинг ўрнига тайёрланган калийли йод эритмаси юборилади, ҳужайра цитоплазмаси сариқ рангга (тусга), ядро оқсили эса буғиқ сарғич (оч қунғир) тусга киради.Вакуолалар эса ҳираранг (окиш) эканлиги кузатилади. Ҳужайра девори эса тўлиқ рангсиз ҳолда эканлигини кузатиш мумкин. Амалий машғулотда ҳужайра обдон кузатилиб, тўлиқ ўрганилгач, сурати чизилади. Суратда ҳужайра девори, цитоплазма, вакуола, ядро ва ядроча белгиланади ва уларнинг тавсифи батафсил ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |