O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet3/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Топшириқ.

  1. Биологик микроскоп–“Биолам” ва унинг қисмлари билан танишинг.

  2. Вақтли препаратларни тайёрлаш методларини ўрганинг.

  3. Микроскопда кўрилган объектлар ва уларнинг қисмларини суратини чизинг ва ишлаш қоидаларини билиб (ўзлаштириб) олинг.

Ишнинг бориши
Микроскоп билан ишлаш жараёнида барча бажариладиган кузатув ишларини мунтазам равишда тегишли қоида асосида бажарилади.

  1. Микроскопда кузатув ишлари курсида ўтирган ҳолда бажарилади. Курсини баландлиги талабани эгилмасдан окулъярга қараши учун қулай бўлгани муҳим.

  2. Микроскоп стол четига талабани чап кузи қаршисида, у чап кузи билан бемалол окулъярга эгилмай, чузилмай қараш имконига эга бўлсин.

  3. Диафрагма тўлиқ очилган, бўлиши конденсор эса энг юқори (баланд) ҳолатга, унинг фронтал линзаси предмет ойнаси билан бир хил текислик даражасига қадар кутарилган бўлиши талаб этилади.

  4. Объектив иш ҳолатида Х8 га предмет курсидан 1 см узоқликда қуйилади. Микроскопда кузатув ҳамма вақт кичик курсатадиган объектив билан ишлашдан бошланади.

  5. Чап кўз билан окуляърга қараб, ойнани ёруғлик томон бурилади ва ёруғлик кузатиш майдонига бир текисда тарқалишига эришилади.

  6. Кузатиладиган объект, предмед курсисига, объектив остига жойлаштирилади. Ён томонидан қараб винт ёрдамида объективни фронтал линзаси билан кузатиладиган препарат ўртасидаги оралиқ масофа 4–5 мм қолгунга қадар туширилади.

  7. Тасвирни аниқ кўриниши учун тушиб турган нур боғлами препарат марказига туғри, бир текисда тушириш муҳим.

  8. Объектни бирор бир қисмини катталаштирилган ҳолда кўриш учун, энг аввал объектни қул билан силжитиб кузатилади ва марказига жойлаштирилади. Шундан сунг, объектив Х40 иш бажариш ҳолатига ўтиши зарур шартлардан (бунда объективни зинҳор кўтарманг). Окулярда объектни тасвири аниқ куринмаса, микромер винти ёрдамида уни (объектни) аниқ тасвирини куринишига эришилади. Бордию объективни Х40 га жойлаштирганда объек тўлиқ куринмаса, микроскопни қупол винтини эҳтиёткорлик билан ўзингиз томонга бураш йўли билан тасвирни аниқ куринишига эришишнгиз мумкин. Шундан сунг микромер винт ёрдамида аниқ фокуси олинади ва объект Х40 ирис биограммасининг оптимал диометри аниқланади.

  9. Катталаштириб куриш пайтида препарат курсини силжитиш йўли билан эришилади.

  10. Амалий машғулот тугаши билан микроскопни катталаштириб курсатадиган объективи кичигига ўзгартирилади. Объектни объектив Х40 ҳолатида тартиб (суғуриб олиш) олиш мутлоқо ман этилади. Алоҳида такидлашимиз жоизки микроскопдан тегишли қоида асосида фойдаланилса, у узоқ йиллар джавомида яхши ишлиши мумкин. Айниқса микроскопнинг тозалигига алоҳида эътибор бериши лозим. Микроскоп қисмлари: объектив, окулъяр, кондинсор, ойналар, иш вақтида ва ишдан сўнг ҳам тоза туриши муҳим. Микроскоп чанги майин чўтка билан оҳистагина кеткизилади. Шундан сўнг юмшоқ латта ёрдамида эҳтиёткорлик билан артилади. Микроскоп линзасига чанг тушганида унга яқинлашиб нафас олиш ва шундан сўнг латта билан эҳтиётлик билан артиш мумкин. Ҳеч қачон линзани бармоқ ёки қоғоз бўлаклари билан артманг, чунки линзада бармоқ изи қолиши ва кузатилиши лозим бўлган объектни аниқ ва равшан куриб бўлмайди.

Микорскоп линзаси унинг энг муҳим қисмларидан ҳисобланади. Шунинг учун у билан ишлаш пайтида ҳар хил механик жисмлар, суюқликлар, айниқса иш жараёнида қўлланиладиган турли–туман кислоталар, реактивлар, ранглар учиши ёки тегишидан эҳтиёт бўлиш лозим.
Иш тугагач микроскоп қисмлари тозалаб артилиб полиэтилин билан ёпилади ва шкафда сақланади.



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish