Назорат саволлари 1. Оптик микроскопда ҳужайранинг қандай органоидларини кўриш мумкин?
2. Ҳужайранинг қайси органоидлари цитоплазма ва ядронинг
субмикроскопик структураси (тузилиши) ни ташкил этади?
Ҳужайралараро алоқа қандай ўрнатилган ёки қандай содир булади?
4. Химиявий таркибига кўра цитоплазманинг ядродан фарқи нимада?
5. Ҳужайра мембранаси қандай тузилган?
Машғулот 3 Цитоплазманинг тузилиши умумий маълумот Цитоплазма–ҳужайранинг тирик моддаси. Эндигина бунёдга келган ва усаётган ҳужайрани цитоплазма тўлиқ эгаллаб олган булади. У рангсиз, ярим қуюқ, ярим суюқ шилимшиқ доначасимон тузилган. Ҳужайра ўса борган сари цитоплазма унинг девори бўйлаб жойлашади ёки тўр шаклини эгаллаб, унинг иплари орасида жуда кўп сонли ҳужайра шираси билан тулиб турган вакуолаларни ҳосил қилади. Ҳужайра шираси – ҳужайранинг ҳаёт фаолияти маҳсули бўлиб, турли моддаларнинг сувдаги эритмаси ҳисобланади. Ҳужайра ўса борган сари кўп сонли вакуолалар ҳам бирлашиб бир бутун марказий вакуолани ҳосил қилади. Бундай ҳолда цитоплазма ҳужайра девори бўйлаб жойлашади.
Цитоплазманинг ҳужайра девори билан чегараланадиган қатлами бир қадар қуюқлашган, мустаҳкам қисми плазмолемма деб юритилади.
Цитоплазма вакуоладан ўзининг ички қатлами билан чегараланиб, бу қатлам тонопласт деб юритилади. Плазмолемма ва тонопласт цитоплазмага турли туман моддалар ўтишида муҳим роль ўйнайди. Тонопласт билан плазмолемма оралиғида жойлашган цитоплазманинг асосий массаси мезоплазма деб юритилади. Аниқроғи мезоплазма гиалоплазма ва эндоплазматик тўрдан иборат. Гиалоплазма цитоплзманинг шаклсиз асоси бўлиб, дифференциаллашган эндаплазматик тўрни ўраб туради. Унда ҳужайранинг барча тирик органоидлари жойлашган.
Химиявий таркибига кўра, цитоплазма оқсил, ёғ ва липидлардан ташкил топган бўлиб, унинг химиявий таркиби доимий равишда унда рўй берадиган алмашиниш реакциялари натижасида ўзгариб туради. Ҳужайранинг ҳаёт фаолияти давомида цитоплазмада турли туман моддалар тўпланади. Цитоплазма таркибининг асосий қисмини (85-90%гача) сув ташкил этади. Цитоплазма таркибининг асосий қисмини ташкил этувчи оқсилни цитоплазмада заҳира ҳолда тўпланадиган оқсилдан фарқли равишда конституцион оқсил деб юритилади. Оқсил ва липидлар, одатда цитоплазманинг заҳира моддалари ҳисобланиб, энергия манбаи сифатида фойдаланилади. Оқсил ва липидлар цитоплазманинг липопротеин комплексларини ҳосил қилади.
Цитоплазма таркибидаги муҳим моддалардан яна бири рибонуклеин кислотаси (РНК) дир. У ҳужайрада содир бўладиган ҳар қандай алмашиниш реакцияларида актив иштирок этади. РНК таркибига азот асослари (адинин, гуанин ёки цитозин ) дан рибоза, уросил сингари шакарлар ҳам киради. РНК ҳужайрада оқсил синтез бўлиш жараёни ва цитоплазма билан ядро ўртасида борадиган ўзаро алоқа жараёни муҳим роль ўйнайди.
Бу ҳолатнинг ўзгариши ёки бузилиши табиатнинг ўзгариши (масалан, ҳаддан ташқари юқори ёки паст ҳарорат, кучли электр токи, заҳарли моддалар таъсири) натижасида содир бўлади. Бундай ҳолда цитоплазма коллоидлари коогуляцияланади, конституцион оқсил ва липопротеидлар чўкмага тушади ва цитоплазма ҳалок бўлади., унинг коллоид ҳолати қайта тикланмайди. Натижада ўсимлик ҳалок бўлади.
Цитоплазманинг ҳаракати Цитоплазма ҳаракати сув ўтларининг (хламидомонода, волвокс), шилимшиқсимонлар (миксомицетлар) ва кўп ҳужайрали юксак ўсимликлар ҳужайраси ҳам кузатилади. Бундай ҳаракатнинг асосий сабаби, цитоплазмада алмашиниш реакцияларининг доимий равишда содир бўлиб туришида турлича бўлади. Одатда, цитоплазма ҳаракати икки хил кўринишда намоён бўлади (4-расм)
Айланма (ротацион) ҳаракат. Бундай ҳаракат цитоплазма ҳужайра девори бўйлаб жойлашган ҳолдагина рўй беради. Цитоплазма фақат бир томонга қараб (соат стрелкаси бўйлаб ёки унга қарши томонга қараб) ҳаракат қилади.
Қарама–қарши (циркуляцион) ҳаракат. Бундай ҳаракат ўсаётган ёш ҳужайра вакуоласининг ҳосил бўлиш жараёнида содир бўлади.