Амалий машғулот учун зарур материаллар: Элодея (Elodea canadensis) ўсимлигининг амалий машғулотдан 30 дақиқа олдин узиб, сувда сақланган ва Петри чашкасида ёруғлик бўлиб турган жойда бир неча дақиқа ёпиқ ҳолда (20-25 0С да) сақланган барги.
Ҳужайралар суратини чизинг ва уларда цитоплазма ҳаракатини стрелка билан кўрсатинг.
Ҳужайра қисмиларини алоҳида суратда белгиланг ва тавсифини батафсил ёзинг.
Ишнинг бориши Элодея барги ҳужайрани микроскопнинг кичик кўрсатадиган окулярида топинг ва барг пластинкаси икки қаватли ва кўп қаватли эканлигини аниқланг. Одатда барг чети икки қаватли, унинг фақат марказий ўтказувчи найлар жойларига яқин ери кўп қаватли.
Микроскопнинг катта қилиб кўрсатадилар окуляри ёрдамида кузатилган барг асосида марказий томир (най) ўтадиган жойда ҳужайра девори бўйлаб ҳаракатланувчи цитоплазма кўрамиз (4–5 расм). Ҳужайра марказида вакуола жойлашган. Бундай ҳаракат айланма (ротацион) ҳаракат бўлади. У цитоплазма ҳаракати вақтида ўзи билан хлоропластни етаклангани туфайли аниқ кўринади. Бинобарин хлоропласт ҳаракати пассив, аммо ҳаво ҳароратининг бандлиги, препаратга ёруғлик нурининг тўғри тушганлиги ва баргнинг шикасланиш натижасида цитоплазманинг ҳаракати бир қадар кучаяди.
Бундай пайтда ҳужайра деярли кўринмайди. Кузатиш пайтида хлоропластларнинг линзасимон шаклига эътибор беринг. Машғулот давомида объект тулиқ кузатилгач, ҳужайра сурати чизилади., унда ҳужайранинг девори, хлоропласт, вакуола ҳамда цитоплазма ва унинг ҳаракати стрелка ёрдамида кўрсатилади.
Цитоплазманинг бошқа типдаги қарама-қарши ҳаракатини қовоқнинг новдаси ва барг тукларида кузатилади.
Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадилар окулярида барг банди тукларининг базал қисми кузатилади. Бунда цитоплазма ҳужайранинг девори бўйлаб юпқа қатлам шаклида ўрнашган. Цитоплазма оқимлар вакуалани айланиб ўтади. Бу қатламдан бир қадар ингичка тасма шаклида цитоплазма оқимлари вакуолани айланиб ўтади. Хужайра марказида улар (тасмалар) туташиб. Ядро кармони (қопчиги)ни хосил килади. Ҳужайра марказида улар (тасмалар) туташиб, ядро кармони (қопчиғи)ни ҳосил қилади. Айнан шу кармонда ядро жойлашган. Тасмаларда цитоплазма оқимини донасимон ҳосилаларнинг харакати туфайли аниқ кўринади.
Ҳужайра сурати чизилади. Унда ядро, ҳужайра девори, вакуоласи ҳамда цитоплазма ва унинг ҳаракати стрелка билан курсатилади ва тавсифи батафсил ёзилади.