Машғулот 39
Гул қўрғони
Амалий иш учун зарур материал.
Карам– Brassica oleracea, айиқтовон–Ranunculus acer, олма–Malus domestica, нўхат–Pisum satirum, ловия–Phase olus vilgaris, картошка–Solanum tuberosum ўсимликларнинг ўсиб турган ёки фиксация қилинган гули.
Умумий маълумот
Гул қисмлари. Гул қисмлари ўрнашган жой гул бандининг энг устки кенгайган қисми гул ўрни, гул ўрнининг остки поя билан бирлашган қисми гул банди деб юритилади. Гул қисмларининг бажарадиган вазифасига кўра, икки қисмга бўлиш мумкин. Гултож қопловчи қисм ва спора, ҳамда гамета ҳосил қилувчи қисм (53-54 расм).
Косача ва гултож барглари гулнинг қопловчи қисми ҳисобланиб, улар кўпинча тузилиши, ранги ва ўрнашган жойига кўра бир–бири фарқ қилади. Косача барглари яшил рангли, гултожи барглари эса аксарият ўсимликларда сариқ, қизил, оқ зангори, банафша ранглари бўлади. Косача барглари ҳам, гултож барглар ҳам эркин ҳолда ёки бир–бири билан туташ бўлиши мумкин. Олма, нок, ўрик, наъматак сингари ўсимликларнинг гултож ва косача барглари эркин; анор, печак сингари ўсимликларда у туташ. Гулнинг косача ва тож барглари гул қўрғони деб юритилади. Оддий ва мураккаб гул қўрғони бир–биридан тофову қилинади. Косача ва тож гуллар бўлган гуллар мураккаб гул қўрғон, фақат гултож ёки гулкоса барглари бўлган гуллар оддий гул қўрғон деб юритилади (55–расм)
Чангчи ва уруғчи гулнинг спора ҳосил қилувчи барглари, шартли равишда гулнинг жинсий органлари деб юритлиб, чангчи–эркаклар (андроцей), уруғчиси эса урғочи (гиницей) жинсий орган ҳисобланади. Гулда, гул бўлаклари–гулкоса, гултож, чангчи ва уруғи тўлиқ бўлса, бундай гул тўлиқ (бутун) гул деб, бирор–бир қисми бўлмаса бундай гул чала гул деб юритилади.
Гул марказидан иккидан ортиқ чизиқ ўтиши мумкин бўлса у тенг симметрик қисмларга бўлинса, бундай гул туғри (актиноморф) гул деб аталади. Олма, беҳи, гилос, ғузанинг гули актиноморф (тўғри) гулдир. Фақат тенг иккига бўлиш мумкин бўлган гул, моносимметрик ёки зигоморф гул дейилади. Гавзабондошлар, лабгулдошлар оилалари вакилларининг гули зигоморф бордию бирорта ҳам чизиқ ўказиш мумкин бўлмаган гуллар ассиметрик гуллар ҳисобланади.
Гулда ҳар иккала органи–чангчи ва уруғчиси бўлган бундай гул қўш жинсли деб, бордию гулда ҳар иккала жинсдан биттаси ё чангчи ёки уруғчиси бўлса, айрим жинсли гул дейилади. Қўш жинсли ўсимликларга олма, ўрик, ёнғоқ, тол, терак, маккажўхори ва бошқалар киради.
Бир жинсли ўсимликлардан бир уйли,ва кўп уйли ўсимликлар фарқ қилинади. Бир туп ўсимликда ҳам чангчи ҳам уруғчи бўлса, бундай ўсимлик бир уйли (маккажўхори, ёнғоқ) чангчи ва уруғчи гуллари бошқа–бошқа ўсимликларда бўлса икки уйли (отқулоқ,тол, терак, исмалоқ, писта) бир ва икки жинсли гуллар бир туп ўсимлик бўлса (чинор) кўп уйли ўсимликлар дейилади. Гул жинси қуйидаги белгилар билан ифода қилинади.
Гул қисмлари гул ўрнида бурама, доира ва ярим доира шаклида жойлашади (54 расм). Шунингдек гул ўрнида, гул қисмлари маълум тартибда жойлашади. Чангчи чангдон ва чангчи ипидан иборат. Чангчи ипининг бир учи чангдон ва иккинчи учи гул ўрнига бирлашган. Чангдон одатда, икки камерали бўлади. Чангчилар сони турли ўсимликларда 1 дан бошлаб жуда кўп, ҳатто чексиз сонда бўлиши мумкин. Чангчилар бир–бири билан туташ ёки айрим жойлашган бўлиши мумкин. Чангдон паллаларини чангчи остки қисми бирлаштириб туради. (расм ХРЖ 105).
Ўсимликлар ситематикасида турларнинг тавсифини беришда гултож баргларининг ўзаро гул ўрнида жойланиши, ҳамда қай даражада туташ ёки айирлигини аниқлаш муҳим. Шунга гултож баргларини икки типи бир–биридан тафовут этилади: 1. Айиртожбарглилар–итбурун–Roscanina, гилос–Prunus cerasus олма–Malus domestica, айиқтовон–Ranunculus acer; 2. Туташ тожбарглилар–Convowulus, arvenlis.
Гул қисмларини туташ ёки айирлигини аниқлаганда тож баргларининг қолган қисми туташ эканлигини белгилаш билан бир қаторда чангчи ва уруғчини қай даражада туташлиги ва қайси қисми туташлигига эътибор бериш ўсимлик турини аниқлашда муҳим.
Гул тожбаргининг айирлиги кузатилганда эътибор билан ҳар бир гултожбаргни туб қисмида ноготогнинг мавжудлиги ҳамда, тожбарг учининг бутунлиги, бўлаклиги ва тишли эканлиги кузатилиши зарур.
Ёки гултожбаргининг учи энсиз, ост қисми кенг ёинки япалоқ шаклларда бўлишини эътибор билан текшириб кўриш муҳим. Чунки булар ўсимлик турини аниқлашда муҳим белги ҳисобланади.
Туташ тожбарглиларнинг бир неча бир–бирига ўхшаш бўлмаган шакллари тафовут этилади.
Ғулдирак (айлана)симон–(колесовидный) тожбарг чети гулнинг тенг ярмига қадар бир текисда қайрилган (Незабудка–Miosotis, Вербейник–Lysimachia)
Воранкасимон–гултож барги воранка шаклида (томаки–Niconinum tabacum, дурман (мингдевона–Datura stromonia)
Қўнғироқсимон– цилиндрик най туташ гултожни охири бир қадар қайрилган қўйпечак–Convolvulus arveusis, колокольчик–Campanula patula.
Найсимон кунгабоқар–Helianthus annuus ва мураккаб (астрадошлар) гулдошлар оиласига мансуб турларнинг кўпчилиги Гултож барглари ҳам гулнинг косача барглари сингари иккита морорологик гурухга бўлиш мумкин: Актиноморф (тўғри). Бундай гултож баргларидан икки ва ундан ортиқ тўғри чизиқ ўтказиш мумкин ва зигоморор (асимметрик гуллар), бундай ҳолда фақат битта тўғри чизиқ ўтказиш имкони бўлади (56–57 расм). Зигоморф гуллар айрим ҳолларда ўзига ҳос морфологик шаклга эга бўлиб, у ёки бу гуруҳ, тур, туркум ҳатто оиланинг аниқ морфологик белгиси бўлаолади.
Улар орасида қўйидаги тузилишлиги гултож барглар эътиборга молик:
Икки лабли–эгилган гул тожнинг бир–бири билан тенг бўлмаган иккита устки ва остки лабдан иборат.(Лабгулдошлар оиласига мансуб ўсимлик турлари–Salvia Marrmarac, қўзиқулоқ–Fhlomist regelii)
Тилсимон гултож–узун тортган найдан тил шаклидаги текис барг қайрилиб (эгилиб) туради. Бунга кўпчилик мураккабгулдошлар (Астрадошлар) оиласига мансуб ўсимлик турларининг гулини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Найзасимон–(шпористый) тожбаргнинг бири паст томонда найза шаклда эгилган ҳолда туради.
Айиқтовонлар оиласига мансуб субаконит (Aconitum) мисол бўла олади.
Ниҳоят ассиметрик гул тож барглар. Бундай гултож барглар ҳеч бўлмаганда бирорта ҳам чизиқ ўтказишни иложи бўлмайди. Бу хилдаги гултож баргларга Льнянка– Linaria мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |