O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi


– mavzu. Республика қишлоқ хўжалик ер фонди ва унинг



Download 3,6 Mb.
bet13/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

2 – mavzu. Республика қишлоқ хўжалик ер фонди ва унинг
минтақавий таркиби.

Ҳозирда республикамиз жами фойдаланишидаги ерлар 44410,3 минг гектарни ташкил этиб, шундан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерлар майдони қишлоқ хўжалик эхтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади.


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари ва дарахтзорлар, ички хўжалик йўллари, коммуникациялари иншоотлар эгаллаган ерларга ажралади. Шунингдек, бунга қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган ёки шу мақсадга мўлжаллаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, фермер хўжаликлари ва фуқароларга ажратиб берилган ерлар киради. 2019 йил 1 январь холатига кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг сони фермер хўжаликлари билан баргаликда олганда 218785 та бўлиб, уларга бириктириб берилган ерларнинг умумий майдони 22259,2 минг гектарни ёки республика ерлар фондининг 50,1% ни,ташкил этади. Қишлоқ хўжалик ер турлари майдони 17234,3 минг гектарни, шундан 3706,2 минг гектари суғориладиган ерларни ташкил этади.
Республика ҳудудида қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерларни тақсимланиши табиий – иқлим омилларига асосланиб белгиланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва ташкилотлари фойдаланишидаги ер майдонларини суғориладиган қишлоқ хўжалик ер турлари бўйича бир хил тақсимланмаган.
Қишлоқ хўжалиги ер турлари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар бўлиб, уларга экин ерлари кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзор ва яйловлар эгаллаган ерлар киради. Республикада 2019 йил 1 январь холатига уларнинг майдони 25365,6 минг гектарни ёки умумий ер фондининг 57,1% ни ташкил этади. Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари эса 3731,1 минг гектарни ташкил этади. Республикамизда суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари 3713,4 минг гектарни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2010-2019 йилларда ўсиб борди ва 2019 йилнинг шу даврида 3731,1 минг гектарни ташкил этди. Республикамизда, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер турлари 2010-2019 йилларда ўзгариб борган.
Хусусан, 2010 йил 1 январ ҳолатига суғориладиган қишлоқ хўжалик ер турлари 3713,4 минг гектарни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2010-2019 йилларда ўсиб борди ва 2008 йилнинг шу даврида 3731,1 минг гектарни ташкил этди.
Экин ерлар қишлоқ хўжалиги ер турлари таркибига киради ва икки турга бўлинади; суғориладиган ва лалми ерларга 2008 йил 1 январ ҳолатига экин ерлар республика бўйича жами 4068,6 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладигани 3310,4 минг гектарни ёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 13,1 % ни ҳамда лалми экин ерлар 757,9 минг гектарни ёки қишлоқ хўжалик ер турларининг 3 % ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғоришни таъминлай оладиган, суғориш манбаи билан боғланган ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар суғориладиган ерлар жумласига киради.
Суғориладиган ерлар энг қимматбаҳо ер турларидан бири бўлиб, қишлоқ хўжалигини ва шу билан бирга республика иқтисодиётини ривожлантиришда биринчи даражали аҳамиятга эга ҳисобланади.
Суғориладиган экин ерларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 1999-2008 йиллар мобайнида тақсимланишини 2.1.2.-расмдан кўриш мумкин.
Республикамизда суғориладиган экин ерлари энг кам тарқалган вилоят Навоий вилояти бўлса (88,6 мингга), энг кўп суғориладиган экин ерларига эга бўлган вилоят Қашқадарё вилояти (423,4 мингга) эканлиги кўриниб турибди. Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, аксарият вилоятларда суғориладиган ер майдонлари кўпайган. Хусусан, Тошкент, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 1999 йилга нисбатан 2008 йилга келиб суғориладиган экин ерлари кўпайган.
Ва аксинча, Наманган (0,9 минг), Самарқанд (0,8 минг), Сурҳондарё (0,8 минг) вилоятларида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер ажратиш ва янги боғзорлар ҳамда тутзорлар барпо қилиш ҳисобига камайди. Респулика бўйича лалмикор ерлар майдони 2008 йил 1 январ ҳолатига кўра 757,9 минг гектарни ташкил этди.
Лалмикор ерларда экинларни ўстириш фақат тупроқ қатламларида ёғинлар ҳисобига йиғилган намлик эвазига етиштиришини ҳисобга олиб, йиллик ўртача ёғин миқдори 200 мм дан ошадиган ерларда лалмикор экинлар жойлаштирилади. Лалмикор ерлар намлик билан таъминланган, кам таъминланган ва таъминланмаган ерларга бўлинади. Бу бўлиниш тупроқ минтақаларининг жойлашишига мос келади. Жигарранг ва қорамтир бўз тупроқ баланд минтақада жойлашган бўлиб, намлик билан таъминланган, типик бўз тупроқ ўрта минтақада тоғ олди зоналарида тарқалган ва намлик билан кам таъминланган ва оч тусли бўз тупроқлар қуйи минтақада намлик билан таъминланмаган лалмикор ерлар ҳисобланади.


2.1.2.-расм. Республикада суғориладиган экин ер майдонлари динамикаси.
Лалмикор ерлар республикамизнинг асосан, Жиззах, Қашқадарё , Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида тарқалган бўлиб, бу ерлар ҳиссаси йилдан – йилга ортиб бормоқда. Республика бўйича 2006 йил 1 январ ҳолатига лалмикор ерлар 746 минг гектар бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 757,9 минг гектарга етди. Республикамизда энг кўп лалми ерлар Қашқадрё вилоятига (257,2 минг га) тўғри келса, бу бўйича энг паст кўрсаткич Навоий вилоятига (20,1 минг га) тўғри келади.
Кўп йиллик дарахтзорлар - қишлоқ хўжалик ерлари турлари ҳисобланади. 2008 йил 1 январ ҳолатига республика бўйича боғзор, узумзор, тутзор, ҳамда бошқа кўп йиллик мевали дарахтзор ва кўчатзорларнинг жами ер майдони 342,3 минг гектарни, шу жумладан суғориладиган ерлар таркибида кўп йиллик дарахтзорлар майдони 8,8 фоизни ташкил қилади.
Дарахтзорлар – сунъий яратилган дарахтлар, чакалакзорларни ёки кўп йиллик ўт – ўсимликлари учун фойдаланиладиган, мева – резавор, техника, ёки шифобахш маҳсулотлари ҳосилини олиш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалик ер турларидир. Дарахтзорлар таркибида боғлар, узумзорлар, резаворзорлар, мева кўчатхоналари ажратилади. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари таркибида кўп йиллик дарахтзорларнинг энг юқори солиштирма ҳажми Самарқанд (19,1%), Наманган (15,1%), Андижон (12,4%) ва Тошкент (9,0%) вилоятларига, энг ками Қорақалпоғистон Республикаси (1,9%) ва Сирдарё (2,2%) вилоятларига тўғри келади.
Илова 1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кўп йиллик дарахтзорлар таркибида боғлар республика бўйича жами 2008 йил 1 январ ҳолатига 176,1 минг га ни ташкил этади. Шунингдек узумзорлар майдони 97,7 минг гани, тутзорларни 62 минг гектарни, мевали кўчатзор ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар майдонлари 6,5 минг гектар майдонларни ўз ичига қамраб оладилар. Республика бўйича боғ майдонига кўп эга бўлган вилоят Фарғона (37,2 минг га), узумзорлар майдонига Самарқанд (29,8 миг га), тутзорлар майдонига Қашқадарё (9,1 минг га) вилоятлари \га бўлсалар, мевали, кўчатзор ва бошқа кўп йиллик дархтзорлар майдонларига энг кўп эга бўлган ҳудуд Қорақалпоғистон Республикаси (3,2 минг) бўлиб қолмоқда. Республика бўйича кўп йиллик дарахтзорлар энг кам тарқалган вилоят Сирдарё вилояти бўлиб, бу вилоят ҳиссасига 6,1 минг га тўғри келади.
Илова 1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кўп йиллик дарахтзорлар таркибида боғлар энг катта салмоқли ташкил этиб, 51,5 фоизни, узумзорлар 28,5 фоизни, тутзорлар 18,1 фоизни ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар 1,9 фоизни ташкил этади. Кўп йиллик лалмикор дарахтзорлар Жиззах, Қашқадарё,Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида намлик билан таъминланган лалми ерларга жойлашган.
Лалми ерларга ва махсус тайёрланган террасаларга жойлашган кўп йиллик дарахтзорларнинг ер майдони 13,3 минг гектар бўлиб, улардан боғлар 9,9 минг, узумзорлар 3,1 минг ва бошқа мевали дарахтзорлар 0,3 минг гектарни ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларимиз ва Тошкент шаҳри бўйича кўп йиллик дарахтзорлар майдони 2006-2008 йиллар бўйича ўзгариб борган. (2.1.3. расм)

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish