Томорқа фуқароларнинг деҳқон хўжалиги ерлари - шаҳарлар, шаҳарчаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй – жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади.
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради.2008 йил 1 январ ҳолатига бундай ерлар 693,3 минг гектарни ташкил этади.
Республикамизда энг кам бундай хўжаликларни ажратиши Наавоий вилоятига тўғри келиб, унда 111858 та хўжаликларга 21,1 минг гектар ер майдонлари ажратилган юқоридаги айтилган ҳолатга. Фуқароларга томорқа ва деҳқон хўжаликлари ерлари ажратиб берилиши республикамизда бир ҳилда тақсимланмаган.
Марказий минтақа.
Бу минтақага мамлакатимизнинг марказидан ўрин олган, географик сиёсий аҳамияти юқори бўлган икки минтақа булар Тошкент ва Мирзачўл минтақалари киради. Улар маъмурий ҳудудий тузилишига кўра, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан ташкил топган. Ушбу минтақа ҳозирда мамлакат умумий майдонининг 41,2минг км2 ни ташкил этиб, 9,2% ни ташкил қилади.
Марказий минтақа шимолда Қозоғистон республикаси, шарқда Фарғона водийси билан жанубдан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Самарқанд, Навоий вилоятлари билан қўшничилик қилади. Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омили бу унинг иқтисодий географик ўрнининг қулайлигидадир. Ўз навбатида Тошкент минтақасини мамлакатнинг шимоли шарқий қисмида, Чирчиқ Оҳангарон дарёлари ҳавзасида жойлашганлиги, Фарғона водийси билан туташганлиги, бу ердан муҳим транспорт йўлларининг ўтганлиги, бу ерда катта илмий – техник, иқтисодий кучга эга бўлган пойтахт – Тошкент шаҳрининг жойлашганлиги яна бу ерда саноатни ривожланганлиги, замонавий иннавацион, информацион тармоқларни ривожланганлиги унинг иқтисодий географик ўрнининг ижобий қирраларини белгилайди.
Иккинчи томондан, Миразчўл минтақасининг ривожланган минтақалар орасида жойлашганлиги, мамлакат ҳудудий меҳнат тақсимотида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга имкон бериши, бу ердан магистрал транспорт йўлларининг ўтганлиги минтақавий географик ўрнининг қулайлигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |