O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi


Қарақалпоғистон Республикаси ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиши



Download 3,6 Mb.
bet23/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

Қарақалпоғистон Республикаси ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиши








































2.5.2.-жадвал








































гектар



Туман ва шаҳар номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзор ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзор

Бута зорлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами

1

Амударё

102119

39583

32468

32468

1547

1547


9871

6191

5428

118

5633

427

2

Беруний

393059

33115

28752

28752

1067

1067


294394

4331

3160

1546

8409


3

Қораўзак

589107

35383

32188

32188

47

47

1146

382035

2154

1667

626

41688


4

Кегейли

260301

53849

36628

36628

175

175

543

82837

2782

2381

3461

23262

45

5

Қўнғирот

6948911

41540

38773

38773

122

122

840

1198392

1949

1761

1696

170327

62901

6

Қонликўл

74409

34661

32840

32840

143

143

141

13278

1176

819

3492

1604

10

7

Мўйноқ

3711009

15545

5090

5090

20

20

120

156420

360

154

1074

252335


8

Нукус

95289

31009

22846

22846

3413

3413

2468

21281

1109

868

2379

13876

324

9

Тахтакўпир

2112218

34649

32683

32683

107

107

542

1430473

1431

1179

2356

385144


10

Тўрткўл

747432

31751

25849

25849

774

774

613

578692

5639

4472

1805

50114


11

Хўжайли

235285

35277

32198

32198

294

294


110641

5116

2722

1209

1411

4444

12

Чимбой

219831

53122

43860

43860

115

115

2647

84828

4093

3427

2836

6340

7

13

Шуманай

81432

28697

26579

26579

2

2


22398

2494

2110

1013

6


14

Элликқала

541920

34051

28718

28718

924

924

380

357463

4224

3376

3547

29207


15

Нукус ш.

21198

1559

249

249

68

68


7057

1987

1242

172

237


16

Тахятош ш.

2255

211

76

76





2063

135





Жами

16135775

504002

419797

419797

8818

8818

9440

4750060

47099

34901

27330

989593

68158

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.
Қорақалпоғистон Республикасида кишлок хужалиги ерлари ҳудудлар буйича нотекис тақсимланган (2.5.2.-жадвал). Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида умумий ер майдони республика умумий ер майдонининг 43 фоизини, (6948911га) ташкил килса, минтақа умумий ер майдонининг 41.4 фоизини, Ўзбекистон республикаси умумий ер майдонининг эса 15.6 фоизини беради. Қўнғирот тумани пичанзорлар ва яйловлари майдони эса 1198392 гектар бўлиб, туман умумий ер майдонининг 17.2 фоизини, Қорақалпоғистон республикаси пичанзор ва яйловлар майдонининг 25.2 фоизини ташкил этади.
Хоразм вилоятида Хозарасп тумани умумий ер майдони 205607 гектарни ташкил этади ва бу буйича у вилоятда энг юкори курсаткичга эга булиб, вилоят умумий ер майдонининг 31.8 фоизини, минтақа умумий ер майдонининг 1.2 фоизини ташкил қилади. Туман пичанзор ва яйловлари майдони 109018 гектар бўлиб, вилоят пичанзор ва яйловлари майдонининг 77 фоизини, туман умумий ер майдонининг 53 фоизини ташкил қилади. Хоразм вилоятининг пичанзор ва яйловлар майдонининг асосий қисми айнан Хозарасп туманига туғри келади.
Ва аксинча, Янгибозор тумани умумий ер майдони нисбатан кичик, 35544 гектар бўлиб, вилоят умумий ер майдонининг атига 5.4 фоизини, Қуйи Амударё умумий ер майдонининг жуда ҳам оз қисмини 0.2 фоизни ташкил этади. Умуман олганда Республикада Қуйи Амударё минтақаси умумий ер майдони бошка минтақаларга нисбатан ўзининг энг юқори курсаткичига эга. (илова 8-жадвал).



    1. Жанубий минтақа

Жанубий минтақа таркибига Республикамизнинг жанубидаги икки вилоятли булар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоялари киради. Минтақанинг умумий майдони 48,7 минг км 2 бўлиб, бу республиканинг 10,9 %ни ташкил қилади.
Илгарилари Сурхондарё вилояти иқтисодий географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлари билан иқтисодий алоқалари қисман Туркманистон ҳудуди орқали амалга оширилиб келмоқда. Республикамиз Мустақилликка эришгач мамлакатнинг яона транспорт тизимини шакллантиришга эътибор берилмоқда. Шунга кўра вилоятда Ғузар – Бойсун, Қумқўрғон темир йўли қурилиб, Сурхондарёнинг иқтисодий алоқаларини яхшилади, у билан бирга Қашқадарё вилояти билан иқтисодий географик жиҳатдан яқинлаштирди.Ва бу иккала ҳудуд жанубий иқтисодий район даражасига қараш имкониятини берди.
Минтақа ер юзаси ҳар икки яъни Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятларида бир – биридан фарқ қилади. Қашқадарё вилояти ер юзаси шарқдан ғарбга аста – секин пасайиб борган, аввал адирларга, сўнгра текисликларга айланиб кетади. Районнинг шимоли – шарқида Зарафшон тизмасининг ғарбий давоми ҳисобланган Чақилкалон, Қоратепа, Зирабулоқ, Зиёвуддин тоғлари жойлашган. Бу тоғларнинг энг баланд чўққиси 2500 м га тенг. Ҳисор Қашқадарёдаги энг баланд тоғ тизмаси ҳисобланади. У бир неча тизмалардан иборат. Булар Ҳазрат, Султон, Чақчар тоғлари ҳисобланади. Энг баланд чўққиси 4643 м га етади. Қашқадарё ўлкасининг марказий қисмида Қарши воҳаси жойлашган. Воҳанинг шимоли – ғарбида Қарши чўли жойлашган. Қарши чўли катта майдонни эгаллаган бўлсада, ер юзаси текис эмас.
Ва аксинча, ғарбий қисми очиқ бўлиб, мўътадил денгиз ва субтропик ҳаво массаларининг тўсиқсиз кириб келишига имкон беради. Шунинг учун қишда, январнинг ўртача ҳарорати текислик қисмида 0+20с, Китобда -260с, Қаршида +0,20с.
Ўлканинг шимоли – ғарбий қисмидаги текисликка Арктика совуқ ҳаво массаси кириб келиб, ҳудудини совутиб юборади. Натижада Ғузорда -230с, Китобда -260с гача ҳарорат тушиб кетади. Вилоятда январнинг ўртача ҳарорати 0,60 с кузатилади. Ўлкада қишлоқ хўжалик экинлари учун фойдали ҳароратларнинг йиғиндиси 4700с – 5250 с га етади. Бундай иқлимий шароит ингичка толали пахта ва бошқа иссиқ талаб қилувчи экинларни экиш учун имкон беради.
Энг кам ёғин ўлкамизнинг ғарбий қисмига тўғри келади, Ғарбда йиллик ўртача ёғин 130 – 155 мм бўлса, шимоли – шарқий қисмларига 370 – 545 мм ёғин ёғади. Тоғларнинг жануби – ғарбий ёнбағирларига йилига 700 – 800 мм гача ёғин тушади. Энг асосий дарёси Қашқадарё ҳисобланади. Шунингдек унинг ирмоқлари Оқсув, Танхоз, Яккабоғ, Ғузордарёларни суви суғоришга сарфланади.
Қашқадарёда суғорма деҳқончиликни ривожлантириш мақсадида 70 йилларда Қарши дашти ўзлаштирилиши кенг миқёсда олиб борилади. Вилоятда қатор суғориш иншоотлари барпо этилган. Бу ерда Хисорак, Қамқалин, Чимқўрғон, Қомаши сув омборлари бўлиб, Ғузар туманини асосан Пачкамар сув омбори ва Ғузордарё суғоради. Вилоят агроиқлимий шароитлари ҳамма жойда бир хил эмас. Чунончи, унинг юқори қисмида интенсив деҳқончиликнинг ривожлантириш боғдорчилик ва узумчиликни ташкил қилиш қадимдан бор бўлса, қуйи чўл минтақасида табиий шароит қадимдан ғалла ва чорвачилик учун қулайлик қилган. Кейинчалик бу ерда ҳам суғорма деҳқончилик ривожланиб борган.
Сурҳондарё вилоятида ер юзасининг тузилиши бир хил эмас. Унинг ҳудуди Турон пасттекислигига киради. Ер сатҳининг нисбатан баландлиги дарёдан узоқлашган сари жанубга томон бироз кўтарилиб боради. Бундай ҳолат ер ости сувларининг жойланиши аҳоли манзилгоҳлари ва хўжалик тармоқларини ҳудудий ташкил қилишга ўз таъсирини кўрсатади. Иқлими қуруқ субропик бўлиб, нафақат Ўзбекистонда балки МДХ да энг иссиқ ҳудудлардан биридир.
Сурҳондарё минтақаси шимол ва ғарб томондан тоғлар билан ўралганлиги учун шимолдан келадиган совуқ ҳаво ва ғарбдан келадиган иссиқ ҳаво массалари минтақага кириб кела олмайди, шу сабабли ёғин миқдори кам. Йилига 130-180 мм атрофида ёғин тушади. Энг кўп ёғин тоғ этакларига тушади (600 мм атрофида). Ёғин камлигидан сунъий суғоришга эҳтиёж катта бўлиб, Сурҳондарё, Шерободдарё, Амударё сувларидан унумли фойдаланишга мажбур бўлади. Минтақанинг тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси текисликдан тоғларга томон ўзгариб боради. Текисликларда суғориб деҳқончилик қилинса, тоғ ёнбағирларида лалмикор деҳқончилик ривожланган. Жанубий минтақада 4058 минг ёки мамлакатнинг 16,2 % аҳолиси яшайди. Бу ерда аҳоли зичлиги республиканинг ўртача даражасидан 1,8 баробар катта.
Сурҳондарё 1,8 мм аҳоли яшайди. Вилоят аҳолиси табиий ўсиш ҳисобига ортиб юбормоқда. Табиий ўсиш Республика ўртача кўрсаткичидан юқори бўлиб, 30% атрофида. Аҳолисининг миллий таркибида ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилади. Жами аҳолисининг 82% ўзбеклар, 1,5% руслар, 15% тожиклар, туркманлар ва бошқа миллат вакиллари ташкил қилади.
Аҳолининг жинсий таркиби деярли бир – бирига тенг. Эркаклар 79,9%ни, аёллар 50,1%. Аҳолининг зичлиги 1 км2га 360 киши тўғри келади. Аҳоли зичлиги энг кам туманлар Бойсун ва Сариосиё туманлари ҳисобланади. Аҳоли зичлиги ҳудудлар бўйича нотекис тоғ олди ва тоғли минтақаларда у 1 км2 га 5 киши, дарё водийлари 100-200 кишигача тўғри келади. Сурҳондарё вилояти барча вилоятлар ичида шаҳар аҳолиси энг кам фоизни ташкил этадиган минтақа ҳисобланади. Унинг аҳолисини 20% шаҳарларда яшайди. Бу вилоятда саноат яхши ривожланганлигидан далолат беради.
Қашқадарё вилояти ўзининг аҳоли сони бўйича Ўзбекистоонда, Самарақанд, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятларидан кейинги бешинчи ўринни эгаллайди. Аҳоли сонининг ўсиши жиҳатидан Сурҳондарё вилояти билан биргаликда мамлакатда етакчилик қилади. Ўртача зичлиги 1 км 2 га 77,4 киши бўлиб, республика ўртача кўрсаткичидан деярли 1,5 марта юқори. Аҳоли сони бўйича вилоятда Чироқчи тумани олдинда туради. Шахрисабзда ҳам Шахрисабз шахрини қўшиб ҳисоблаганда, аҳоли 200 мингдан ортиқ. Шу билан бирга Бақаристон, Усмон Юсупов туманларининг демографик сиғимлари анча паст.
Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб туманлари Респрубликамизнинг аҳолиси зич воҳа ва водийларига ўхшаб кетади. Аммо, зичлик, қуйи минтақанинг айрим туманларида яъни Касби, Қарши туманлари анча юқори, яъни 190-200 кишига тенг.
Қашқадарёда ҳам туғилиш камайиб бормоқда, аммо бу жараён мамлакатнинг бошқа вилоятларига нисбатан аста-секинлик билан содир бўлмқода. Сурхондарёда ҳам ҳудди шунга ўхшаш демографик вазият. Вилоятнинг умумий урбанизация даражаси 25,4 % - Бу Республикаси кўрсаткичидан анча паст.
Сурхондарё вилояти ялпи ички маҳсулотининг 18,6 % ни саноат беради. Саноатнинг асосини ёқилғи-энергетика, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат тармолари ташкил қилади. Вилоятнинг энг ривожланган етакчи тармоғи пахта ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган енгил ва озиқ-овқат саноатидир. Хусусан, Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, вилоятда ип-газлама, трикотаж ва тикувчилик, пойабзал, гилам тўқиш кабила ривожлана бошланади. Вилоят туманлари саноат маҳсулотлари ҳажми бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади.
Жарқўрғон, Шўрчи, Денов, Шеробод, Сариосиё туманлари вилоятда саноат маҳсулотлари ҳажми бўйича етакчи ўринда туради. Аксинча Бандихон, термиз, Бойсун, Олтинсой туманларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш паст. Вилоятда қишлоқ хўжалиги ҳар томонлама ривожланган. Бу ерда асосан суғориб деҳқончилик қилиш устун туради. Пахта етиштириш айниқса ингичка толали пахта етиштириш яхши ривожланган. Вилоятнинг Ангор, жарқўрғон, Қумқўрғон, Термиз, Шеробод туманлари ингичка толали пахта етиштиришга ихтисослашган. Шунингдек, вилоятда шоли, донли экинлар экилади.
Сурхондарёда сабзавот ва полиз экинлари етиштириш учун қулай табиий ва иқлимий шароитлари бор. Бу ердаги ертанги пиёз ва карам кўплаб етиштирилиб, пойтахт Тошкент шаҳрига олиб келинади. Сурхондарёда узум ва боғдорчилик яхши ривожланган. Узум ва майиз билан вилоят аҳолиси тўла таъминланган. Бу ерда иссиқ иқлимга мослашган анор, бодом, хурмо, ёнғоқ, писта, лимон, мандарий каби мевалар кўплаб етиштирилади. Вилоятнинг Боботоғ этакларида пистазорлар кўпчиликни ташкил этади. Узун, Денов, Термиз ва Сариосиё туманларида анор ва хурмо кўп экиладиган бўлса, Олтинсой тумани узум ва майиз етиштиришга ихтисослашган. Вилоят иқтисодиётида чорвачилик ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Вилоятнинг тоғли минтақасида зотдор хисори қўйлари боқилади. Қўй ва эчкилар сони бўйича Сурхондарё Ўзбекистонда 3-ўринда туради. Шунингдек, вилоятда қорамолчилик, паррандачилик, ипак қурти боқиш, йилқичилик ва бошқалар ҳам ривожланиб бормоқда.
Қашқадарё вилояти хўжалиги Сурхондарёдан фарқ қилади. Қашқадарё ёқилғи, энергетика ва енгил саноат яхшироқ ривожланган. Ҳозирги пайтда вилоятнинг электр энергетика Муборак марказлашган иссиқлик электр станциясига ҳамда Толимаржон ИЭСига асосланган.
Саноатнинг ҳудудий ташкил этилишида Қарши, Шахрисабз туманлари катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга Муборак (ИЭМ, газ-кимё мажмуаси), Косон (ёғ-экстракт, пахта тозалаш, ғишт заводи), Шўртан (газ-кимё), Толимаржон, Кўкдумалоқ (нефть саноати), Чироқчи (консерва заводи) каби саноат пунктларининг аҳамияти ҳам ошиб бормоқда. Қарши ва Қамашида тўқимачилик корхоналари, Шахрисабзда консерва, ипакчилик, аксарият туман марказларида пахта тозалаш заводлари бор.
Шахрисабз, Косон туманлари ўртача мавқега эга. Лекин Деҳқонобод ва Баҳористон туманларида саноат нихоятда суст ривожланган. Вилоят қишлоқ хўжалиги асосан, ғалла ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.
Вилоят агросоҳасининг ҳудудий таркибида Чироқчи, Касби туманлари етакчи ўринларда – улар биргаликда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тахминан 1/5 қисмидан кўпроғини таъминлайди. Бу борада Қамаши, Шахрисабз, Китоб, Қарши, Косон туманларида вазият яхшироқ. Шунингдек, Муборак, Баҳористон ва У.Юсупов туманларида қишлоқ хўжалиги бирмунча суст ривожланган.



Жанубий минтақа жами қишлоқ хўжалиги ер майдони ва ундан фойдаланишнинг вилоятлар бўйича тақсимланиши








































2.6.1.-жадвал











































гектар



Республика вилоятларнинг номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзорлар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзорлар

Бутазорлар

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

жами

1

Қашқадарё

2856799

514150

680709

423360

33475

31564

22705

1458103

78858

48363

19200

115753




447996

2

Сурхондарё

2009911

325315

281302

241225

32921

31596

292

861503

61543

49594

1319

200262

38

570732


Жами


Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish