O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi


Самарқанд вилояти жами ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиш



Download 3,6 Mb.
bet22/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

Самарқанд вилояти жами ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиш




2.4.2.-жадвал








































гектар



Туман ва шаҳар номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзор
лар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзор

Бутазор
лар

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами

1

Оқдарё

37461

27494

19872

19741

2539

2539

555

1098

4718

3905

211

1309




7159

2

Булунғур

75198

29860

27272

14584

10157

10157

129

17207

5504

4604

175

1643




13111

3

Жомбой

55955

31657

24841

21773

2582

2582

75

6251

6193

5591

30

1733




14250

4

Иштихон

71823

31511

31805

19130

5864

5864

155

11310

7759

6151

265

538




14126

5

Каттақўрғон

139263

34605

44446

25694

2932

2932

2887

49883

8112

5486

595

984




29424

6

Қўшрабод

215973

5745

39824

1903

1205

1205

64

150553

4798

2680




200




19329

7

Нарпай

44182

27376

22051

20729

1885

1885

45

4772

5443

4393

492

369




9125

8

Нуробод

486175

6970

65944

6088

3525

3525




352593

6825

557




2107




55181

9

Пайариқ

128743

10817

55619

31168

4135

4135

1143

42138

6478

5338

398

259




18573

10

Пастарғом

86684

53857

46501

42652

4126

4126

160

7595

8153

6843

29

531




19589

11

Пахтачи

137578

23720

19957

17645

1722

1722

170

90105

5068

3925

615

428




19513

12

Самарқанд

48169

17051

9743

8418

5940

5940




10709

3804

2651

712

502




16759

13

Тойлоқ

27816

16291

8526

8466

4798

4798




3061

3602

2789

2

329




7471

14

Ургут

112028

30355

20587

16544

7705

7705

60

46055

7840

6341

484

2033




27264

15

Самарқанд ш.

8729

1401

26

26

106

106




612

1991

1269




104




5890

16

Каттақўрғон ш.

1525

338







3

3




8

520

335




11




983


Жами

1677302

349048

437014

254561

59224

59224

5443

793950

86808

62858

4008

13080

0

277747

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.
Самарқанд вилоятининг умумий ер 1677302 гектар, шундан суғориладигани ер майдони 379048 гектарни ташкил қилади.Умумий ер майдони республика умумий ер майдонининг 3.7фоизини, минтақа умумий ер майдонининг 9.9 фоизини, суғориладиган ер майдони эса анча юқори 48.7 фоизни ташкил қилади. Самарқанд вилоятида экин ер майдони анча юқори, 437014 гектарга тенг бўлиб, минтақа экин майдонининг 58.5 фоизини ташкил қилади, томорқа ва боғдорчилик, сабзавот уюшма ерлари 86808 гектарни ташкил қилиб, республика шундан ерлари майдонининг 12.5 фоизини, минтақанинг 51.9 фоизини ташкил қилади.Унинг бундай юқори кўрсаткичга эга булишига асосий сабаб Самарқанд вилоятида боғдорчилик, аниқроғи узум етиштириш яхши йўлга қўйилган.
Нуробод тумани вилоятда умумий ер майдонига кура энг юкори курсаткичга эга булиб, 486175 гектарни вилоят умумий ер майдонининг 28.9 фоизини ташкил қилади. Нуробод тумани умумий ер майдонининг асосий қисми пичанзор ва яйловлардан иборат бўлиб, майдони 352593 гектарга тенг. Вилоят пичанзор ва яйловлари майдонининг 44.4 фоизини, туман умумий ер майдонининг 72.5 фоизини ташкил қилади.Тойлоқ туманида эса аксинча умумий ер майдони анча кичик, 27816 гектарни ташкил қилади. Бу вилоят умумий ер майдонининг атига 1.6 фоизини беради.Тойлоқ туманида бўз ерлар умуман йўқлиги жадвалдан куриниб турибди.



    1. Қуйи Амударё минтақаси

Қуйи Амударё минтақаси ўз ичига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини қамраб олади. Майдони 172,6 минг км2 мамлакат ҳудудининг 38,4% ни ташкил қилади. Майдони жиҳатидан минтақалар ичида энг олдинда туради.
Иқтисодий географик ўрни ўзига ҳос. У ўз номига мос ҳолда, Амударёнинг қуйи оқимида, Орол денгизининг жанубий қисми, Ўзбекистон Республикасининг шимоли – ғарбий чеккасида, яқин ва узоқ хориж мамлакатларига чиқиш йўлида жойлашган. Минтақанинг бундай иқтисодий географик, геосиёсий ўрни унинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши, ички инвестиция маконини яратиш, мамлакат иқтисодиётини дунё хўжалиги тизимида интеграция қилишига имкон беради.
Аммо, иикинчи томондан, унинг ҳозирги ҳолати ва келажаги Амударёга боғлиқ бўлиб, қолмоқда. Чунки, қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиши, қайта ишлаш саноати айнан Амударёга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Қуйи Амударё иқтисодий районининг келажаги, тақдири асосанг сув, хусусан Орол денгизи муаммоси билан боғлиқ. Бу минтақа Орол денгизининг чекинаётган, антропоген чўллашув жараёни авж олаётган қисмида жойлашган.
Қуйи Амударёнинг ер юзаси ясси текисликлардан иборат. Ер юзаси Амударё оқизиб келтирган қум ва гил жинслари билан қоплаган. Дарё келтирган жинсларнинг қалинлиги 25 м дан 90 м гача етади. Қуйи Амударёнинг ер юзаси умуман жануби – шарқдан шимолга томон бир оз қия. Хоразм воҳасининг океан сатҳидан ўртача баландлиги 100 м атрофида.
Инсон фаолиятини таъсирида Хоразм воҳасининг табиий ер юзаси ўзгариб кетган. тупроққа узоқ вақт дан буён ишлов берилиши сабабли ер юзаси анча текисланган.
Қуйи Амударё районининг текис ер юзаси унинг жанубида, Туямўйин атрофининг океан сатҳидан баландлиги 150 м га етади. Амударёнинг ўнг соҳилида 420 с шимолий кенглик ёнбағри Амударё соҳилига тик тушади. Султон Увайс тоғи анча емирилган, энг баланд нуқтаси Аччиқтоғнинг океан сатҳидан баландлиги 473 м га тенг. Қуйи Амударёнинг Қорақалпоғистон ҳудудидаги шимолий қисми асосан Амударё дельтасидан иборат. Дарёнинг эски ўзанлари уни айрим қисмларга бўлиб юборган.
Дельтанинг умумий майдони 144500 кв. км. Амударё дельтасининг океан сатҳидан баландлиги 100 м га етмайди. Орол денгизи соҳилларининг океан сатҳидан ўртача баландлиги 40 м. Дельта ҳудудида Қўшқапоттоғ ва Белтоғ каби кичик – кичик қирлар бор. Дельтанинг ғарбий қисмида қадимги дельта Кўхнадарё текислиги жойлашган, текислик юзаси қумлар билан қопланган. Хўжайли шаҳри яқинидаги пастак қирларнинг усти текислашиб қолган, баъзилари эса қум билан қопланган.
Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси табиий шароити ва қазилма бойликлари билан бир – бирларидан фарқ қилади. Агар Хоразм вилоятида қазилма бойликлар деярли бўлмаса, Қорақалпоғистон бу борада анча ажралиб туради. Хусусан дарё дельтасидаги глаубер (мирабилий) тузи саноат аҳамиятига эга. Бинокорлик материаллари кўп: Султон Увайс тоғининг этакларидаги грант, мармар, оҳактош, мергел ва гинс каби қурилиш материалларидан фойдаланиш мумкин.
Қуйи Амударё минтақаси Ўзбекистоннинг шимоли – ғарбида жойлашганлиги сабабли қиши нисбатан совуқ, ёзи иссиқ, қуруқ ва серсув. Қишда минтақа шимоли шарқий томонидан эсувчи ҳаво массаси таъсирида бўлиб, харакат анча пасайиб кетади. Бу ҳол октябрдан майгача давом этади. Май ойидан шамол кучсизланади. Бу ҳудуд Ўзбекистоннинг энг совуқ ҳудудларидан бири бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат 10 – 120 с атрофида бўлади.
Орол сув сатҳидан пасайиши туфайли, унинг атрофида ёзги ҳарорат ортиб, қиш совуқлашиб бормоқда. Совуқсиз кунлар ўртача 193 кундан 208 кунгача давом этади. Қорақалпоғистон Республикаси иқлими континентал, йиллик ёғин – сочин миқдори 90-200 мм атрофида. Бундай қуруқ шароит бу ерда суғорма деҳқончиликни ривожлантириш имкони йўқ. Қорақалпоғистон Республикаси агроиқлимий ресурслари бу ерда тоғ – кон кимёси, қурилиш ва ёқилғи саноати, човачилик, полизчиликни ривожлантириш учун имконият яратади. Хоразм вилояти иқлими континентал Қорақалпоғистон Республикасига нисбатан намгарчилик кам. Бу ерда иқлимнинг қуруқ келиши, Амударёда сувнинг камайши бу ерда суғорма деҳқончилик дарё транспорт фаолияти электр энергия ишлаб чиқаришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Район аҳолиси 2910 минг кишига тенг бўлиб, бу мамлакат аҳолисининг 11,6% га тенг. Аҳолисининг ўртача зичлиги 1 км 2 майдонга 17 киши, умумий урбанизация даражаси 36,9%. Сўнгги йилларда аҳоли жойлашувида жанубга нисбатан “силжиш” кузатилмоқда. Бу Орол бўйи минтақасидаги нохуш экологик вазият туфайли вужудга келмоқда. Аҳоли туманлар бўйича нотекис тақсимланган. Масалан, энг юқори кўрсаткич Амударё туманида кузатилса, унинг энг паст даражаси Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон майдонининг 46%, Республика ҳудудининг 16,6%ни ташкил қилиб, 1 км2 га 1,5 киши тўғри келади.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 24,1 ва ўлим 5,6 промиллега тенг. Энг юқори коэффициенти Амударё туманида, ўлимнинг энг паст даражаси Бўзатовда кузатилади. Экологик вазиятнинг ноқулайлиги сабабли аҳолининг миграция харакатлари бу ерда салбий натижаларга эга.
Хоразм аҳоли жойлашувида, қўшни Қорақалпоғистонга ўхшаш, катта ҳудудий тафовутлар йўқ. Ўртача зичлик 1 км2 га 228 кишини ташкил этгани ҳолда у 180 кишидан (Янгибозор тумани), 350 кишигача (Хива тумани) фарқ қилади. Урганч, Хазорасп туманларида ҳам аҳоли анча зич жойлашган.
Вилоятда урбанизация даражаси паст – 24% га яқин. Бу борада фақат Сурҳондарёдан юқори туради холос. Аҳоли сонининг ўсишида унинг табиий харакатини роли катта. Туғилиш хар минг киши ҳисобига вилоят бўйича 22,5, ўлим 4,9 кишига тенг. Шуни алоҳида лозимки, Ўзбекистонда фақат Хоразм вилояти қишлоқ жойларида аҳолининг миграция алоқалари ижобий холос.
Хоразм вилояти демографиясининг яна бир ҳусусияти шунчаки унинг аҳолиси асосан бир миллатли ҳисобланади. Вилоят аҳолисни қариеб 94% ўзбеклар ташкил қилади. Қуйи Амударё минтақаси аграр – индустриал йўналишида ривожланиб бораётган районлардан биридир. Бу ерда пахта, шоли, жун, ўсимлик ёғи, гиламлар етиштириши ўзининг муҳим аҳамиятига эга. Районда пахтачилик, дончилик ва озиқ – овқатнинг айрим тармоқлари ривожланган. Сўнгги пайтда тоғ – кон кимёси қурилиш материаллари ва тўқимачилик саноати ривожланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида енгил қурилиш маҳсулотлари, озиқ – овқат саноати ривожланган. Бундан ташқари бу ерда омиқта ем саноати ҳам ривожланмоқда. Бу ерда сўнгги йилларда кимё саноати ривожига алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, Қўнғирот шаҳрида маҳаллий туз хом ашёси Ўзбекистонда ягона сода заводи шулар жумласидандир. Машинасозлик ва ўрмон саноати яхши ривожланмаган.
Саноатнинг ҳудудий таркиби ўзига хос. Тахминан ¼ қисми саноат маҳсулоти Нукус шаҳрига, деярли 20%и Тахиятош шаҳрига тўғри келади. Хўжайли, Қўнғирот, Чимбой, Беруний, Амударё туманларида ҳам саноат ишлаб чиқариши бирмунча ривожланган. Қораўзак, Тахта, Кўмир, Мўйноқ, Бўзатов туманларида бу соҳа деярли йўқ.
Вилоятда оғир саноат, хусусан металлургия, кимё ва нефт кимёси, электр энергетика ривожланмаган. Енгил саноат, айниқса тўқимачилик саноати Урганч, Гурлан ва Хонқада, гилам ишлаб чиқариш Хивада ташкил этилган. Озиқ овқат саноати Хонқада, ўсимлик ёғи ва консерва ишлаб чиқариш Урганчда, шакар заводи Хазораспда жойлашган.
Хоразм вилояти Республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 9%ини беради. Шундан деҳқончилик маҳсулотларини 9,2%и чорвачилик маҳсулотларини 8%ини беради. Вилоят иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг салмоғи катта. Унинг пахта, пилла, қорақўл, тери етиштирадиган тармоқлари мамлакатда муҳим аҳамиятга эга. Хива, Шовот, Янгиариқ туманларида пахтанинг салмоғи катта. Вилоятдаги бошқа туманларига қараганда Гурланда шоли поялар катта мйдонни эгалллайди.
Вилоятнинг барча туманларида полиз экинлари экилади. Вилоятнинг Гурлан, Хазорасп, Хива, Янгиариқ туманларида боғдорчилик яхши ривожланган. Вилоятда Қоракўлчилик ўзининг қадимий негизига эга. Бу қўйлар асосан териси ва жуни учун боқилади. Қоракўл қўйлари Хазорасп ва Гурлан туманларида қўп. Вилоятда яйлов ерлари камчилигидан бу қўйларнинг айримлари Қорақалпоғистон ва Туркманистонда боқилади. Вилоятда шунингдек пиллачилик ҳам яхши ривожланган.

Қуйи Амударё минтақаси жами қишлоқ хўжалиги ер майдони ва ундан фойдаланишнинг вилоятлар бўйича тақсимланиши








































2.5.1.-жадвал











































гектар



Вилоятлар номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзорлар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзорлар

Бутазор
лар

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

жами

1

Қорақалпоғистон Республикаси

16135775

504002

419797

419797

8818

8818

9440

4750060

47099

34901

27330

989593

68254

9813833

2

Хоразм

646373

276574

208552

208552

13381

13381

4743

141245

51052

43049

1287

57623

3

168487


Жами

16782148

780576

628349

628349

22199

22199

14183

4891305

98151

77950

28617

1047216

68257

9982320

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.

Қуйи Амударё минтақасига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари киради. Республикамиз умумий ер майдонининг салмоқли қисмини Қорақалпоғистон Республикаси эгаллайди. Қорақалпоғистон Республикаси умумий ер майдони 16135775 гектар бўлиб, республикамиз умумий ер майдонининг 36.3 фоизини, Куйи Амударё минтақаси умумий ер майдонининг 96 фоизини, суғориладиган ер майдони эса 64.5 фоизини ташкил қилади.(2.5.1.-жадвал) Суғориладиган ерлар 504002 гектар бўлиб, республика суғориладиган ерлари майдонининг 11.7 фоизини ташкил қилади. Экин ерлари эса 419797 гектар бўлиб, республика экин ерларининг 10.3 фоизини ташкил этади ва барча экин ерлар суғориладган ерлар ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси бўйича энг кўп пичанзор ва яйловлар майдони Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. Пичанзор ва яйловлар майдони 4750060 гектар бўлиб, республика пичанзор ва яйловлар майдонининг 22.7 фоизини ташкил этади. Бутазорлар жуда катта майдонни яъни, 68254 гектарни ташкил этиб, республика бутазорлар майдонининг 59.3 фоизини ташкил қилади.
Жадвалдан кўриш мумкинки Хоразм вилоятининг умумий ер майдони 646373 гектар бўлиб, республика умумий ер майдонининг 1.4 фоизини, Қуйи Амударё минтақаси умумий ер майдонининг атига 3.8 фоизини ташкил қилади.Экин ерлар 208552 гектар бўлиб, барчаси суғориладиган ерлар ҳисобланади. Бўз ерлар 4743 гектар бўлиб, минтақа бўз ерларининг 33.4 фоизини ташкил қилади. Бошқа ерлар майдони 168487 гектар бўлиб, республика бошқа ерлар майдонининг атига 1.1 гектарини, вилоят умумий ер майдонининг 26 фоизини ташкил қилади.




Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish