II. Мирзачўл минтақаси
Бу минтақа Республикамизни икки Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлирини ўз ичига олади. Умумий майдони 25,4 минг км2 га тенг бўлиб, Республика жами ер майдонининг 5,7% ни ташкил этади. Ушбу минтақа мамлакатимизнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, ғарбдан Самарқанд, Навоий вилоятлари жанубдан Тожикистон Республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, шимолдан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош. Минтақа ривожланган Тошкент ва Тожикистон Республикалари билан узоқ йиллик қўшнилиги унинг геосиёсий аҳамиятига эга эканлиги буларнинг барчаси бу ҳудуднинг иқтисодий географик ўрнини қулай эканлигидан далолат беради.
Мирзачўл минтақаси географик жихатдан чўлда жойлашганлиги унинг учун ноқулай шароитни ҳозирлайди. Мирзачўл минтақаси кенг текисликдан иборат бўлиб, ер юзаси шимоли – ғарбдан жануби – шарқ томон аста – секин, тўлқинсимон бўлиб кўтарила боради. Жанубий чеккалари кескин кўтарилган. Табиий шароитининг бундай хилма – хиллиги бу ерда турли хил хўжалик тармоқларини ривожлантиришга шароит яратади. Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол районлари Туркистон, Маргузар, Губдин, Қуйитош, Қароқчи вилоятининг аксарият ҳудуди текислик минтақасига тўғри келади. Мирзачўл текислик қисмининг океан сатҳидан ўртача баландлиги 250-300 м, текисликнинг шимолий чеккаси океан сатҳидан 230 м баланд бўлса, марказий қисмининг баландлиги 400-450 м атрофида. Сирдарё соҳилларининг океан сатҳидан баландлиги 240-250м га тенг. Туркистон тоғ тизмасининг энг баланд жойлари океан сатҳидан 4000 м баландда жойлашган. Маргузар тоғлари билан Туркистон тизмаси оралиғидаги тектоник ботиқда Сангзор водийси жойлашган. Водийнинг юқори – шарқий қисми тор ва ёнбағирлари қия бўлиб, ғарбга томон пасайиб ва кенгайиб боради ва текисликка айланади. Бу текислик океан сатҳидан тахминан 700-800 м баландда жойлашган.
Мирзачўл минтақаси фойдали қазилмаларга унча бой эмас. Бу ерда асосий фойдали қазилма бойликлари қурилиш материаллари ва тузлар ҳисобланади. Аммо, Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Жиззах, Фориш, Зарбдор районларида минерал хом – ашё захиралари: олтин, кумуш, қўрғошин, рух конлари иқтисодий жиҳатдан аҳамиятга эга. Лекин бу конлардан фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган.
Минтақа иқлими кескин мўтадил, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ. Июлъ ойидаги ўртача ҳаво харорати +260С, га тенг. Минтақанинг шимол томонида шамолларни тўсиб қолувчи тоғларнинг йўқлиги қишда бу ерда жуда совуқ ҳарорат кузатилишига сабаб бўлади. Январ ойининг ўртача харорати - 10С - 50С га тенг. Минтақанинг текислик қисмларида ёғин миқдори жуда кам. Йиллик ёғин миқдори 200-350 мм атрофида бўлиб, шимоли – ғарбдан жануби – шарққа, тоғларга томон ортиб боради. Минтақанинг жанубий қисмидаги тоғлар ва улар ёнбағирларининг иқлими текисликдагига нисбатан салқин ва сернам. Нурота тизмаси ва Маргузарнинг шимолий ёнбағирларида йиллик ўртача ёғин миқдори 350-400 мм бўлса, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағрида 600 мм дан ортади.
Лалмикор деғқончилик суғорма деҳқончилик билан биргаликда олиб бориладиган сут ва сут, гўшт етиштиришга мослашган, сув танқислиги сезиладиган ҳудудлар Жиззах вилоятининг салқин районларига тўғри келади. Жиззах вилоятидан фарқли ўлароқ Сирдарёнинг анча қисми текисликлардан иборат ва бу ерда суғорма деҳқончилик учун қулай шароит яратади. Бу ерда вегетация даври узоқ давом этиб, 210-228 кунгача давом этади. Минтақа иқлимининг иссиқлиги, вегетация даврининг узоқ бўлиши бу ерда иссиқсевар экинлар етиштириш учун қулайлик яратади.
Минтақанинг йирик дарёси Сирдарё бўлиб, у ерларни суғоришга ва Сирдарё ИЭС нинг фаолият кўрсатишига сабаб бўлади. Минтақа аҳолиси умумий сони бўйича ҳам, меҳнатга яроқлилар салмоғи бўйича ҳам республиканинг бошқа минтақалари орасида кейинги ўринларда туради. Аҳолининг 30% и шаҳарларда яшайди, аҳолининг 72% ни ўзбеклар ташкил қилади, улар билан рус, қозоқ, татар, корейс каби миллат вакиллари ҳам яшайди.
Жиззах вилоятининг қўриқ, чўл ўрнида вужудга келган Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор ва Зарбдор каби районлар аҳолисининг сони нисбатан кам. Ва аксинча, тоғ ва тоғ тизмаларида жойлашган, қадимдан яшаб келаётган Бахмал, Ғаллаорол ва Жиззах районлари демографик салоҳиятининг юқорилиги билан ажралиб туради. Бу районларнинг аҳолиси 1989 – 2000 йилларда, 1,4 – 1,7 мартагача ошган.
Бу ерда аҳоли нотекис тақсимланган бўлиб, Нурота тизма тоғларининг шимолий ён бағрида жойлашган Фориш районида 1 км 2 жойга 7,3 кишидан тўғри келса, Пахтакор районида аҳолининг зичлиги юқори. Мирзачўл минтақасида аҳоли асосан табиий купайиш ҳисобига ошиб бормоқда. Бу бўйича минтақада энг юқори кўрсаткич 1985 – 1986 йилларда рўй берган.
Сирдарё аҳолисининг зичлиги Жиззах вилоятига қараганда 2,6 марта юқори. Вилоят майдонининг кичиклиги ва унинг барча ерлари ўзлаштирилганлиги бунга сабабдир. Вилоятнинг Ховос, Меҳнатобод ва Мирзаобод туманларида аҳолининг сони ҳар бирида 50 минг кишига ҳам етмайди.
Минтақа мамлакат меҳнат тақсимотида кўп иссиқ ва узоқ вегетация даврини талаб этувчи экинларни пахта, пилла, ғалла, полиз каби экинлар етиштиришга ҳамда, боғдорчилик, чорвачилик, узумчилик, саноатда электро – энергетика, қурилиш материаллари, енгил озиқ – овқат тармоқларига ихтисослашган. Сўнгги пайтларда бу ерда тоғ – кон, кимё, тўқимачилик саноатлари ҳам ривожланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |