O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi


Мирзачўл минтақаси жами қишлоқ хўжалиги ер майдони ва ундан фойдаланишнинг вилоятлар бўйича тузилиши



Download 3,6 Mb.
bet19/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

Мирзачўл минтақаси жами қишлоқ хўжалиги ер майдони ва ундан фойдаланишнинг вилоятлар бўйича тузилиши








































2.2.3.-жадвал








































гектар



Республика вилоятларнинг номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзорлар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзорлар

Бутазорлар

Бошқа ерлар







жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

жами

1

Жиззах

2117830

299854

484280

263127

14173

13226

8443

758119

31513

17963

6911

164160




651262

2

Сирдарё

427618

292048

256223

256223

6122

6122

11135

23259

19060

15161

5082

3399

8

103332


Жами

2545448

591902

740503

519350

20295

19348

19578

781378

50573

33124

11993

167559

8

754594

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.
2.2.3.-жадвал малумотларидан куриш мумкинки, Мирзачўл минтақаси яъни, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари умумий ер майдонини кўриб чиқамиз. Сирдарё вилояти ер майдони 427618 гектарни ташкил этиб, шундан 292048 гектари суғориладиган ерлар ҳисобланади. Жиззах вилояти умумий ер майдони 2117830 гектар бўлиб, шундан сугориладигани 299854 гектарни ташкил этади.Мирзачўл минтақаси умумий ер майдони 2545448 гектар бўлиб, республика умумий ер майдонининг 5.7 фоизини, суғориладиган ер майдони 591902 гектар бўлиб, республика суғориладиган ер майдонининг 13.7 фоизини ташкил этади. Жиззах вилоятида экин ерлар бир мунча кўпроқ 484280 гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ер майдони 263127 гектарни ташкил этса, Сирдарё вилоятида экин ерлар 256223 гектарни ташкил этиб барчаси суғориладиган ерлар ҳисобланади. Мирзачўл минтақасидаги ер майдони 740503 гектар бўлиб, республика экин ерларининг 18.2 фоизини, суғориладиган экин майдони эса 519350 гектарни ташкил этиб, республика суғориладиган экин майдонининг 15.6 фоизини ташкил этади. Сирдарё вилоятида бўз ерлар 11135 гектар бўлса, Жиззах вилоятида бу курсаткич 8443 гектарни ташкил этади. Жиззах вилоятида ўрмонзорлар ерлари 164160 гектар бўлиб, Сирдарё вилоятига нисбатан ўзининг анча юқори курсаткичига эга. Сирдарё вилоятида ўрмонзорлар майдони анча кичик 3399 гектарни ташкил қилса, Жиззах вилоятида бу курсаткич анча юқори 164160 гектарни, вилоят умумий ер майдонининг эса 7.7 фоизини ташкил қилади. Сирдарё вилоятида бошқа ерлар майдони 103332 гектарни, Жиззах вилоятига нисбатан анча кўп яъни, 651262 гектар бўлиб вилоят умумий ер майдонининг 30.7 фоизини ташкил қилади.Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани экин ерлари туманлар орасида узининг энг юқори кўрсаткичига эга булиб, 41224 гектарни, вилоят экин ерларининг 16 фоизини ташкил қилади.



Жиззах вилояти жами ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиш





































2.2.4.-жадвал





































гектар



Туман ва шаҳар номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Пичанзорлар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмон
зор

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

суғориладиган

жами

жами


1

Арнасой

49273

33393

31249

31249

599

599

3982

932

804

727

741

11043

2

Бахмал

186437

12341

39235

4950

3870

3834

60814

7695

2967


55676

16514

3

Ғаллаорол

194852

11982

92577

7899

1887

1887

72724

3658

1893


2422

20253

4

Жиззах

132031

33334

48019

29122

1596

1596

30264

3583

2046

842

1827

45165

5

Дўстлик

44869

35731

33685

33685

664

664


1058

932

163

450

8849

6

Зомин

286581

37210

69038

33955

690

690

127021

4222

2182

1028

56907

27237

7

Зарбдор

50734

36223

34385

33551

343

343

476

1915

1717

2897

455

10106

8

Мирзачўл

47848

32850

30731

30503

832

832

3614

1008

860

227

655

10508

9

Зафаробод

52151

29258

27464

26777

850

830

5159

1436

1194

366

4514

12362

10

Пахтакор

37741

28729

26882

26882

317

317


1119

943

661

587

8175

11

Фориш

953542

1972

20503

367

1057

1048

415401

2452

488


39602

472702

12

Янгиобод

72131

5519

28855

4013

1433

555

36836

1102

880


274

2585

13

Жиззах ш.

9640

1312

1657

174

35

31

1828

1333

1057


50

4737


Жами

2117830

299854

484280

263127

14173

13226

758119

31513

17963

6911

164160

650236

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.
Жиззах вилоятининг Фориш тумани умумий ер майдони анча юқори яъни, 953542 гектарни ташкил этади ва ушбу туман вилоят умумий ер майдонинг 45 фоизини ташкил этади. Суғориладиган ер майдони анча кам майдонни 1972 гектарни эгаллайди. Вилоятда энг кам умумий ер майдони Пахтакор туманида таркалган булиб 37741 гектарни ташкил килади. Бу вилоят умумий ер майдонининг 1.8 фоизига тенг. Ушбу туман суғориладиган ерлари 28729 гектар бўлиб, вилоят суғориладиган ер майдонинг 9.5 фоизини ташкил этади. Фориш тумани умумий ер майдони Пахтакор туманига нисбатан анча юқори.

    1. Фарғона минтақаси

Фарғона минтақаси таркибига республикамизнинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари киради. 2008 йил 1 январ ҳолатига келиб умумий ер майдони 18,4 минг км2 га тенг бўлди. Бу республика умумий ер майдонининг 4% га тенг демакдир. Минтақа республикамизнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, у шимол, шарқ ва жанубда Қирғизистон Республикаси билан, ғарбда Тошкент райони билан қўшничилик қилади. Минтақа иқтисодий географик ўрнини қулайлиги асосан Тошкент географик райони билан қўшничилиги ва сўнгги йилларда бу ерда Буюк Ипак йўлининг тикланиши, трансконтинентал Европа – Осиё магистраларининг очилиши бу Фарғона эса водийсининг берк ҳолатини йўқолишига олиб келишида кўринади.
Фарғона минтақасини ҳар томондан тоғлар ўраб туради, булар жанубдан Туркистон Олой, шарқдан Фарғона ва Отуйноқ, шимолдан Чотқол, шимоли – ғарбдан Қуралча ва Қорамозор тоғ тизмалари, ғарбдан Мўғултоғ тоғ тизмаларидир. Фарғона водийсининг марказий қисмини барча томондан адирлар ўраб туради. Адирларнинг океан сатҳидан баландлиги 1000 – 1200м. Қурама тоғ тизмасининг этаклари ассиметрик тузилган, шимолий ёнбағри – тик, жанубий йн бағри ётиқдир. Бу тизманинг энг баланд нуқтаси – баландлиги океан сатҳидан 3769 м бўлган Боботоғ тоғ тизмаси бўлиб, Тожикистон ҳудудида жойлашган. Қурама тоғ тизмаси таҳминан 170 км га чўзилган. Чотқол тоғ тизмаси водийни шимол томондан ўраб туради. Бу тизманинг океан сатҳидан 4503 м баландликда жойлашган энг баланд нуқтаси Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Фарғона водийсини шарқдан Фарғона тизмаси ўраб туради. Фарғона водийсини жанубдан ўраб олган Олой ва Туркистон тизмалари анча баланд. Олой тизмасининг океан сатҳидан 5880 м баландда жойлашган. Иқлими қуруқ, давомли, ёзи иссиқ қиши мўтадил. Водийнинг атрофини ўраб олган тоғлардан эсадиган совуқ ҳаво қишда Фарғона ботиғининг марказий қисмида тўпланиб қолади, натижада январнинг ўртача ҳарорати -30С бўлади. Фарғона водийсини июлъ ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати +260С +270С бўлиб, энг юқори ҳарорати +400С +420С гача кўтарилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги экинларининг барқ уриб ривожланиш даври 220 – 230 кунга тенг, ўсимликлар учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 44000С - 48000С ни беради. Бундай шароит водийда бодом, ўрик, анжир, анор, хурмо иссиқсевар субтропик мевалар ва айрим техника экинлари (пахта) етиштириш имконини беради. Йиллик ўртача ёғин миқдори 100 мм бўлса, ёнбағирларда 600 – 700 мм га етади.
Минтақада кучли шамоллар кузатилади. Булар Қўқон, Бекобод, каби шамоллар бўлиб, бу шамоллар октябрь ойидан март ойигача ҳукмронлик қилади. Шамол қишда водийнинг совиб кетиши оқибатида ғарбда–Мирзачўлда циклон турганда кучаяди. Баҳор ва куз ойларида Мирзачўлдан водийга (Қўқон) эсган шамол тезлиги секундига 25 м га етади. Фарғонада тоғ водий ва фин шамоллари ҳам бор. Фарғонада эсган гармсел характерига эга бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтиради. Шунинг учун водийда шамолларнинг кучини ва зарарини камайтириш мақсадида водийдаги катта ва серсув дарёлар Норин, Қорадарё ва Сирдарёларнинг аҳамияти катта.
Фарғона водийсида аҳоли зич жойлашган, маълумотларга кўра ҳозирги кунга келиб, бу ҳудуд аҳолиси Ўзбекистон аҳолисининг 27% ни ташкил этмоқда. Бу дегани ҳар 4/1 ўзбек фуқароси айнан водийга тўғри келади ва бу жуда катта куч демакдир. Иқтисодий, тарихий омиллар ҳамда водийнинг табиий шароитига ва қулай географик ўрни туфайли бу ерда аҳоли азалдан ниҳоятда зич жойлашган. Водийда аҳоли кўп, ер – сув бойликлари кам. Бундай ҳолат минтақанинг асосий ижтимоий – иқтисодий муаммоларини келтириб чиқаради. Водий аҳолиси асосан табиий кўпайиш ҳисобига ўсиб бормоқда. Биргина Андижон вилоятини оладиган бўлсак 1989 – 2002 йиллар орасида 1,4 мартагача ўсган. Андижон вилояти Республика аҳолиси энг зич жойлашган вилоятлардан ҳисобланиб, ҳозирда ҳар бир км2 майдонга 540 киши тўғри келмоқда. Андижон вилоятининг қариеб 30% аҳолиси шаҳарларда яшайди.
Наманган вилоятида аҳолини сўнгги йилларда бир оз пасайишини кузатиш мумкин. Масалан, 2000 йилда вилоят аҳолиси 25 минг киши ёки 1999 йилга нисбатан 1,7% га кўпайгани фикримиз далилидир. Наманган вилоятида аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 263 кишини ташкил қилади. Бу ҳол вилоятнинг ҳамма хўжаликларида бир хил эмас. Бу асосан сув ресурсларининг ҳудудий шаклланишига боғлиқ бўлиб, у ўз навбатида ижтимоий – иқтисодий ривожланишнинг географик ҳусусиятларига ҳам таъсир кўрсатади.
Саноат ривожланиши Наманганда унча юқори бўлмасада бу ерда урбанизация кўрсаткичи Андижон ва Фарғона вилоятларга қараганда каттароқ бўлиб, у бу борада республика даражасига етди. Масалан, 1979 йилда 226,6 минг, 1989 йилда 304,2 минг киши яшаган бўлса, 2001 йилда шаҳар аҳолиси 950 мингга яқин, 65%и мулкчиликнинг турли шаклларида банд.
Фарғона вилояти аҳолиси 1989 – 2000 йилларда ўртача 2% га ўсган. Бу ерда аҳолининг туғилиш даражаси анча пасайиб бормоқда. Вилоятнинг урбанистик даражаси паст – 28,9% га тенг. Вилоятда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли 1330 минг, меҳнатда банд аҳоли 1025 минг кишига тенг.
Юқорида айтиб ўтилгандек водий аҳолиси ниҳоятда зич жойлашган, аҳоли сони юқори бўлган ижтимоий – иқтисодий муаммолар кузатилиши мумкин бўлган ўзига ҳос характерли ҳудуд ҳисобланади. Ва бу ўз навбатида бу ерда аҳоли бандлигини яхшилаш, минтақавий меҳнат бозорини яхшилаш, қўшимча шу ўринларни яхшилаш, иқтисодий – ижтимоий ривожланишни таъминлаш зарур. Фарғона минтақаси мамлакат яъни ички маҳсулотининг 23,7, саноат ишлаб чиқаришни 15 ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 30%ни беради.
Мустақиллик йилларида Андижон вилояти иқтисодиёти тез ривожланиб бормоқда. Вилоятда нафақат саноат (автомобилсозлик), балки қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ҳам яхши тараққиёт этган. Ҳозирда Андижон 40 га яқин қўшма корхоналар бор. Буларга Асакадаги УзДЭЎ – авто корхонаси, Ўзбекистон – Америка Антри (Трикотаж маҳсулотлари), Андижондаги олмос асбобларини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон – Италия қўшма конхоналари шулар жумласидандир.
Вилоятда саноат маҳсулотининг 96% и, қишлоқ хўжалигида эса деярли барча маҳсулот давлат тасарруфида бўлмаган корхона ва хўжаликларда яратилади. Вилоят саноатида маҳсулот қиймати бўйича машинасозлик ва метални қайта ишлаш (53%), енгил саноат (17,8%), ун – крупа ем ишлаб чиқариш етакчилик қилади. Қурилиш саноати Қувасойда, тўқимачилик машинасозлиги Қўқонда, газ аппарати заводи Фарғонада, дон маҳсулотлари комбинати Қувада жойлашган. Марғилонда ипак тўқимачилиги, Фарғона ва Бешариқда ип – газлама, Қўқонда пайпоқ ишлаб чиқариш, Фарғонада тери ва пояфзал саноати, мебель Қува, Риштон, Қўқон ва Боғдодда ривожланмоқда.
Қувасойда – Квари корхонаси шиша ва чинни идишлар УзДЭУ авто учун ойна ишлаб чиқарилмоқда. Риштонда қадимдан кулолчилик ривожланган.
Фарғонада қишлоқ хўжалиги тармоқларидан пахтачилик, пиллачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик яхши йўлга қўйилган. Вилоят мамлакатда етиштириладиган ғалланинг 13% и ва картошканинг 11% дан қўрғошин беради. Пахта далалари вилоятдаги барча экин майдонининг 45% ни ташкил этади. Тоғ олди ва баҳорикор ҳудудларда буғдой, арпа, айрим Оҳунбобоев ва Олмалиқ каби заҳи юқори районларда шоли етиштирилади. Маккажўхори, оқ жўхори ва беда ҳамма районларда пахтадан сўнг иккинчи экин сифатида экилади.
Сабзавот, полиз ва картошка шаҳарлар ва шаҳарчалар атрофида етиштирилади. Боғдорчилик, узумчилик учун вилоятда шароит қулай. Боғларда домаки мевалар кўплаб етиштирилади. Вилоят анори ва анжири билан донг чиқарган. Фарғонада яйловлар Андижон вилоятидаги вилоятидагига қараганда етарли эмас. Чорва моллари орасида гўшт ва ёғ учун боқиладиган қўй ва эчкилар кўп. Оҳунбобоев ва Қува туманларида пиллачилик яхши ривожланган.


Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish