63-DARS. Noorganik va organik moddalarning xossalari, ishlatilishi va ular orasidagi genetik bog‘lanish.
Darsning maqsadi: O‘quvchilarga noorganik va organik moddalarning xossalari, ularning tarkibi va tuzilishiga bog‘liqligi, noorganik va organik moddalar orasidagi genetik bog‘lanishni hamda moddalarning halq ho‘jaligida ishlatilish sohalari haqida ilmiy, amaliy tushunchalar berish.
Darsning rejasi:
-
Oddiy efirlar va bir atomli to‘yingan spirtlarning tarkibi, tuzilishiga asoslanib xossalarini taqqoslang.
-
Murakkab efirlar va bir negizli to‘yingan karbon kislotalarning tarkibi hamda tuzilishlariga asoslanib xossalarini ta’riflang.
-
Ohaktoshdan foydalanib, organik moddalarning turli sinflariga mansub moddalarni sintez qilish usullarini taklif eting.
-
Alyuminiyning ishlatilish sohalarini ko‘rsating va ularni alyuminiyning qanday xossalariga asoslanganligiga e’tibor bering.
-
Fenolning ishlatilish sohalari bilan uning tuzilishi orasidagi bog‘liqlikni aniqlashga e’tibor bering.
Ноорганик ва органик моддаларнинг хоссаларини ўрганиш учун модда таркибига кирувчи атом ва молекулани тузилишини билиш мухим аҳамиятга эга.
8-синф кимё курсида сиз атомнинг тузилиши, молекулаларнинг тузилиши ва хосил бўлиши, кимёвий боғланишлар хақида билимларни ўргангансиз. Анашу ўрганилган назарий билимларингизни ривожлантириб бориб 9-синфда органик бирикмаларни хоссалари, уларнинг молекуласини тузилишига, молекуладаги атомларнинг гибридланиш холатларига, турли хилдаги изомерия ходисаларига боғлиқ эканлигига янада ишонч хосил қилдингиз.
Масалан, ош тузи организмлар учун зарурий кимёвий бирикма хисоблансада унинг таркибини ташкил этувчи хлор ва натрий атомлари, молекулалари алохида холда захарли хамда ўювчидир. Молекуляр массаси 64 бўлган олтингугурт (IV)-оксид газ холда бўлсада, молекуляр массаси нисбатан кичик бўлган метил (32), этил спиртлари (46) суюқ моддалардир. Таркиби бир хил атомлардан тенг миқдорда бўлсада чумоли метил эфири билан сирка кислоталар (C2H4O2) турли хил хоссаларни намоён қилади.
Демак, хар бир моддани хоссаларини ишлатилиш сохаларини ўрганиш учун аввало унинг тузилишини билиш талаб этилади.
Ноорганик ва органик моддалар бир бутун мавжуд табиатни ташкил қилади ва улар бир-бирига айланиб туради. Бу фикрнинг тасдиғини сиз ноорганик ва органик кимёни ўрганиш давомида англаб етгансиз.
Қуйидаги масала ва машқларни бажаринг. Моддаларнинг хоссалари билан унинг тузилиши орасидаги боғлиқликни, ноорганик моддалар билан орагник моддаларни бир-бирига айланиши яъни улар орасидаги генетик боғланиш мавжуд эканлигини тушунишга харакат қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |